← Назад
Решение #2837575 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган
жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар **** масъулияти чекланган
жамиятидан 83 957 597 сўм дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили тугатиш
бошқарувчиси **** (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида, ВКА режимида),
жавобгар вакили **** (жамият таъсисчиси, шахсини тасдиқловчи ҳужжат
асосида ВКА режимида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчи (бундан буён
матнда даъвогар ёки жамият деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 83 957 597 сўм дебитор қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жамиятни тугатиш жараёнида ўтказиб
берилган пул маблағлари учун товар етказилганлиги ҳақида электрон
ҳисобварақ-фактуралар аниқланмаганлигини, жамият рахбари Россия давлатига
кўчиб кетганлигини, жамиятни муҳрларини жамият собиқ ҳисобчисидан қабул
қилиб олганлигини, жамият ҳақиқатдан ҳам компьютер техникаси билан
шуғулланганлигини, жамият таъсисчиси томонидан судга тақдим этилган
ишончнома ва ҳисобварақ-фактураларга кўра ҳақиқатан ҳам товарлар жамиятга
етказиб берилганлигини, ҳужжатлардаги муҳрлар ҳақиқий муҳр изи эканлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабига эътироз билдириб,
тўланган маблағ учун маҳсулот етказиб берилганлигини, ҚҚС гувохномаси
бекор бўлганлигини сабабли ушбу даврда хисобварақ-фактурани электрон
шакллантириш
имконияти
бўлмаганлиги
сабабли
қоғоз
шаклида
расмийлаштирилганлигини билдириб, судга товарлар етказилганлиги
тўғрисидаги ишончнома, ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиб, даъво
талабини рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, жамият Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 4-1001-2506/****-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил
27 майдаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб эътироф этилган ва тугатиш
2
бошқарувчиси этиб **** тайинланган. Тугатиш жараёнида тугатиш
бошқарувчи томонидан жамиятининг молиявий аҳволи таҳлил қилинганда,
жамият томонидан 2023 йилда тузилган 2-сонли шартномага кўра жами
83 957 597 сўм пул маблағларини жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказилганлиги,
лекин жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган (товарлар, хизматлар)
мажбуриятлар
бажарилганлиги
ёки
ўтказилган
пул
маблағлари
қайтарилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли,
жавобгарнинг даъвогар олдида 83 957 597 сўм дебитор қарздорлиги мавжуд деб
ҳисоблаб, ушбу қарздорликни ундириш юзасидан жавобгарга талабнома
берилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, жамият тугатиш бошқарувчиси жавобгарнинг жамият олдида
83 957 597 сўм дебитор қарздорлиги мавжуд деган важ билан ушбу
қарздорликни ундиришни сўраб иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Бироқ, суд мажлисида жавобгар вакили товарлар ҳақиқатда етказиб
берилганлиги тўғрисидаги тарафлар ўртасида қоғоз шаклида имзоланган ва
тарафлар муҳрлари билан тасдиқланган 2023 йил 3 мартдаги
хисобварақ-фактура ҳамда 2023 йил 04 мартдаги 3-сонли ишончномаларни
судга тақдим этди.
Ушбу ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасидаги 2023 йил 2 февралдаги
5/23-сонли шартномага асосан жамият томонидан ўтказиб берлган маблағ учун
жавобгар томонидан 84 000 000 сўмлик компьютер тўплами жамиятга етказиб
берилиб, ўзаро хисоб-китоб қилинганлиги, жавобгарнингг даъвогар олдида
қарздорлиги мавжуд эмаслиги ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК) 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни,
даъвогардан республика бюджетига 1 679 151,94 сўм давлат божи ундиришни,
3
тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни
даъвогардан Олий суд депозитига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- республика бюджетига 1 679 151,94 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажатлари **** масъулияти чекланган
жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва
муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****