← Назад
Решение #2837681 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аракатларидан вужудга келади ФК | 234 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| ФКнинг | 205 | — | law | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2138-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – У.Бузурходжаев
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – А.Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси
А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Умаралиев ва О.Садиковдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида,
даъвогар–Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг “Uz ut m t rs” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар–
“X n b d s n t ri si” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига нисбатан устав фондидага
киритилган 376 000 000 сўм, 219 турдаги 1 431 990 800 сўм қийматдаги асосий
воситалар ва 47 турдаги жами 191 917 415 сўм қийматдаги товар моддий
бойликларини қийматликларни пул кўринишида ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси
бўйича
Қўрғонтепа
туманлараро
иқтисодий
судининг
2025 йил 24 сентябрь кунги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси “Uz ut m t rs”
акциядорлик жамияти манфаатида берилган апелляция шикояти асосида ишни
даъвогар вакили У.Усманходжаев (2025 йил 20 июндаги кунги YUR/120-2968сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари С.Солижонов ва А.Бойматовлар
(2025 йил 11 август кунги 2-сонли ишончнома асосида), қўшимча жавобгар
(2025 йил 20 ноябрьва 10 сентябрдаги ишончномалар асосида)ларнинг
иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси
(кейинги
ўринда
матнларда
“Палата”
деб
юритилади)
“Uz ut m t rs” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги
“X n b d s n t ri si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)га нисбатан устав фондидага киритилган 376 000 000
сўм пул маблағларини, 219 турдаги 1 431 990 800 сўм қийматдаги асосий
воситалар ва 47 турдаги жами 191 917 415 сўм қийматдаги товар-моддий
бойликларини қийматликларни пул кўринишида ундиришни сўраган.
2
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон касаба
уюшмалари федератцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларни
бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси жалб қилинган.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 сентябрь кунги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 376 000 000 сўм асосий қарз ҳамда
37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 7 520 000 сўм давлат божи,
Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар ҳисобидан даъвонинг
асоссиз қисми бўйича Республика бюджетига 32 478 165 сўм давлат божи
ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб палата даъвогар манфаатида
апелляция шикояти билан мурожаат қилиб биринчи инстанция суди томонидан
қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво аризани тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
апелляция шикоятини қувватлаб, ПҚ-168-қарори ижросини таъминлаш
мақсадида далолатномага асосан бино-иншоотлар, асосий воситалар ва товар
моддий бойликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги орқали
жавобгарга берилганлиги, мулк қиймати тўлаб берилмаганлиги, муқаддам
Тошкент туманлараро иқтисодий судида айни бир шахс, айни бир низо, айни бир
предмет бўйича кўрилмаганлигини билдирди.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари бино-иншоотлар ва ундаги мулклар
далолатнома асосида қабул қилиб олинганлигини, ушбу мулклардан фойдаланиб
келинаётганлигини билдириб, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакиллари тушунтириш бериб,
ПҚ-168-сонли қарорга асосан бино-иншоотлар топширилганлиги, Тошкент
туманлараро иқтисодий судида айни бир шахс, айни бир низо, айни бир предмет
бўйича кўрилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни
тугатишни сўрашди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларни бошқариш агентлиги
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ундан вакил иштирок
этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесуал кодекси
(кейинги ўринда матнларда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасига асосан ишни
унинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда
матнларда “ФК” деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
3
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши назарда тутилган.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва
хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 2022 йил 18-мартдаги ПҚ-168-сонли қарорининг 4-иловасига асосан
даъвогар балансидаги Хонобод шаҳри, “Истиқлол” МФЙ, Хонтоғ кўчасида
жойлашган “Хонобод санаторияси” бино ва иншоотлари Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши
белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 август куни
тузилган бино ва иншоотларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва шу
куни тузилган “Мулкий мажмуани бериш тўғрисидаги келишув”га асосан
даъвогар балансида(баланс қиймати 104 002 795 315 сўмлик) бўлган Хонобод
шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, Хонтоғ кўчасида жойлашган “Хонобод санаторияси”
бино ва иншоотлари жавобгарга топширилган.
Шунингдек, жавобгар ва учинчи шахслар ўртасида 2022 йил 30 декабрда
тузилган учинчи шахсга тегишли Хонобод шаҳри, “Истиқлол” МФЙ, Хонтоғ
кўчасида жойлашган “Хонобод санаторияси” бино ва иншоотлари тегишли
ҳудуди ва бошқа турдаги асосий воситалар билан мулк ҳуқуқи асосида
жавобгарга бепул (беғараз) топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан
топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат
иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли
қарорида даъвогарнинг 100 фоизлик таъсисчилигида ташкил этилган “X n b d
si tg hi” масъулияти чекланган жамиятининг 376 000 000 сўм устав фонди,
1 431 990 800 сўмлик асосий воситалар ва 191 917 415 сўм қийматдаги товар
моддий бойликларни жавобгарга топширилган бўлса-да, ушбу асосий воситалар
ва товар моддий бойликлар Ўзбекистон касаба уюшмалари федератциясидан
жавобгар томонидан қабул қилиниб, тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
“X n b d si tg hi” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондига
киритилган 376 000 000 сўм пул маблағлари ва товар моддий бойликларни
қайтариш
тўғрисида
жавобгарга
юборилган
талабнома
оқибатсиз
қолдирилганлигини билдириб, судга мурожаат қилган.
Даъвогар даъво талабларида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси
тасарруфидаги жавобгардан “X n b d si tg hi” МЧЖ устав фондидаги
376 000 000 сўм, 219 турдаги 1 431 990 800 сўм қийматдаги асосий воситалар ва
47 турдаги жами 191 917 415 сўм қийматдаги товар моддий бойликларини
қийматини пул кўринишида ундиришни сўраган.
4
Ўзбекистон
Республикасининг
Маъсулияти
чекланган
жамиятлари тўғрисида”ги қонуни 22-моддасида жамиятдан чиқарилган ёки
ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда
жамият жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг
чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун
жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган
ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган
иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни
асли ҳолида бериши шарт.
Даъвогар томонидан суд мажлисида тақдим этган 2018 йил 17 июлдаги
№6472-сонли
тўлов
топшириқномаси
билан
25 000 000
сўм,
2018 йил 1 августдаги №6852-сонли тўлов топшириқномаси билан 100 000 000
сўм, 2018 йил 28 августдаги №7796-сонли тўлов топшириқномаси билан
150 000 000 сўм ҳамда 2018 йил 10 октябрдаги №9044-сонли тўлов
топшириқномаси билан 101 000 000 сўм, жами 376 000 000 сўм пул
маблағларини устав фондини ривожлантириш учун жавобгарга ўтказилганлиги
ҳамда ушбу маблағлар жавобгар томонидан қайтарилмаган. Шу сабабли
даъвогар жавобгар жамият таъсисчилар сафидан чиққанлиги ва устав фондига
киритган улуш қиймати тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвонинг 376 000 000
сўм ундириш қисми асосли ҳисобланади.
ФКнинг 205-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб
қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати, агар қонунчиликда бошқача тартиб
ўрнатилган бўлмаса, баҳоловчи ташкилот томонидан мулк ҳуқуқи бекор
қилинган пайтда белгиланади.
Олиб қўйилган мол-мулкнинг қийматини мулкдорга тўлаш баҳоси ҳақида
мулкдор судга эътироз билдириши мумкин. Мулкдор мол-мулкнинг олиб
қўйилиши муносабати билан етказилган бошқа зараларни тўлшани ҳам талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 228-моддасига мувофиқ, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан тала қилиб олишга ҳақли(виндикация).
Даъвогар бино ва иншоотларни Давлат активларини бошқариш агентлиги
орқали жавобгар жамиятга топшириш билан бир вақтда 219 турдаги
1 431 990 800 сўм қийматдаги асосий воситалар ва 47 турдаги жами 191 917 415
сўм қийматдаги товар моддий бойликларни ҳам топширган.
Мазкур мулкларни топширилганлиги юзасидан 2022 йил 1 август ва
2023 йил 1 июнда тузилган далолатномалар билан ўз тасдиғини топади.
Ушбу асосий восита ва товар моддий бойликлари санаторий фаолиятини
юритиши билан боғлиқ мулклар ҳисобланиши, жавобгар ушбу мулклардан
ҳозирги кунга қадар фойдаланиб келаётган бўлса-да, ушбу мулк даъвогара
қайтарилмаган ёки унинг қиймати тўлаб берилмаган, мулкларнинг номланиши,
миқдори ва қиймати топшириш-қабул қилиш далолатномаларида кўрсатиб
ўтилган.
Бу ҳолатда даъвогарнинг ушбу даъво талаби асосли бўлиб,
қаноатлантирилиши, 219 турдаги 1 431 990 800 сўм қийматдаги асосий
воситалар ва 47 турдаги жами 191 917 415 сўм қийматдаги товар моддий
5
бойликларни қиймати жавобгар жамиятдан даъвогар фойдасига ундирилиши
лозим бўлади.
Даъвогар даъво аризасида жавобгар сифатида қўшимча жавобгар
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясини кўрсатган бўлсада, унга нисбатан
талаб қўйилмаган.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга, ҳал қилув қарорини қисман ёки тўлиқ бекор қилишга
ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли бўлиб, қаноатлантириши лозим
бўлади.
Биринчи инстанция суди 376 000 000 сўм ундириш қисмини асосли
равишда қанаотлантириган бўлса-да, даъво талабининг 1 431 990 800 сўм ва
191 917 415 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт
тўхтамга келган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорининг 1 431 990 800 сўм ва 191 917 415 сўм ундириш қисмини
ўзгартириб, ушбу қисмини бекор қилиб, даъвонинг ушбу қисми бўйича янги
қарор қабул қилиб, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириб, 219 турдаги
1 431 990 800 сўм қийматдаги асосий воситалар ва 47 турдаги жами 191 917 415
сўм қийматдаги товар моддий бойликларни қийматини жавобгардан ундиришни,
жавобгардан 7 520 000 сўм давлат божи ундириш қисмини 39 998 164 сўмга
ўзгартиришни, даъвогардан 32 478 165 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор
қилишни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни,
апелляция инстанцияси жавобгардан 16 239 082 сўм давлат божи, Олий суднинг
депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини
ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вакили муқаддам мазкур низо
айни бир тарафлар иштирокида, айни бир предмет доирасида ва айни бир асослар
бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ва Андижон туманлараро
судининг қонуний кучга кирган қарори мавжудлигини эътиборга олиб, аризани
иш юритишдан тугатиш лозимлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди, чунки
муқаддам мазкур низо айни бир шахслар, айни бир предмет ва айни бир асос
бўйича кўрилган иш мавжуд эмас, учинчи шахс вакили эътирозномага илова
қилган 4-1001-2417/71925-сонли иқтисодий иш тарафлари, мазкур низодаги
айни бир шахслар ўртасида муҳокама қилинмаган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 73, 118, 169, 276, 278, 280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов
ҳайъати
ҚАРОР
6
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг “Uz ut m t rs” акциядорлик жамияти манфаатида келтирган
апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 сентябрь кунги
ҳал қилув қарорининг 1 431 990 800 сўм ва 191 917 415 сўм ундириш қисми
бекор қилинсин. Даъвонинг ушбу қисми бўйича янги қарор қабул қилиниб,
даъвонинг ушбу қисми қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарорининг “376 000 000 сўм асосий қарз” ундириш қисми –“376
000 000 сўм асосий қарз, 219 турдаги 1 431 990 800 сўм қийматдаги асосий
воситалар ва 47 турдаги жами 191 917 415 сўм қийматдаги товар моддий
бойликларни қиймати ундирилсин” деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг жавобгардан 7 520 000 сўм давлат божи ундириш
қисми 39 998 164 сўмга ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг даъвогардан 32 478 165 сўм давлат божи ундириш
қисми бекор қилинсин.
Ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун жавобгар “X n b d s n t ri si” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан:
- республика бюджетига 16 239 082 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши
мумкин.
Раислик этувчи:
А. Мадаминов
ҳайъат аъзолари:
С.Умаралиев
О.Садиков