Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2501/4937 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ESHMIRZAYEV ZOXIDJON MUXAMMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q rshi n ft b z si Ответчик / Подсудимый M ’l li M rdi M d n
Source ID 2ef89799-bb45-4dc3-9561-551ffb52ae73 Claim ID PDF Hash ad09a35edca58f30... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПК 2034 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 107-моддаси ФКнинг 107 law
ФКнинг 366-моддаси ФКнинг 366 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни ва ИПКнинг 118-моддаси онуни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2615/4937-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 10 март Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья З.Эшмирзаев, даъвогар “Q rshi n ft b z si” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “M ’l li M rdi M d n” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 429 830 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Q rshi n ft b z si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “M ’l li M rdi M d n” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли 1 429 830 сўм асосий қарзни ундириш сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси талабларига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа 2 мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга нефть маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш тўғрисидаги 2024 йил 3 январдаги 692-сонли шартнома бўйича 2024 йил 30 июндаги К100-0020681-сонли 2 403 192,68 сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим қилинган. Ўз навбатида жавобгар томонидан ушбу ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Бироқ, 2024 йил 3 январдаги 692-сонли шартномани жавобгар имзоламаган, шунингдек жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб бериш чораларини кўрмаган. Шу сабабли палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан мурожат қилиб, 1 429 830 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга жами 2 403 192,68 сўм маҳсулот етказиб берилган, шундан 1 429 830 сўмлик қисми тўланмасдан қолган. ФКнинг 107-моддаси биринчи қисмига кўра, ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. ФКнинг 366-моддаси тўртинчи қисига кўра, ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин. Қайд этилганларга кўра юзага келган қарздорликни ундиришга асос қилиб кўрсатилган шартномани мавжуд деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи хатбошисига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда мавжуд ҳисобварақ-фактура, ишончнома ва юк хати билан жавобгарнинг даъвогардан 1 429 830 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига 1 429 830 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. 3 “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сон Фармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди. Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар манфаатида палата томонидан киритилган даъво ариза талаблари асосли бўлиб, қаноатлантирилганлиги сабабли 1 429 830 сўм асосий қарзни ундириш қисми бўйича БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 412 000 сўм давлат божини ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, ундан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112-114, 118, 176-180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “Q rshi n ft b z si” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “M ’l li M rdi M d n” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Q rshi n ft b z si” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 429 830 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “M ’l li M rdi M d n” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Эшмирзаев 4