Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/9860 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2933df86-8418-4a19-acd5-1552d07e60da Claim ID PDF Hash d1b19918584009d9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 957-моддаси аролик кодекси 957 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 4 декабрь 4-1505-2501/9860-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг “A E INSURAN E” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Бойқўзиева Дилфуза Ибрагимовна ҳисобидан 206 041 737,46 сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ва олдиндан тўланган почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, тарафлардан жавобгар вакили К.Бойқўзиев (ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) палата аъзоси “A E INSURAN E” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Бойқўзиева Дилфуза Ибрагимовна (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 206 041 737,46 сўм миқдорида суғурта товонини суброгация тартибида ва олдиндан тўланган почта харажатини ундиришни сўраган. Палата даъво аризада ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, қарздорликни бўлиб тўлашга рухсат беришни билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва АТБ Капиталбанк ўртасида 2021 йил 30 декабрда суғурута шартномаси тузилиб, 2024 йил 16 декабрда №0182708-сонли суғурта полиси берилган. АТБ Капиталбанк мурожаатига асосан жавобгар томонидан кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги суғурта ходисаси деб топилган ҳамда 2025 йил 27 июнь куни 206 041 737,46 сўм суғурта товони сифатида АТБ Капиталбанк фойдасига тўлаб берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликларни бартараф этиш юзасидан юборилган талабнома натижаси бўйича қарздорликлар бартараф этилмаган. Натижада, палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасида “Агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт.Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади” – деб белгиланган. Даъвогар томонидан кредит суммасининг қайтарилмаган қисми, банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилган бўлса-да, жавобгар ўтказиб берилган пулларни даъвогарга қайтармасдан, асоссиз равишда бош тортиб келган. Қарздорлик суммаси иш ҳужжатларидаги суғурта шартномаси, суғурта полиси, тўлов топшириқномаси ва низога тегишли ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Суд, бундай ҳолда, даъвогарнинг тўлов суммасини ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан суброграция тартибида 206 041 737,46 сўм миқдоридаги қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига ишни судда кўриш билан боғлиқ 4 120 834,74 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-178-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар "A E INSURAN E" акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркор Бойқўзиева Дилфуза Ибрагимовна ҳисобидан суброграция тартибида 206 041 737,46 сўм миқдоридаги қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Бойқўзиева Дилфуза Ибрагимовна ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 834,74 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Риштон тумани 2025 йил 4 декабрь 4-1505-2501/9860-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг “A E INSURAN E” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Бойқўзиева Дилфуза Ибрагимовна ҳисобидан 206 041 737,46 сўм миқдоридаги суғурта товонини суброгация тартибида ва олдиндан тўланган почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, тарафлардан жавобгар вакили К.Бойқўзиев (ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-178-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар "A E INSURAN E" акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркор Бойқўзиева Дилфуза Ибрагимовна ҳисобидан суброграция тартибида 206 041 737,46 сўм миқдоридаги қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Бойқўзиева Дилфуза Ибрагимовна ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 834,74 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев