Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2502/2836 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TOSHPULATOV XUMOIDDIN MAMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 95265042-1cd8-43fe-94b9-0d47bc0d9daf Claim ID PDF Hash d2c34755d559188c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш Судья: Х.М.Тошпулатов АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш) Асака тумани 2025 йил 04 декабрь Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.М.Тошпулатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, Андижон вилояти фермерлар кенгаши даъвогар -"****" ФХ манфаатида, жавобгар - "****" МЧЖ ҳисобидан 135.400.000 сўм пахта хом ашёси махсулот ҳақи, 13.540.000 сўм жарима ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Андижон вилояти фермерлар кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар - "****" ФХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "****" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 135.400.000 сўм пахта хом ашёси махсулот ҳақи, 13.540.000 сўм жарима ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмадилар ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар, суднинг суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар томонидан олинганлиги тўғрисида почта алоқа хизмати томонидан маълумотнома мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1702-2501/830-сонли иқтисодий иши бўйича 16.05.2025 йил кунги ҳал қилув қарорига асосан “****” МЧЖни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш жорий этилиб, қарздор корхонанинг тугатиш бошқарувчиси этиб Олимов Баходир Одилжанович тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради, деб белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. - деб белгиланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, олтинчи хатбошисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Шунга кўра суд, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар хисобидан давлат божи ундирмасдикни, даъвогар томонидан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Андижон вилояти фермерлар кенгашининг даъвогар - "****" ФХ манфаатида киритган жавобгар - "****" МЧЖ ҳисобидан 135.400.000 сўм пахта хом ашёси махсулот ҳақи, 13.540.000 сўм жарима ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар – "****" ФХ томонидан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.М.Тошпулатов