Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21127 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cf36993f-019f-4fed-aec1-329568f729a4 Claim ID PDF Hash f75c2bc0175b46d0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 234-моддаси аролик Кодекси 234 code_article
тисодий процессуал кодекси 184-моддаси тисодий процессуал кодекси 184 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 04 декабрь 4-1501-2503/20127-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, прокурор О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили Д.Фозилов (ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти «ААААААААА»си ДМнинг жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ижарага берилган 28-29-лотлардаги умумий майдони 2 328 кв.м. бино-иншоотларга нисбатан йиллик 1 кв.метр учун 41 910 сўмдан ижара шартномаси тузишга мажбурлаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Фарғона вилояти «ААААААААА»си ДМ судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятига ижарага берилган 28-29-лотлардаги умумий майдони 2 328 кв.м. биноиншоотларга нисбатан йиллик 1 кв.метр учун 41 910 сўмдан ижара шартномаси тузишга мажбурлашни сўраган. Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлганлиги боис, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, жавобгарга шартнома тузиш учун таклиф юборилганлиги, лекин шу кунга қадар жавобгар шартнома тузишдан бош тортиб келаётганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Шу боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд прокурор фикрини, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 377-моддасига кўра, Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак. 2 Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиш оферта (шартнома лойиҳаси) йўллаган тараф учун мажбурий бўлган ва унга ўттиз кун мобайнида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси юбориладиган ҳолларда бу тараф келишмовчиликлар баённомасини олган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга шартномани унинг таҳририда қабул қилишини ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этишини билдириши шарт. Келишмовчиликлар баённомаси рад этилганида ёки уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги билдириш кўрсатилган муддатда олинмаганида келишмовчиликлар баённомасини йўллаган тараф шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидаги далилларга мувофиқ, Фарғона вилоят “Эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зоналари” Маъмурий Кенгашининг 17.07.2019 йилдаги 17-сонли ҳамда 18.04.2019 йилдаги 32-сонли баёнига асосан Дирекция томонидан Фарғона шаҳар Навбахор МФЙда ташкил этилган “Фарғона механика” КСЗнинг 28-29-лотлардаги 2 328 кв.м. ер участкаси 12 ой муддатга жавобгарга “Велосипед ва вело эҳтиёт қисмлар” ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш шарти билан ажратиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма таклифи 4-иловасига асосан 2025 йил учун Саноат зоналаридаги бино-иншоотларни ижарага бериш ставкалари белгиланиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликларига юборилган. Бунда Фарғона вилоятида ташкил этилган 1-тоифадаги (ПФ-287) шаҳар, туманлардаги саноат зоналарида жойлашган биноиншоотларни ижарага беришнинг энг кам ставкаси 250 775 сўм, 2-тоифаси учун 213 159 сўм, 3-тоифаси учун 175 543 сўм, 4-тоифаси учун 137 926 сўм, 5-тоифаси учун 125 388 сўм этиб белгиланган. Таклифларга асосан вилоят ҳокимининг 24.01.2025 йилдаги 42-11-0-Q/25-сонли қарори қабул қилинган ва ижара ставкалари тасдиқланган. Мазкур ставкалар кўплаб тадбирокрларнинг эътирози сабаб бўлганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Сенатида қайта кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2025 йилдаги ПФ-98-сонли Фармони билан (3-банди “а” кичик банди) Ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга “давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара ставкаларини белгилаш” ваколати берилган. Шундан сўнг, Фарғона вилоятида бино-иншоотлар учун ижара ставкалари Ҳалқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 16.09.2025 йилдаги сессиясида VII-13-129-11-0-К/25-сонли қарор қабул қилиниб, Фарғона шахрида жойлашган саноат зоналаридаги бино-иншоотлар учун энг кам ижара ставкалари 41 910 сўм, бошқа ҳудудларда эса 24 765 сўм этиб белгиланган. 3 Ушбу асослар бўйича даъвогар Фарғона вилояти «ААААААААА»си ДМ томонидан жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятига 10.10.2025 йилда 5 (беш) кун муддат ичида 2025 йил учун Фарғона шаҳар Навбахор МФЙда ташкил этилган “Фарғона механика” КСЗнинг 28-29-лотларга шартнома тузиш таклифи ва шартнома лойиҳаси тақдим қилинган. Лекин жавобгар томонидан ушбу шартнома тсдиқланмаган. Шу сабабли, даъвогар жавобгарни 28-29-лотларга шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисида асосли даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 184-моддасида пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян харакатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек, уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятини 10 (ўн) кун муддат ичида Фарғона шаҳар Навбахор МФЙда ташкил этилган “Фарғона механика” КСЗнинг 28-29-лотлардаги 2 328 кв.м. ер участкасига 1 кв.м. учун йиллик нархи (ҚҚС билан) 41 910 сўм, бир ойлик ижара суммаси (ҚҚС билан) 8 130 540 сўм, бир йиллик ижара суммаси (ҚҚС билан) 97 566 480 сўм бўлган ижара шартномасини туздиришга мажбур қилишни лозим топади. Шунингдек суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгардан суд харажатларини ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти 10 (ўн) кун муддат ичида Фарғона шаҳар Навбахор МФЙда ташкил этилган “Фарғона механика” КСЗнинг 28-29-лотлардаги 2 328 кв.м. ер участкасига 1 кв.м. учун йиллик нархи (ҚҚС билан) 41 910 сўм, бир ойлик ижара суммаси (ҚҚС билан) 8 130 540 сўм, бир йиллик ижара суммаси (ҚҚС билан) 97 566 480 сўм бўлган ижара шартномасини туздиришга мажбур қилинсин. Жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Фарғона вилояти «ААААААААА»си ДМ фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов