Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10093 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый FERGH N S INNING
Source ID 6868dd66-1200-43f6-bd14-7fc62a6a0fc0 Claim ID PDF Hash 4442a46712ec4c7c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 4 декабрь 4-1505-2501/10093-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Х.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Б.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Qishl q ‘j ligi m hsul tl ri sif tini b h l sh m rk zi” давлат муассасасининг жавобгар “FERGH N S INNING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона ҳисобидан 140 410 741 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили Х.А.Тўраев (2025 йил 28 ноябрдаги 034-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Qishl q ‘j ligi m hsul tl ri sif tini b h l sh m rk zi” давлат муассасаси(кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “FERGH N S INNING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона(кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) билан даъвогар ўртасида 2025 йил 30 январь куни тузилган 210/У-сонли Уруғлик чигит тўдаларини сертификатлаштириш хизматлари юзасидан шартномасига асосан кўрсатилган хизматлар учун тўланмаган 140 410 741 сўм қарздорликни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабини тўлиқ қувватлаб, судга даъво ариза билан мурожаат этилганидан сўнг даъво суммаси бўйича тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси куни жойи ва вақти ҳақида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, ундан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил 4 сентябрь куни - HS-182-сонли “Пахта толасини сертификатлаш ва той вазнини тортиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартнома” ва шу куни - HS-183-сонли “Пахта техник чигитини сертификатлаш ва синов баённомалари бериш хизматини кўрсатиш юзасидан шартнома” ҳамда 2025 йил 30 январь куни 210/У-сонли “Уруғлик чигит тўдаларини сертификатлаштириш хизматлари юзасидан шартнома” тузилган. Даъвогар 2023 йил 4 сентябрь куни тузилган - HS-182-сонли шартномага мувофиқ жавобгарнинг буюртмасига кўра, корхонада ишлаб чиқаришда унинг прессдан чиқишда ёки буюртмачининг тайёр маҳсулотлар омборида сақланаётган ҳар қайси пахта толаси тойидан синаб кўриш учун наъмуналар олиш, танлаб олинган намуналарни идентификациялаштириш, жавобгарнинг вакили билан биргаликда пахта толаси тойларини вазнини тортиш, намуналарни синаб кўриш учун минтақавий лабораторияга етказиб бериш, намунани синаб кўриш, сифати бўйича бир хил бўлган (нав, тип) пахта толаси тўдаларига мувофиқлик сертификати (номувофиқлик далолатномаси) расмийлаштириш, пахта толаси тойининг сифати ва оғирлиги юзасидан келиб чиқадиган эътирозларни жавобгарнинг вакиллари билан тойлар сақланаётган жойидла ҳал этиш, жавобгар эса, ушбу хизматлар учун даъвогар томонидан белгиланган нархлар (калькуляция) бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини, даъвогар 2025 йил 30 январь куни тузилган 210/У-сонли шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарнинг буюртмасига кўра уруғлик чигит (кейинги матнларда маҳсулот деб юритилади) тўдаларини сифатини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш, уларни амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, синовлар натижаларига кўра, маҳсулот тўдаси учун мувофиқлик сертификати (номувофиқлик бўйича таҳлил натижаси) расмийлаштириш мажбуриятини, жавобгар эса маҳсулотни сертификатлаштириш хизматлари учун даъвогар томонидан тасдиқланган нарҳларда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартномаларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига кўра, жами 163 523 577,64 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Жавобгар кўрсатилган хизматлар учун даъвогарга кўрсатилган хизматлар ҳақининг бир қисми 23 112 836,64 сўм миқдорида тўлов амалга ошириб, қолган 140 410 741 сўм кўрсатилган хизматлар учун тўловларни даъвогарга амалга оширмаган. Бунинг натижасида 140 410 741 сўм қарздорлик юзага келган. Мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 4 сентябрдаги - HS-182-сонли ва - HS-183-сонли ҳамда 2025 йил 30 январдаги 210/У-сонли шартномалар, тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топади. Даъвогар жавобгарга 2025 йил 26 май куни расмийлаштирилган №FV-01-82-сонли талабнома юбориб, юзага келган 140 410 741 сўм қарздорликни тўлашни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур талабнома бўйича даъвогарга тўлов амалга оширилмаган. Натижада, даъвогар жавобгар ҳисобидан қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан, даъвогарнинг жавобгардан 140 410 741 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 140 410 741 сўм ундириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида "Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади" деб белгиланган. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 140 410 741 сўм қарздорлик ва 2 808 215 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Qishl q ‘j ligi m hsul tl ri sif tini b h l sh m rk zi” давлат муассасасининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “FERGH N S INNING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Qishl q ‘j ligi m hsul tl ri sif tini b h l sh m rk zi” давлат муассасаси фойдасига 140 410 741 сўм асосий қарз, 2 808 215 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Риштон тумани 2025 йил 4 декабрь 4-1505-2501/10093-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Х.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Б.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Qishl q ‘j ligi m hsul tl ri sif tini b h l sh m rk zi” давлат муассасасининг жавобгар “FERGH N S INNING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона ҳисобидан 140 410 741 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили Х.А.Тўраев (2025 йил 28 ноябрдаги 034-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Qishl q ‘j ligi m hsul tl ri sif tini b h l sh m rk zi” давлат муассасасининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “FERGH N S INNING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Qishl q ‘j ligi m hsul tl ri sif tini b h l sh m rk zi” давлат муассасаси фойдасига 140 410 741 сўм асосий қарз, 2 808 215 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев