Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/6960 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 67d411d3-ed86-443b-af43-1b14e17a8abe Claim ID PDF Hash 7dbe3d225ebaf011... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ини ундириш талабини ФКнинг 150-моддаси ини ундириш талабини ФК 150 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/6960-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 4 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар- «AAAAA» МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар- «BBBBB» фермер хўжалиги ҳисобидан 11.634.400 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили YYYYY (ишончнома асосида), жавобгар вакили раҳбар XXXXX иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «AAAAA» МЧЖ (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «BBBBB» фермер хўжалиги (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йилда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш, механизация ёрдамида ишлар бажариш ва моддий техника ресурслари етказиб бериш” юзасидан шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар томонидан 11.634.400 сўмлик хизмат кўрсатилган, бироқ кўрсатилган хизмат учун жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 11.634.400 сўм қўрсатилган ҳизмат ҳақи ҳамда олдиндан тўланган суд почта харажатлари ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлиси муҳокамасида даъво талабини қувватлади. Жавобгар вакили даъвони тан олмай, ҳақиқатдан 2019 йилда шартнома тузилганлигини, бироқ шартномага асосан умуман хизмат кўрсатилмаганлигини, солиштирма далолатнома ҳам тузилмаганлигини, иш хужжатида мавжуд солиштирма далолатномага имзо қўймаганлигини, имзо сохталаштирилганлигини, фермерларни бир жойга йиғиб, оқ қоғозга муҳр босиб олишганлигини, қарздорлиги мавжуд эмаслигини, шунингдек даъво муддати ўтиб кетганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради ва бу ҳақда судга ариза тақдим этди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йилда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш, механизация ёрдамида ишлар бажариш ва моддий техника ресурслари етказиб бериш” юзасидан шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан 2019 йил мобайнида кўрсатилган хизмат учун жавобгар томонидан 11.634.400 сўм тўлов амалга оширилмаган. Юборган талабнома хати оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 150-моддасига мувофиқ, умумий даъво муддати - уч йил. ФКнинг 153-моддасига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, даъвогар 2019 йилда тузилган шартномага асосан 2019 йил мобайнида кўрсатилган хизмат учун тўланмаган қарздорликни ундиришни сўраган, лекин ушбу қарздорликни ундириш талабини даъво муддати ўтган. шбу талаб юзасидан даъво муддати даврида даъво қўзғатилмаган. Бундан кўринадики, даъвогар 11.634.400 сўм кўрсатилган хизмат ҳақини ундириш талабини ФКнинг 150-моддасида белгиланган даъво қилиш муддатини ўтказиб юборган. Шу боис, суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, 11.634.400 сўм кўрсатилган хизмат ҳақини ундириш талабига нисбатан даъво муддатини қўллашни ва ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб хисоблайди. Гарчи, даъвогар даъво аризасида ва тушунтиришида 2024 йилда тузилган солиштирма далолатномаси асосида қарздорлик жавобгар томонидан имзоланиб тасдиқланганлиги даъво муддати ўтмаганлигини тасдиқлашини важ қилиб келтирсада, бироқ суд қуйидаги асосларга кўра ушбу важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Хусусан, иш хужжатларида мавжуд тарафлар ўртасида 2024 йилда тузилган солиштирма далолатномаси жавобгар фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланганлиги кўрсатилсада, лекин фермер хўжалиги раҳбари томонидан қўйилган имзо у томонидан қўйилмаганлиги раҳбар имзоси билан солиштирганда бошқа шахснинг имзоси эканлигини яққол қўриш мумкин. Бундан ташқари, солиштирма далолатномага қўйилган фермер хўжалигининг муҳри устидан ёзувлар киритилганлиги фермер хўжалиги раҳбари томонидан муҳр оқ қоғозга қўйилганлиги ва кейинчалик ёзувлар киритилганлигини тасдиқлайди. Шунингдек, қонун хужжатларига кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия хужжат алмашинуви электрон тизимга ўтказилганлиги ҳам ушбу ҳолатни тасдиқлайди. Қайд этилганларга кўра, суд мазкур ҳолатларни келгусида аниқлаб, тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдириш лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 11.634.400 сўм ундириш талабини даъво муддати ўтганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 412000 сўм давлат божи ва 41200 см почта харажатлари даъвогардан ундирилиши лозим. Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 176, 177 -моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: «AAAAA» МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. «AAAAA» МЧЖни 41200 сўм почта харажатлари тўлаганлиги инобатга олинсин. Республика бюджетига даъвогар «AAAAA» МЧЖ ҳисобидан 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров