← Назад
Решение #2837659 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 241 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21459-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тураевнинг котиблигида, кредитор Анинг
қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган ишни кредитор вакили У.Мадаминов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Аризада баён этилишича, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда қарздор деб юритилади)нинг 2025 йил 7 ноябрь холатига
бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан жами 150492619,3
сўм солиқ қарздорлиги аниқланган. Қарздорнинг хисоб рақамида пул
маблағлари бўлмаганлиги сабабли ушбу қарздорликни ундиришни имкони
бўлмаган. Шундан сўнг, қарздорликни ундирувини унинг мол-мулкига
қаратиш тўғрисида суд хужжати қабул қилиниб, унга асосан ижро хужжати
берилган. Бироқ ижро хужжатини ижросини таъминлашнинг имкони
бўлмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро хужжати
ижросиз қайтарилган. Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан
буён матнда – кредитор) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорнинг
мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан келаётганлиги,
бюджет олдида 150492619,3 сўм қарзи мавжудлиги сабабли қарздорни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этишни
сўраган.
Кредитор вакили суд муҳокамасида аризани қувватлаб, қарздор тўлов
қобилиятини йўқотганлиги сабабли тўловга қобилиятсизлик деб топишни
сўради.
Қарздор белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисми 2-бандига
кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва
жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий
судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд кредитор вакилининг тушунтиришларини, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидагиларга кўра кредиторнинг талабини қаноатлантиришни
лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5-моддасига асосан, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланади. Ушбу
моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича 150492619,3 сўм солиқ қарзи унинг ҳисоб
рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли ундирилмасдан қолган.
Қарздор тўлов қобилиятига эга эмаслиги, транспорт воситалари, биноиншоотлари йўқлиги ва умуман фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли ушбу
қарзларни ундириш имкони бўлмаган.
Кредиторнинг суд ҳужжати бўйича қарздорликни ундириш юзасидан
тақдим этган ижро ҳужжати қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
сабабли давлат ижрочиси томонидан ижросиз қайтарилган. Шу сабабли,
аризачи қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги
асосида судга ариза билан мурожаат қилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 241-моддасига асосан, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар,
кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа
ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар
томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 142-сонли Қарори 35бандининг тўртинчи хатбошисида қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида
нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект молмулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор - юридик шахс
турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, турар жой ёки одам яшамайдиган
жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида
тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат
ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги
“Тўловга қобилиятсизлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд
бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги ПҚ-4146-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ, суд
бошқарувчиларини тайинлаш кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши
ёки қўмитаси) ёки тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича ваколатли давлат
органи ёхуд Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси
бўйича суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган
ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда кредиторнинг талаблари асосли бўлиб, суд уни
қаноатлантиришни, 4-тоифали тугатиш бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
А.Салимахуновни қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни
лозим топади.
Ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздордан ундириш
лозим.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 52, 53, 55, 140моддаларига ҳамда ИПКнинг 118,170,176-179, 186-моддаларига асосланиб,
суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Наманган вилоят солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсизлик
деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
А.Салимахунов қарздор «Б» масъулияти чекланган жамияти
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан ташкил
этиш ва ўтказиш;
- қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятини тўловга
қобилиятсизлик деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган
ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш, 144-моддасида
белгиланган мажбуриятларини бажариш;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013
йилдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига
мувофиқ, суд бошқарувчиси ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур
Қоидаларда назарда тутилган сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда бу ҳақда
ҳулосани қонунда белгиланган муддатда тақдим этиш;
- тугатишга доир иш юритиш натижалари юзасидан қонунда
белгиланган муддатда якуний хисобот тақдим этиш юклатилсин.
«Б» масъулияти чекланган жамиятининг зиммасига уч иш кунида
бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни, мухр ва штампларни, моддий ва бошқа
қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш
мажбурияти юклатилсин.
«Б» масъулияти чекланган жамиятидан бюджетга 1236000 сўм давлат
божи ундирилсин.
«Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Наманган вилоят солиқ
бошқармаси фойдасига 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов