← Назад
Решение #2837577 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14571-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 5 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров, судья
ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар “Фарғона ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” АЖнинг жавобгар "Ғуломжон Машраб ўғли" ФХдан
17 493 087 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили Б.Нишонов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, "Ғуломжон Машраб
ўғли" ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 17 493 087 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач
жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги ҳақида маълум қилиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 4 январь куни энергия таъминоти
шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида даъвогар туташтирилган
тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб туриш, жавобгар эса қабул қилинган
энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб турган.
Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада
2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 17 493 087 сўм қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари
фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги
белгиланган.
Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво аризаси судга
топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Ғуломжон Машраб ўғли" ФХдан даъвогар “Фарғона ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” АЖга 17 493 087 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар "Ғуломжон Машраб ўғли" ФХдан республика бюджети
даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Акбаров