← Назад
Решение #2837627 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ра ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 04 декабрь
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья Х.М.Тошпулатов даъвогар
****нинг жавобгар “****” ХК ҳисобидан 2 310 850 сўм компенсация
тўловлари ва 775 496 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
**** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “****” ХК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
2 310 850 сўм компенсация тўловлари ва 775 496 сўм пеняни ни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий
иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим
этилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
жавобгар
Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган
Республика ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра, атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация тўловчи субъект ҳисобланиши белгиланган.
Шунга кўра жавобгар томонидан топширилган хисоботлар асосида
2022-2023-2024 йилллар давомида жами 3 074 535 сўм компенсация тўловлари
ҳисобланган.
Бироқ жавобгар томонидан 3 074 535 сўм компенсация тўловларидан
763 685 сўм компенсация тўлови амалга оширилиб қолган 2 310 850 сўм
компенсация тўловлари амалга оширилмасдан қолинаётганлиги аниқланган.
Шу сабабли даъвогар саудга даъво ариза билан мурожаат этиб
жавобгар хисобидан 2 310 850 сўм компенсация тўловларини ундиришни
сўраган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 2 310 850 сўм
компенсация тўловларини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди ва ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12
апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 30-бандига кўра 775 496 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Мазкур Низомнинг 30-бандига кўра маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови
бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик
умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
ундирилади..
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандига кўра ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд жавобгар томонидан шартномадаги мажбурият бажарилиш
даражасини инобатга олиб, талаб қилинган 775 496 сўм пеняни қисман, яъни
412 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни ва мазкур даъво талабининг қолган
қисмини ваноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 2 310 850 сўм компенсация тўловларини
ундириш тўғрисидаги ва 412 000 сўм пеня қисмини ундириш ҳақидаги даъво
ариза талабини қаноатлантиришни ҳамда даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади..
ИПК 118-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига асосан ҳал қилув
қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд
харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод
этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “****” ХК ҳисобидан даъвогар **** ҳисобига 2 310 850
компенсация тўлови 412 000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар
“****”
ХК
ҳисобидан
республика
бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти бериши мумкин.
Судья
Х.Тошпулатов