Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2504/6637 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2f37e4a2-66f0-45f9-9e55-09286182d120 Claim ID PDF Hash 0be4d1c13ef07754... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
Ушбу кодекснинг 38-моддаси Ушбу кодекс 38 code_article
да ушбу Кодекс 36-моддаси да ушбу Кодекс 36 code_article
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2504/6637-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 4 декабрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Усмоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар “***” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2022 йил 20 январдаги № 4-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу 82.07 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Ашуров (2025 йил 26 августдаги 01-09/695-сонли ишончнома асосида), “Агробанк” АТБ вакили Ш.Абдураимов (2025 йил 4 августдаги 03-14/113-сонли ишончнома асосида), Қумқўрғон туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ф.Абдураимов (2025 йил 28 октябрдаги 01/12-95-сонли ишончнома асосида) ва Ю.Менглиқулов (2025 йил 4 декабрдаги 05-05/941-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а н д и: Даъвогар *** судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2022 йил 20 январдаги № 4-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу 82.07 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтаришни сўраган. Суднинг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Қумқўрғон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Қумқўрғон туман солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси Қумқўрғон туман бўлими, Давлат Кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Қумқўрғон туман бўлими, Қумқўрғон туман Фермер, дехқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сурхондарё бўлинмаси Қумқўрғон туман бўлими, “Агробанк” АТБ Қумқўрғон филиали жалб этилган. Суднинг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан ишга прокурор иштирокини таъминлаш чораси кўрилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, ўтган суд мажлисларида барча ҳолатлар бўйича ўз тушунтиришларини берганлигини, низо юзасидан бошқа қўшимчалари йўқлигини, жавобгар шартнома шартларини бузганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Агробанк” АТБ Қумқўрғон филиали вакили даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилган вақтда жавобгарнинг банк олдидаги жами қарздорлиги 1 039 294 733 сўмни ташкил этганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қумқўрғон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари жавобгар томонидан пахта ғалла маҳсулотларини етиштириш кўрсатгичлари 2023 йилда пахта режасини 26,4 фоизга, 2025 йил пахта режасини 33,4 фоизга ҳамда ғалла режасини 66 фоизга бажарганлигини маълум қилишиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўрадилар. 2025 йил 18 ноябрда бўлиб ўтган суд мажлисида қатнашган прокурор даъвони рад этиш ҳақида фикр билдирган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар яъни Қумқўрғон туман солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси Қумқўрғон туман бўлими, Давлат Кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Қумқўрғон туман бўлими, Қумқўрғон туман Фермер, дехқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сурхондарё бўлинмаси Қумқўрғон туман бўлимидан суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар ва учинчи шахслар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу боисдан, суд ишни жавобгар ва юқорида қайд этилган учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан 2 Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари, даъво аризасида қайд этилган ҳолатлар ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва мухофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5006-сон Қарорининг ижроси юзасидан Қумқўрғон тумани С.Бойматов массиви ҳудудида фаолият юритаётган “***” фермер хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, имтиёзли кредитларни қопланиши, солиқ тўловларини аҳволи, кузги шудгорлаш, “Яшил макон” умум миллий лойиҳаси, кўчат экиш ишларини бориши аҳволи юзасидан туман мутахассислари томонидан мониторинг ўтказилган. Жавобгарга Қумқўрғон туман ҳокимининг 2020 йил 23 майдаги Қ-902-сонли қарори билан Қумқўрғон тумани Қумқўрғон ҳудудидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 194, 195, 196, 262, 268, 256, 266, 269, 267, 249, 257, 266а, 265-дала контурларидан жами 56.78 гектар, шундан 54.12 гектар суғориладиган экин ер майдони, 1,18 гектар ариқ, 0,08 гектар йўл, 1.40 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ажратиб берилган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 20 январда “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартнома”си тузилган ва қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. Шартнома шартларига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига “Қумқўрғон” массивида жойлашган 82,07 гектар ер майдонини ижарага бериши, ижарага олувчи эса шартнома шартларига амал қилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда солиқ ва ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Қумқўрғон ҳудудидаги “***” пахта-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ер майдонларидан мақсадли фойдаланишини мониторинг қилинган. Ўрганиш жараёнида фермер хўжалигига 2025 йил ҳосили учун 31,51 гектар пахта ва 40,0 гектар ғалла экинлари режалаштирилган бўлиб, ўрганиш кунида фермер хўжалиги рахбари томонидан 37,65 гектар ғалла, 30,0 гектар пахта экинлари экилганлиги, қолган 4,92 гектар ер майдони шудгорланиб текисланмасдан ва 1,86 гектари шудгорланмасдан очиқ холда қаровсиз ташлаб 3 қўйганлиги хамда суғориладиган ер майдонига 0,93 гектарига тут кўчатлари экиб мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Қумқўрғон туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 07 майдаги маълумотномасига кўра “***” фермер хўжалигининг 2025 йил 06 май ҳолатига кўра, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдида 81 326 182 сўм асосий қарздорлик ва 1 510 659 сўм устама (пеня) хисобланиб жами қарздорлиги 82 836 841 сўмни ташкил этганлиги аниқланган. “Агробанк” АТБ Қумқўрғон туман филиалининг 2025 йил 13 майдаги маълумотномасига кўра “***” фермер хўжалигига ажратилган кредит бўйича 2025 йил 13 май ҳолатига кўра жами кредит қарздорлиги 1 039 294 733 сўмни ташкил этганлиги аниқланган. Қумқўрғон туман электр таъминоти корхонасининг 2025 йил 3 майдаги маълумотномасига кўра фермер хўжалигининг фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлиги 604 623 885 сўмни ташкил этганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси Қумқўрғон туман бўлими томонидан 2025 йил 25 апрелда тақдим этилган 25.25/24-78-сонли туман ҳокимлигига юборган тақдимномасига кўра фермер хўжалигига нисбатан *** ҳамда фермер хўжалиги раҳбари ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2022 йил 20 январдаги № 4-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда 82.07 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш чораларини кўриш сўралган. Туман фермерлар кенгашининг 2025 йил 05 майдаги хулосасига кўра хўжалик ер майдонидан самарали ва оқилона фойдаланиб келмаётганлиги ва бошқа асосларга кўра ер майдонини муддатидан олдин туман ҳокимлиги захирасига олиш чораларини кўриш таклифи берилган. Халқ депутатлари Қумқўрғон туман кенгашининг 2025 йил 22 майдаги VII-7-79-8-114-К/25-сонли Қарори билан тарафлар ўртасида тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиш вазифаси маъсул шахсларга юклатилган. Даъвогар жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномани ўзаро келишув йўли билан бекор қилиш таклифи билан 2025 йил 30 майда 01-09/536-сонли талабнома юборганган бўлсада, жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу боисдан, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 4 январдаги № 4-сонли шартномани суд 4 тартибида бекор қилиш ва 82.07 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтаришни сўраган. Даъвогарнинг даъво талаблари қуйидагиларга кўра қисман асослидир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида биринчи қисми 6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганда, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, 9-бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Ушбу кодекснинг 38-моддасида ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 13-бандида ушбу шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин деб, 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик экинлари экилганда, самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда, шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бекор қилиниши мукинлиги келишилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 30 декабрдаги 914-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш қуйидагилар мезонлар бўйича баҳоланади: тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш (ҳайдалма қатламида умумий гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калийнинг мақбул даражасини таъминлаш); асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгиланган даражада сақлаш ва ошириш; 5 сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш; яйловлар алмашинишини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш; тупроқнинг унумдорлиги ва мелиоратив ҳолатини сақлаш ва ошириш; чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда яйловлардаги мақбул (оптимал) фойдаланиш меёрини таъминлаш; ерларнинг хўжалик айланмасидан (фойдаланишдан) чиқиб кетишининг олдини олиш, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда уларнинг маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик; ерга ишлов беришда қишлоқ хўжалиги экинларини анғиз қолдиқлари ва иккиламчи маҳсулотларни ёқишга йўл қўймаслик; дала четларига, боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига, шу жумладан, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга мақбул экинларни экиб даромад олиш (суғориш сувлари билан таъминланган ерларда); Ички суғориш тармоқлари ва зовурларни ўз вақтида тозалаш. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори асосида тасдиқланган Низомнинг 3-боби 14-бандида фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам 6 (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан аниқланган камчиликлар асосида Ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 382-моддасида агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Суд мажлиси муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлар ва далиллар асосида тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларида назарда тутилган мажбуриятлар жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, жавобгарга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланилганлиги, жавобгарнинг айби билан 2023 ва 2025 йилларда нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганлиги, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи тўланмаганлиги ўз тасдиғини топади. Шу боисдан, суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган “Ер 7 участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2022 йил 20 январдаги № 4-сонли шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида 82.07 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтаришни ҳам сўраган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 24-банди иккинчи хатбошисида судларга тушунтирилсинки, агар даъво аризасида ер участкасини олиб қўйиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби билан бирга ушбу ер участкасини захирага олиш (захирага қайтариш) талаби ҳам қўйилган бўлса ёки алоҳида талаб сифатида ер участкасини захирага олиш (захирага қайтариш) талаби берилган бўлса, қонунчиликка кўра ер участкаларини захирага олиш (захирага қайтариш) судларнинг ваколатига кирмаслиги сабабли ушбу талаб бўйича иш юритиш тугатилиши лозим деб тушунтириш берилган. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 1-бандида иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади деб белгиланган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг ушбу талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, *** ва “***” фермер хўжалигига ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2022 йил 20 январдаги № 4-сонли шартномани бекор қилишни, даъвонинг 82.07 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, ИПКнинг 110, 118, 127, 128, 170, 176 - 183, 186, 192 моддаларини қўллаб, суд 8 қарор қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. *** ва “***” фермер хўжалигига ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2022 йил 20 январдаги № 4-сонли шартнома бекор қилинсин. Даъвонинг 82.07 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар *** фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Т.Усмонов 9