← Назад
Решение #2837612 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 203-4 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 4 декабрь
4-1501-2502/21853-сонли иш
Фарғона
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
С.Махмудова,
даъвогар
****************
бошқармасининг
жавобгар
Қувасой
шаҳар
«****************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 001 022 сўм
компенсация тўлови, 476 243 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб
чиқиб қуйидагиларни,
аниқлади:
Даъвогар **************** бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар Қувасой шаҳар «****************» масъулияти чекланган
жамиятидан 2 001 022 сўм компенсация тўлови, 476 243 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича,
**************** бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли “Табиатни муҳофаза
қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 14 апрелдаги 202-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги Қарорлари ижроси ўрганилган.
Ўрганишда жавобгар Қувасой шаҳар «****************» масъулияти
чекланган
жамияти
атроф-муҳитни
ифлослантирганлиги,
чиқиндиларни
жойлаштирганлиги учун 2025 йил 02 октябрь ҳолатига тўланиши лозим бўлган
2 001 022 сўм тўламасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
2
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб
қайд этилган.
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги
820-сонли “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-бандига мувофиқ,
атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги
учун компенсация тўловларининг базавий миқдори белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдоридан келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилиниши,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
органлари томонидан ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 001 022 сўм
ҳисобланган компенсация тўловларини ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
14 апрелдаги 202-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги
НИЗОМ 25-бандида Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик
назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри
ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан
ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу
Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилиши, 30-бандида эса
Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир
кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида,
бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня ундирилиши белгиланган.
Компенсация тўлов суммаси белгиланган вақтида тўланмаганлиги сабабли,
даъвогар Низомни 30-бандига асосан компенсация тўловини тўлаш муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун 0,1% миқдорда 476 243 сўм пеня ундиришни сўраган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли
деб ҳисоблайди.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бу ҳолатда суд, даъво талабини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 2 001 022 сўм ҳисобланган компенсация тўлови, 476 243 сўм
3
пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган
412 000 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар **************** бошқармаси фойдасига жавобгар Қувасой шаҳар
«****************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 001 022 сўм
компенсация тўлови, 476 243 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар Қувасой шаҳар «****************» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Судья
С.Махмудова