← Назад
Решение #2837764 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
***-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
***** тумани
2025 йил 04 декабрь
***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг, жавобгар *****
хусусий корхонасига нисбатан 2022 йил 04 ноябрда берилган №046741-сонли
рухсатноманинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили **** (ишончнома асосида)
(жавобгар вакили иштирокисиз), иштирокида ***** туманлараро иқтисодий
судининг биносида, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи ***** (кейинги ўринларда матнда аризачи деб юритилади)
судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** хусусий корхонаси
(кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2022 йил 04
ноябрдаги №046741-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддатини олти ойга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллабқувватлаб, жавобгарга тегишли шахобча *****қармаси томонидан ўрганиш
ўтказилганлигини,
ўрганиш
жараёнида
бир
қатор
камчиликлар
аниқланганлигини, хусусан жавобгарга тегишли ёқилғи қуйиш шаҳобчаси
фаолият кўрсатмаётганлигини, ёнғинга қарши қалқон мавжуд эмаслигини,
ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахслар тайинланмаганлигини, оператор
хонасида автоматик хабарлаш воситаси мавжуд эмаслигини, шаҳарсозлик
жихатидан рухсат берувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги маълум қилиб,
аризани талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида жавобгар хабардор
қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниланишича, жавобгар ***** хусусий
корхонасига “Ўзэнергоинспекция” ***** вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан “Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть
маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига
мувофиқлиги тўғрисида хулоса” бўйича 2022 йил 04 ноябрда 046741-сонли
рухсатнома берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19
июлдаги 473-F-сонли фармойишига биноан Республикадаги мавжуд ёқилғи
(суюлтирилган ва сиқилган газ, бензин ва дизель ёқилғиси) қуйиш, сақлаш ва
тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шоҳобчалари хатловдан ўтказилиб,
уларда ёнғиннинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва меҳнат
муҳофазасини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга
ошириш, бошқа бир қатор вазифалар билан бирга жойларда аниқланган
муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор қарор қабул қилиш,
қонунбузилиши бартараф этилгунга қадар қонунчиликда белгиланган
тартибда фаолиятни чеклаш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.
Мазкур фармойиш асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,
радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ***** ҳудудий бўлими, *****
вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳамда *****
вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ёқилғи қуйиш, сақлаш
ва тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шохобчаларида ўрганишлар
ўтказилган.
Ўрганиш натижасига кўра, ***** хусусий корхонасига қарашли *****
вилояти, ***** тумани, Янгиобод МФЙда жойлашган автомобилларга ёқилғи
қуйиш шохобчасида:
Жумладан, шахобча ҳозирда фаолият кўрсатмаётганлиги; ёнғинга қарши
қалқон мавжуд эмаслиги; ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахслар
тайинланмаганлиги; оператор хонасида автоматик хабарлаш воситаси мавжуд
эмаслиги; шаҳарсозлик жихатидан рухсат берувчи ҳужжатлар тақдим
этилмаганлиги аниқланган.
Юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аризачи
томонидан жавобгарга 2025 йил 16 октябрда 13-01/198-сонли огоҳлантириш
хати юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш хати
оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, аризачи томонидан судга ариза киритилиб, жавобгарга 2022
йил 04 ноябрда берилган 046741-сон рухсатноманинг амал қилиш муддатини
олти ойга тўхтатиб туриш сўралган.
Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ 701сонли Қонуни 32-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра,
лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши
қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф
этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан,
2
ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса - суд томонидан
амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф
этилмаганлигини инобатга олиб, аризачининг жавобгарга нисбатан
рухсатноманинг амал қилиш муддатини туриш талабини асосли деб ҳисоблаб,
аризачининг аризасини қаноатлантиришни ва жавобгарнинг фаолиятини
аризада келтирилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар, бироқ олти
ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туришни лозим топади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти
назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд ариза талабини қаноатлантиришни
ва мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган почта
харажатини жавобгардан аризачи ҳисобига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179, 186, 192, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
***** хусусий корхонасига 2022 йил 04 ноябрда берилган №046741сонли рухсатноманинг амал қилиш муддати ***** ***** вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан жавобгарга 2025 йил 16 август кунидаги 13-01/198сонли огоҳлантириш хатида кўрсатиб ўтилган камчиликлар тўлиқ бартараф
этилгунига қадар, бироқ 6 (олти) ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб
турилсин.
Жавобгар ***** хусусий корхонаси ҳисобидан аризачи ***** фойдасига
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ***** вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
3
Судья
*****
4