← Назад
Решение #2837568 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 45 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2025 йил 5 декабрь
4-1501-2501/21815-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи вакили (ишончномага асосан) ******** иштирокида, аризачи
**********нинг жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 41 617 432 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
********** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, «**********» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 41 617 432 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллашни ва ундиришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар
даъво талабида кўрсатилган молиявий жарима суммасини ихтиёрий равишда
тўлаганлигини билдирди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128 ва 220-моддаларига асосан аризани унинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
********** Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 16
октябрь кунги 372-сонли текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул
қилинган.
Шунга кўра, тарафлар вакиллари иштирокида 2025 йил 17 октябрь кунги
372/1-сонли далолатнома тузилган, ушбу далолатномага кўра, текширишда,
«**********» МЧЖ томонидан 2024 йил ноябрь ойидан 2025 йил сенятбрь
ойигача бўлган вақт мобайнида реактив қувват компенсация қилиш бўйича
ишлар тўлиқ ташкил этилмаганлиги сабабли 83 234 864 сўм миқдорида
электр энергияси исроф бўлганлиги ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, **********нинг 2025 йил 20 октябрь кунги 930-сонли
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини
белгилаш тўғрисидаги қарорига кўра, жавобгарга 41 617 432 сўм молиявий
жаримани ихтиёрий равишда тўланиши белгиланган бўлсада, жавобгар
томонидан ушбу қарор талаблари бажарилмаган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 41 617 432 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддаси биринчи қисмига кўра, реактив қувват
компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга
риоя этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган
исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи
миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26
февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика
ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун
хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20.-бандига кўра, ваколатли
органнинг ходимлари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан
фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида расмийлаштирилган
далолатноманинг бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектининг мансабдор
шахсига топширилиши керак.
Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки у томонидан ваколат
берилган шахс аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида расмийлаштирилган
далолатнома нусхасини олишдан бош тортган тақдирда, ваколатли орган
ходимлари «далолатнома нусхасини олишдан бош тортганлиги ҳақида»
далолатнома расмийлаштиради ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида
расмийлаштирилган далолатнома нусхаси почта алоқа воситалари орқали
объектида текширув ўтказилган хўжалик юритувчи субъектга юборилади.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида расмийлаштирилган
далолатноманинг нусхасини олишдан бош тортганлик ҳақидаги
далолатномани расмийлаштиришда холислар иштироки талаб этилмайди.
Ушбу Низомнинг 21.-банди биринчи хатбошисига кўра, ваколатли
органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда ваколатли
орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар қўллаш учун
асос ҳисобланади.
Низомнинг 28.-бандига кўра, ваколатли органнинг қарори асосида
қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда,
молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади
деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, аризачининг жавобгарга нисбатан
41 617 432 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, аризачининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра,
жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича 41 617 432 сўм молиявий жарима
суммаси тўлиқ тўланганлиги маълум қилинган.
Шу сабабли суд, жавобгар томонидан 41 617 432 сўм молиявий жарима
суммаси
ихтиёрий
равишда
тўланганлиги
сабабли
аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, аризани қаноатлантиришни
рад этишни, аризачи фойдасига жавобгар ҳисобидан 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни хамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
832 348,64 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
«**********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **********
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 832 348,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья:
Т.Маматожиев