Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10066 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 507cc409-235d-4554-95bc-e27a97eae029 Claim ID PDF Hash 7efe5c3db683de28... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, **** котиблигида, **** масъулияти чекланган жамиятининг **** хусусий корхонаси ҳисобидан 40 500 000 сўм маблағларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (**** ишончномага асосан), жавобгар вакиллари **** (ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъво аризасида баѐн қилинишича тарафлар ўртасида 2022 йил 21 ноябрда 22/3-сонли молиявий ѐрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган бўлиб, унга аосан **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) **** хусусий корхонаси (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)га 70 000 000 сўм миқдорида маблағлар ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан ўтказиб берилган маблағлар қисман қайтарилган, қолган қисми эса ўз вақтида қайтарилмаган. Натижада 27 000 000 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Юборилган огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилгач, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгардан 27 000 000 сўм асосий қарз ва тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 13 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар ҳам жавобгар тўловалрни амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари, асосий қарз ҳақиқатдан ҳам мавжудлигини, даъвогар билан тузилган бошқа шартнома бўйича 2 млрд. сўмга яқин ҳақдорликлари борлигини билдириб, пеняни рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади: иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 21 ноябрь куни вақтинчалик молиявий ѐрдам кўрсатиш тўғрисида 22/3-сонли шартнома (бундан буѐн матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар 2022 йил 21 ноябрдан 2023 йил 21 июнгача бўлган 7 ой муддатга 3 000 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари бериш, шартноманинг 2.1-бандига асосан эса жавобгар олинган маблағни 2023 йил 23 июнгача қайтариш мажбуриятини олган. 2 Шартномага асосан даъвогар томонидан мажбуриятлар бажарилиб, 2022 йил 24 ноябрдаги 539-сонли тўлов топшириқномасига асосан жавобгарга 70 000 000 сўм молиявий ѐрдам маблағи ўтказиб берилган. Жавобгар эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан 2024 йил 1 майдаги 5-сонли тўлов топшириқномасига асосан 43 000 000 сўм маблағлар қайтарилган бўлсада, олинган молиявий ѐрдамнинг қолган қисми белгиланган муддатда қайтармаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 27 000 000 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборган қарзни қайтариш ҳақидаги 2025 йил 29 сентябрь кунги 1-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар қарз (молиявий ѐрдам кўрсатиш) шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 732-моддасига асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ѐки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашѐларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ѐки бўлиббўлиб, ўшанча суммадаги пулни ѐки қарзга олинган ашѐларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашѐларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг 27 000 000 сўм қарздорлиги, иш ҳужжатлари, тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топган. Шунга кўра суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 27 000 000 сўм қарз ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида шартномадаги мажбуриятлар жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги учун олинган маблағларнинг қайтарилиши кечиктирилган 820 кун учун 0,5 фоиз миқдорида (27 000 000 х 0,5 % = 135 000 х 820 кун = 110 700 000 сўм) бироқ, асосий қарзнинг 50 фоизидан ошиб кетмаган миқдорда, яъни 13 500 000 сўм пеня ундириш талаби билдирилган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра жавобгар қарзни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда кечиктирилган ҳар бир кун учун қарз қийматининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлашни ўз зиммасига олган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмида қонунчилик ѐки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланиши, 261-моддасида неустойка жарима ѐки пеня шаклида 3 бўлиши, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланиши назарда тутилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан пеня миқдори қонунчилик ва шартнома талабларига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-банди иккинчи хатбошисида эса, “Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига номутаносиблигини, пеня миқдорини ошиб кетишига ўз вақтида даъво киритмаганлиги учун бевосита даъвогарнинг ҳам айби борлигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 13 500 000 сўм пеня миқдорини 2 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги 4 Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг Миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Даъвогар томонидан судга даъво ариза билан мурожаат қилишда 810 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати тўлаган. Юқоридагиларга асосан суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли деб топилиб, қисман қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 810 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. **** хусусий корхонаси ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 27 000 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 810 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой муддат ичида кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ****