Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/7770 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бешкент агро кластер Ответчик / Подсудимый Равшанова Кумуш Тўлқиновна
Source ID bab8050d-6388-4929-9a2d-10095d116565 Claim ID PDF Hash 2cb0f74836657076... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7770-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Латипов Апелляция инстанцияси судида маърузачи Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Қарши шаҳри 2025 йил 4 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, “Бешкент агро кластер” МЧЖ вакили Ш.Хайдаров (ишончнома асосида) ва “Равшанова Кумуш Тўлқиновна” фермер хўжалиги вакили Т.Равшанов (шахсий маъулмотнома асосида)нинг штирокида, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар - “Равшанова Кумуш Тўлқиновна” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Бешкент агро кластер” масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Равшанова Кумуш Тўлқиновна” фермер хўжалиги ҳисобидан 38.975.479 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 38.975.479 сўм асосий қарз, 41.200 сўм почта харажати, шунингдек, республика бюджетига 779.509 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорни бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Т.Равшанов судга тушунтириш ёзиб бериб, унда апелляция шикоятини ўзи имзолаганлигини, бироқ фермер хўжалиги раҳбари ўғли Обид Равшанов эканлиги, қарздорлиги борлигини, қарздорлик кунидаги қарз билан бугунги кундаги қарзнинг фарқи борлигини билдириб, тўлаб беришини, унинг ижросини кечиктириб туришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятни рад қилишни, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция тартибидаги шикоятни кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, апелляция тартибидаги шикоят “Равшанова Кумуш Тўлқиновна” фермер хўжалиги раҳбари О.Равшанов номидан унинг отаси Т.Равшанов томонидан имзоланган. 2 Суд мажлисида иштирок этган Т.Равшанов ушбу ҳолатни ўзининг ёзма тушунтириши билан ҳам тасдиқлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 272-моддаси биринчи қисмида агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради. Ушбу модданинг иккинчи қисмида апелляция тартибидаги шикоятини (протестни) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқарилиши белгиланган. Судлов ҳайъати ушбу ҳолатда апелляция тартибидаги шикоятни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги сабабли, апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “д” кичик бандига кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан - биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарори 21-банди иккинчи қисмида апелляция, кассация ва тафтиш шикоятидан воз кечилганлиги сабабли, шикоят кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи қайтарилмайди, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат божи шикоят берган шахсдан ундирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни ҳамда “Равшанова Кумуш Тўлқиновна” фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 195, 272-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: “Равшанова Кумуш Тўлқиновна” фермер хўжалигининг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилсин. “Равшанова Кумуш Тўлқиновна” фермер хўжалиги томонидан тўланган 390.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. Апелляция тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу 3 Кодексда белгиланган тартибда янгидан берилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Мазкур ажримдан норози томон биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Д.Рахимов ҳайъат аъзолари М.Бозоров О.Қурбонов