Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9208 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bc8e24c4-8cbe-4443-a49d-3218b5c3a2bf Claim ID PDF Hash 5456164e65ff034e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 554-моддаси ФКнинг 554 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9208-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 4 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ****нинг жавобгар ****дан давлат мулкидан фойдаланганлик учун 119.514.078,90 сўм тўлов ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили М.Мухаммадиев, жавобгар вакиллари Ф.Жумаев, И.Ҳусенов (ишончнома ва ордер асосида), учинчи шахс О.Ҳайдаров, Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар **** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** (матнда жавобгар деб юритилади)дан давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик ва давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ҳисобланган 119.514.078,90 сўм тўлов ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 12 ноябрдаги ва 25 ноябрдаги ажримларига асосан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва фуқаро О.Ҳайдаров жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар мактаб фуқаро О.Ҳайдаров билан ижара шартномаси тузмасдан, давлат мулки бўлган мактаб биносидаги жами 4 та синф хоналаридан ўқув курслари учун фойдаланиб келинаётганлиги аниқланганлигини, синф хоналари майдонини ўзи ўлчамаганлигини, жавобгар ходимларининг сўзи билан 241 кв.метр деб далолатномага ёзганлигини ва мазкур синф хоналарини фотосуратга олганлигини тушунтириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, жавобгар мактаб директори инглиз тили ўқитувчиси О.Ҳайдаров билан 2025 йилнинг август ойларида оғзаки келишувга кўра мактабнинг 47,3 кв.метрдан иборат фақат 1 та синф хонасини ижарага олиб, инглиз тили ўқув курслари учун фойдаланганлигини, далолатномада кўрсатилган ижарага берилган 241 кв.метр нотўғри кўрсатилганлиги ва бирон асословчи далиллар мавжуд эмаслигини, фотосуратларда синф хоналаридаги ўқувчилар акс этган синф хоналари мактабда ўтилаётган ўқув машғулотлари вақтида олинганлигини тушунтириб, даъво аризаси суммасини қайта ҳисоблаб қисман 17.716.683 сўмга қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида учинчи шахс сифатида иштирок этган фуқаро О.Ҳайдаров даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, далолатномада кўрсатилган жавобгар томонидан унга ижарага берилган 241 кв.метр нотўғри 2 кўрсатилганлиги ва бирон асословчи далиллар мавжуд эмаслигини, 2025 йилнинг август ойларида мактаб директори билан оғзаки келишувга кўра мактабнинг 47,3 кв.метрдан иборат фақат 1 та синф хонасини ижарага олиб, инглиз тили ўқув курслари учун фойдаланганлигини, даъвогар ходимига келгусида ўқув курсини кенгайтиришини айтиб, синф хоналарини кўрсатганлигини тушунтириб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Учинчи шахс Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Прокурор даъво аризасини қисман қаноатланлантириш ҳақида судга ёзма фикр тақдим этган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сонли қарорига асосан 2025 йил 10 октябрь куни жавобгар балансида бўлган кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилганда жавобгарнинг балансидаги Бухоро шаҳар, А.Жомий кўчаси манзилида жойлашган мактаб биносининг жами 241 кв.метр майдондаги синф хоналаридан фуқаро О.Ҳайдаров ижара шартномаси тузмасдан ўқув курслари учун фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 2025 йил 10 октябрда 97-сонли далолатнома тузилган. Жавобгар мактаб директори далолатномага нисбатан ўз эътирозларини қайд этиб, бироқ имзолаб бермаган. Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан 2025 йил 1 январь кунидан 10 октябрь кунига қадар муддатда давлат мулкини ижарага бериш тартиби бузганлик ва давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида 119.514.078,90 сўм тўлов ҳисобланган. Даъвогарнинг мазкур тўловни тўлаш ҳақида жавобгарга юборган 2025 йил 14 октябрдаги 2683/01-03-сонли талабнома хати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли низо вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 554-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. 3 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига кўра, давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади. Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича белгиланади: давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар; ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси муддати тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара шартномаси муддати тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар; давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда, шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан ҳолат аниқланган санага қадар. Бунда ҳисобланган давр учун тўлов ўша йилга белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдорига мутаносиб ҳисобланади. ИПКнинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Жавобгар томонидан ўз балансидаги мактаб биносининг бир қисми бўлган кўчмас мулк мулк майдонини учинчи шахс фуқаро О.Ҳайдаровга Низом талабига кўра ижара шартномаси тузмасдан ижарага берганлиги ва давлат мулкини ижарага бериш тартиби бузилганлик ҳолати иш ҳужжатларидаги далолатнома ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Бироқ, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво аризаси ва далолатномада келтирилган жавобгар томонидан мактаб биносидаги 241 кв.метр майдондан иборат давлат мулкини ижарага берилганлиги ҳақидаги важлари ишдаги ишончли ва етарли далиллар йиғиндиси билан тасдиқланмаган. Чунки, биринчидан далолатнома жавобгар вакили ёки ижарага олган учинчи шахс томонидан имзоланмаган. Суд мажлисларида жавобгар вакиллари ва учинчи шахс мазкур ҳолатни инкор этган ҳолда ва даъвогар вакили эса далолатномада 4 кўрсатилган 241 кв.метр майдонни ўлчовдан ўтказмаганлиги ҳақида тушунтиришлар берди. Даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган фотосуратлар ва бинонинг кадастр ҳужжатлари жавобгар томонидан ўз балансидаги бинонинг айнан 241 кв.метр майдондан иборат давлат мулкини учинчи шахсга ижарага берилганлиги ҳолатини тасдиқламайди. Ваҳоланки, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан учинчи шахсга ҳақиқатда фақат 1 та синф хонасини, яъни 47,3 кв.метр майдондан иборат давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага берилганлиги ҳолати иш ҳужжатлари, жавобгар вакиллари ва учинчи шахснинг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади ва суд мазкур далилларни бу ҳолатни исботловчи ишончли ва етарли далиллар деб ҳисоблайди. Шунга кўра жавобгар томонидан 47,3 кв.м давлат мулкини ижарага бериш тартиби бузилганлик ҳолати юзасидан 2025 йил 1 апрель кунидан 10 октябрь кунига қадар жами 283 кун муддатда Бухоро вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкаларига мувофиқ (47,3 кв.м х 319.800 сўм (1 кв.м таянч ставкаси) / 365 кун х 283 кун) 11.728.248,82 сўм ижара тўловининг икки баравари миқдорида 23.456.497,64 сўм ижара тўлови суммаси ҳисобланади. Демак, мазкур ҳолатда даъво талабининг 23.456.497,64 сўмлик қисми асосли, даъвонинг қолган қисми эса асоссиз ҳисобланади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига давлат мулкини ижарага бериш тартиби бузилганлик учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган 23.456.497,64 сўм тўловни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 469.129,95 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг рад қилинган қисми бўйича даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси 10-бандига кўра, давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. 5 Жавобгар ****дан даъвогар **** фойдасига давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун ҳисобланган 23.456.497,64 сўм тўлов ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ****дан республика бюджетига 469.129,95 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев