← Назад
Решение #2837584 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21130-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 05 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари
Р.Қаххоров ва И.Қосимов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
И.Одилов ва Д.Каримов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
«ФФФФ» АЖ манфаатида жавобгар – «ФФФФ» АЖ ҳисобидан 896 702 400
сўм жарима суммаси ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар «ФФФФ» АЖ манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – «ФФФФ» АЖ ҳисобидан 896 702 400 сўм
жарима суммаси ва суд харажатларини ундиришни, ишни палата вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари тарафлар ўртасида 2025 йил
05 декабрь куни профессионал медиатор Ахмедова Азиза Нуриллаевна
иштирокида тузилган медиация келишувини тақдим қилиб, низо келишув
йўли билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари ҳам тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганлиги боис, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида профессионал медиатор Ахмедова
Азиза Нуриллаевна иштирокида 2025 йил 05 декабрь куни тузилган медиатив
келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида
тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно” – деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар «ФФФФ» АЖ томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Судья
Х.Жамолиддинов