← Назад
Решение #2837755 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 166 | — | law | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 80 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2411/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 4 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида,
судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, даъвогар ХХХ (ХХХ йил 2 июнь
кунги ишончномага асосан), жавобгар вакили ХХХ (ХХХ йил 8 январь кунги
ХХХ-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси ХХХнинг даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг
манфаатида жавобгар “ХХХ” КК акциядорлик жамиятининг ноқонуний
эгалигидан 1 дона давлат рақами 95 ХХХ FBA бўлган “ХХХ” русумли
автобетон аралаштирувчи транспорт воситасини чиқариб бериш ва
315 000 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида, суд биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХ (бундан буён матнда Палата
деб юритилади) “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “ХХХ” КК акциядорлик жамиятига нисбатан 1 дона давлат рақами
95 ХХХ FBA бўлган “ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт
воситасини ноқонуний эгалигидан чиқариб беришни ва жавобгардан
315 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 декабрда
тузилган ХХХ-сонли лизинг шартномасига асосан 36 ой муддатга йиллик 18
фоиз билан умумий нархи 692 600 000 сўмлик “ХХХ” русумли автобетон
аралаштирувчи транспорт воситаси молиявий лизинг асосида ижарага
берилган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Мажбурий ижро
бюроси Элликқалъа тумани бўлими ва “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили иш бўйича суд
бухгалтерия экспертизасини тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги хузуридаги ХХХ номидаги Республика суд экспертизаси
марказининг 4-1001-2307/ХХХ-сонли иш юзасидан берилган ХХХ йил 18
июнь кунги эксперт хулосасида қарздорлик тўланганлиги кўрсатилганлиги,
Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа тумани томонидан ижро варақаси
ундирувчининг аризасига асосан қайтарилганлиги, ХХХнинг 4-1001-
2307/ХХХ-сонли иш бўйича 2023 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори қабул
қилинганидан кейин ҳам қарздорлик тўланганлигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан 1 дона давлат рақами 95 ХХХ
FBA бўлган “ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт воситасини
ноқонуний эгалигидан чиқариб беришни ва жавобгардан 315 000 000 сўм
зарар ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъвогар вакилининг
иш бўйича суд бухгалтерия экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги
илтимосномасини
қаноатлантиришни
рад
қилишни,
ХХХнинг
4-1001-2307/ХХХ-сонли иш бўйича 2023 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан лизинг шартномаси бекор қилинганлигини билдириб, даъвогарнинг
даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади, ўзининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади.
Суд шу сабабли ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддага мувофиқ учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги жойларда
матнда ФК) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 декабрда
тузилган ХХХ-сонли лизинг шартномасига асосан 36 ой муддатга йиллик 18
фоиз билан умумий нархи 692 600 000 сўмлик “ХХХ” русумли автобетон
аралаштирувчи транспорт воситаси молиявий лизинг асосида ижарага
берилган.
“ХХХ” КК акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ХХХга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
билан тузилган 2022 йил 20 декабрда тузилган ХХХ-сонли лизинг
шартномасини бекор қилишни, лизинг объекти бўлган давлат рақами
95 ХХХ FBA бўлган “ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт
воситасини “ХХХ” КК акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонасига
қайтаришни сўраган.
ХХХнинг 2023 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби
тўлиқ қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 20 декабрда
тузилган ХХХ-сонли лизинг шартномаси бекор қилиниб, лизинг объекти
бўлган
давлат
рақами
95 ХХХ FBA бўлган “ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт
воситаси “ХХХ” КК акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонасига
қайтарилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 23 октябрь кунги қарори билан
ХХХнинг 2023 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг ХХХ йил 10 июль кунги қарори билан ХХХнинг 2023 йил
13 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 23 октябрь
кунги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 164-моддасига асосан манфаатларини кўзлаб
эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг
мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф
этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
ФКнинг 166-моддасига асосан мулк дахлсиздир ва қонун билан
қўриқланади.
ФКнинг 228-моддасига ассоан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
ФКнинг мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу
бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф
этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
Мазкур
ҳолатда
ХХХнинг
2023
йил
13
ноябрдаги
ҳал
қилув
қарорига
асосан
давлат
рақами
95 ХХХ FBA бўлган “ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт
воситаси “ХХХ” КК акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонасига
қайтарилган.
Бундан ташқари, лизинг шартномасининг 19.1-бандида жавобгар
лизинг тўловларини тўламаган тақдирда лизинг берувчи лизинг объектини
олиб қўйиш ҳуқуқи назарда тутилган.
Шу сабабли “ХХХ” КК акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси
томонидан
давлат
рақами
95 ХХХ FBA бўлган “ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт
воситасига ноқонуний эгалик қилганлиги ҳолати мавжуд эмас.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгарга нисбатан 1 дона давлат рақами
95 ХХХ FBA бўлган “ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт
воситасини ноқонуний эгалигидан чиқариб бериш тўғрисидаги даъво талаби
асоссиз бўлиб, суд ушбу даъво талабини қаноатлантириш рад қилишни лозим
топди.
ФК 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Даъвогарнинг жавобгарга нисбатан 1 дона давлат рақами 95 ХХХ FBA
бўлган “ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт воситасини
ноқонуний эгалигидан чиқариб бериш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилиш талабини қаноатлантириш рад қилинганлиги
сабабли жавобгардан “ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт
воситасидан фойдаланишга йўл қўймаганлиги важи билан 315 000 000 сўм
зарар ундириш талаби ҳам асоссиз ҳисобланади.
Ишдаги “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти билан даъвогар
ўртасида тузилган шартнома асосида даъвогарга 315 000 000 сўмлик
хизматлар кўрсатилганлиги, 315 000 000 сўмлик қарздорлик тўғрисида
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти билан даъвогар ўртасида 315 000 000
сўмлик таққослаш далолатномаси тузилганлиги 315 000 000 сўм зарарни
ундириш учун асос бўлмайди.
Чунки, ФК 235-моддасининг тўртинчи қисмига асосан мажбурият унда
тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар
ҳосил қилмайди.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 315 000 000 сўм зарар ундириш
талабини ҳам суд қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва
рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл
қўйилмайди.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак деб белгиланган.
ИПКнинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасида келтирган
важлари суд мажлисида ўз тасдиғини топмади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
Даъвогар вакилининг иш бўйича суд бухгалтерия экспертизасини
тайинлаш тўғрисидаги илтимосномаси асоссиз бўлиб, уни қаноатлантириш
рад қилиниши лозим.
Чунки, ИПК 80-моддасининг биринчи қисмига асосан ишни кўриш
вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус
билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан
экспертиза тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда белгилаб
қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган
далилнинг қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд
қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси
билан тайинлаши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд бухгалтерия экспертизасини тайинлаш учун
зарурат мавжуд эмас.
Шунингдек, иш ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги хузуридаги ХХХ номидаги Республика суд экспертизаси
марказининг 4-1001-2307/ХХХ-сонли иш юзасидан берилган ХХХ йил 18
июнь кунги эксперт хулосаси мавжуд.
Даъво вакилининг суд мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги хузуридаги ХХХ номидаги Республика суд экспертизаси
марказининг 4-1001-2307/ХХХ-сонли иш юзасидан берилган ХХХ йил 18
июнь кунги эксперт хулосасида қарздорлик тўланганлиги кўрсатилганлиги,
Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа тумани томонидан ижро варақаси
ундирувчининг аризасига асосан қайтарилганлиги, ХХХнинг 4-10012307/ХХХ-сонли
иш
бўйича
2023 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ҳам
қарздорлик тўланганлиги ҳақидаги важлари асоссиз бўлиб, даъво
талабларини қаноатлантириш учун асос бўлмайди.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Шу боис, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни,
даъвогардан республика бюджетига жавобгарнинг ноқонуний эгалигидан
“ХХХ” русумли автобетон аралаштирувчи транспорт воситасини чиқариб
бериш тўғрисидаги талаби бўйича 692 600 000 сўмлик транспорт воситаси
баҳосининг 2 фоизи миқдорида 13 852 000 сўм давлат божи, 315 000 000 сўм
зарар ундириш талаби бўйича 6 300 000 сўм давлат божи, жами 20 152 000
сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан олдиннан тўланган 37 500
сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа
режимидаги
суд
мажлисида
кўриш
билан
боғлиқ
103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти вакилининг иш
бўйича
суд
бухгалтерия
экспертизасини
тайинлаш
тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХнинг даъвогар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида берган даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюжетига 20 152 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
ХХХ