Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1745 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 38372c52-bdc4-4cf1-8994-3e40c59edec9 Claim ID PDF Hash d1c165aa56d982a4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 4 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- ****нинг жавобгар- **** ҳисобидан **** сўм асосий қарз, **** сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – **** (2025 йил 4 июндаги ишончнома), жавобгар вакили – ****(2025 йил 27 ноябрдаги 3-сонли ишончнома)иштирокида ҳамда Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси **** иштирокида **** туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **** (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан **** сўм асосий қарз, **** сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида ўз кўрсатмасида – судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар асосий қарздорликни тўлаганлиги сабабли, даъво талабини қолган қисмини рад этиб беришни ва суд харажатларини ўз зиммасида қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ўз кўрсатмасида –даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талабини тан олиб, мазкур қарздорликни тўлаб берганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қўрғонтепа туман покурори ёрдамчиси ўз кўрсатмасида, даъвогарнинг даъвоси бўйича тарафлар ўртасидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли, даъвогар асосий қарзни ундиришни сўрагани учун даъвони рад этишни сўради. Шунингдек, ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган **** ва Андижон вилояти Молия бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади ва Ғазначилик бошқармаси вакили ишни ўзини иштирокисиз кўриш ҳақида илтимоснома ва фикрнома тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ИПКнинг 170-моддасига мувофиқ, ишни учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган **** вакили ўз фикрномасида, ушбу тарафлар ўртасидаги 2021 йил июлдаги 21020300010-сонли оферта шартномаси Ғазначилик бўлимларидан рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли кучга кирмаганлигини билдирган. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ва тақдим қилинган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасидаги низо хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлигидан келиб чиққан. Хусусан, ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида 2021 йил июлдаги 21020300010-сонли оферта шартномаси шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар карантин хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 9 бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати **** сўмни ташкил этади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан 2021 йил 6 августда **** сўмлик Корбофос билан намли ишлов бериш хизмати кўрсатилиб, тарафлар ўртасида электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Шунга кўра, даъвогар кўрсатилган хизмат учун **** сўм асосий қарздорлик юзага келган деб ҳисоблаб, мазкур маблағларини ундириб беришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 10-бандига кўра, жавобгар шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 5 банк иш кунида хизмат ҳақининг 30% миқдорида тўловни амалга ошириш, хизмат кўрсатилгандан сўнг қолган 70% хизмат ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 2025 йил 25 июнда 262-сонли жавобгарга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ҳақида талабнома юборилган. Бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномаи, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 269-сонли қарорининг 11-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартнома, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўзўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартнома мажбурий тартибда Ғазначиликдан рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилганидан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш ҳақидаги шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган. Бундай ҳолатда суд, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлганлиги учун асосий қарздорлик мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шунга қарамасдан, даъвогар томонидан жавобгарнинг даъвогар олдида **** сўм асосий қарздорлиги юзага келган деб ҳисоблаб, асосий қарздорликни ва пеняни ундириб бериш ҳақидаги даъво аризасида асосий қарз ва пеня ундириш талаби қўйилганлиги, асосий қарздорлик мавжуд бўлмагандан сўнг пеня ундириш талаби хам асоссиз эканлиги ва жавобгар даъвогарга **** сўм тўлаб берганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогар томонидан дастлаб тўланган **** сўм давлат божи ҳамда **** сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: ****нинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар **** томонидан дастлаб тўланган **** сўм давлат божи ҳамда **** сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Н.М.Ахматбеков 4-1706-2501/1745-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 4 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- ****нинг жавобгар- **** ҳисобидан **** сўм асосий қарз, **** сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – Д.Алимова (2025 йил 4 июндаги ишончнома), жавобгар вакили – Р.Каттаходжаев(2025 йил 27 ноябрдаги 3-сонли ишончнома)иштирокида ҳамда Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси А.Турғунов иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар **** томонидан дастлаб тўланган **** сўм давлат божи ҳамда **** сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Н.М.Ахматбеков