← Назад
Решение #2837620 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| ФКнинг | 682 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 634 | — | law | |
| исмларига ва | 334 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8997-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 04 декабрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида,
С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – О.Хамидов (ишончномага
асосан)нинг иштирокида, даъвогар – “Surx nd r
Y ’l Qurish- ’mirl sh”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “ rmiz ut S rvi
R d
nstru t r” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Surx nd r
Y ’l Qurish- ’mirl sh” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар ёки “Буюртмачи” деб юритилади) Термиз
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ rmiz
ut S rvi R d
nstru t r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар ёки “Иш бажарувчи” деб юритилади)дан 267 577 503,98 сўм
қарздорлик, 133 788 751,99 сўм пеня ундиришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан ишга Сурхондарё
вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси даъвогар
тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Жавобгар ва учинчи шахс суд муҳокамаси ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан суд ишни Палата, жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлигини, пудрат шартномаси бўйича ишлар тўлиқ бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан 267 577 503,98 сўм қарздорлик маблағ тўлаб
берилмаётганлигини, кафолат муддатлари тугаганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафнинг тушунтириш ва важларини эшитиб, ишда мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида
04.04.2023 йилдаги 06/7-сонли ёрдамчи пудрат шартномаси (бундан буён матнда
- шартнома) электрон шаклда тузилиб, унинг 1.1-бандига кўра “Иш бажарувчи”
“Буюртмачи”нинг топшириғи бўйича Олтинсой тумани, “Ипок” МФЙ ички
кўчаларини жорий таъмирлаш иш хажмини бажариб бериш, “Буюртмачи” эса
иш хажми бўйича бажарилган қурилиш ишларини қабул қилиб, шартнома
шартлари асосида 288145000 сўм тўловларини амалга ошириш мажбуриятини
олган. Шартноманинг умумий қиймати 288 145 000 сўмни ташкил этган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 27.05.2025 йилда тасдиқланган 1-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага биноан 267 577 503,98 сўмлик ишлар қабул
қилинган.
Бундан ташқари туман ишчи комиссиясининг 2023 йил 3 апрелдаги
далолатномасига кўра Олтинсой тумани, “Ипок” МФЙ ички кўчаларини жорий
таъмирлаш ишлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати”
давлат муассасаси томонидан фойдаланишга қабул қилинган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан юборилган 05.11.2024 йилдаги 092-сонли талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 7.2-бандига кўра тўлов муддати кечиктирилганда ҳар бир
кун учун 0,5 фоиз пеня тўланиши келишилган. Шунга кўра даъвогар пеня талдаб
қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида
ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФКнинг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб
бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 673-моддасига кўра буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун
сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида
белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
ФКнинг 682-моддасига кўра агар қурилиш пудрати шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи қурилиш объектининг лойиҳа-смета
ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларга эришишини ва объектни кафолат
муддати давомида шартномага мувофиқ ҳолда ишлатиш мумкинлигини
кафолатлайди.
ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун,
шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай
мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида
бажариши шарт.
ФКнинг 634-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки пудрат шартномасида
пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш
мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини
бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли.
Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади. ФК 241-моддасининг
иккинчи ва учинчи қисмларига ва 334-моддасига мувофиқ, бош пудратчи
буюртмачининг
пудрат
шартномаси
бўйича
ўз
мажбуриятларини
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи
олдида жавобгар бўлади, буюртмачи олдида эса, ёрдамчи пудратчи ўз
мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигининг
оқибатлари учун жавобгар бўлади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини
кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир
куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан
ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунга кўра, суд жавобгардан ундирилиши мумкин бўлган пеняни
66894376 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга
тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 66894376 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан 8 027 325 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Баён этилганланга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“Surx nd r
Y ’l Qurish- ’mirl sh” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига “ rmiz
ut S rvi
R d
nstru t r” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 267 577 503,98 сўм қарздорлик, 66 894 376 сўм пеня, иш
учун олдиндан тўланган 8 027 325 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучгач ундирувчига ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти
ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов