Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9038 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 21c3647e-8c98-40a6-b1eb-945fea16c3fc Claim ID PDF Hash 7284dd42004664f2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онун 32-моддаси онун 32 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2002-2503/9038-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳар 2025 йил 04 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан 1.460.163.000 сўм асосий қарздорлик ҳамда 730.081.400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили Х.Убайдов (ишончнома асосида), ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: *** (бундан буён матнда даъвогар ёки корхона деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** (бундан буён матнда жавобгар ёки жамият деб юритилади)дан 1.460.163.000 сўм асосий қарздорлик ҳамда 730.081.400 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 27 октябрдаги ажрими билан ишга Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Бухоро вилояти чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, қарздорлик суммаси Бухоро вилояти чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси томонидан бериладиган маълумотлар асосида ҳисобланганлигини, Бухоро вилояти чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси томонидан юритиладиган дебитор ва кредитор қарздорликлар тўғрисидаги маълумотлар базасида жамият томонидан ундирилган дебитор қарздорликлар акс этганлигини, ушбу ундирилган сумманинг 80 фоизи корхонага ихтиёрий равишда ўтказиб берилиши лозимлигини, бироқ жавобгар томонидан турли баҳоналар билан қарздорлик суммаси тўлаб берилмаётганлигини, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси, Бухоро вилояти экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вакил иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб 2 ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, қолган қисмини асоссизлиги учун рад қилишни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4845-сонли қарорига асосан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда жамият ўртасида 2022 йил 4 июлда 36-сон, 37-сон, 39-сонли маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (бундан буён матнда 36-сон, 37-сон ва 39-сон шартнома ёки битим деб юритилади) тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига асосан шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Шартномаларнинг 4.2-бандида Бухоро вилояти Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур битимга мувофиқ хусусий шерик (жавобгар)нинг давлат шериги (давлат ҳокимияти органи)га тўловларини ҚМЧ (қаттиқ маиший чиқинди)ларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақининг хусусий шерикка марказлашган тартибда тўланишида акцептсиз ушлаб қолиш орқали ундирилишини таъминлаш, ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақининг хусусий шерикка марказлашган тартибда тўланишида, абонентларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича 2022 йил 1 июнь қадар, Бухоро вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКдан бўлган қарздорликларнинг ундирилган суммасини акцептсиз ушлаб қолинишини ва Бухоро вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКнинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилишини таъминлаш ҳуқуқига эгалиги, бунда қарздор абонент томонидан 2022 йил 1 июндан бошлаб келгуси давр учун амалга ошириладиган тўловлар қарздорликни сўндириш учун ҳисоб-китоб қилинмаслиги ҳамда қарздорлик бўйича ундириладиган сумманинг 20 фоизи хусусий шерикнинг абонентлардан қарздорликларни ундириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун хусусий шерикка қолдирилиши белгиланган. 2025 йил 1 август ҳолатида 36,37,39-сон битим доирасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлик суммаси 1.460163.000 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорлик ҳамда унга ҳисобланган 730.081.400 сўмлик пеняни ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида корхона томонидан юборилган 08.09.2025 йилдаги 117-сонли талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган. Натижада даъвогар судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, 3 мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Даъвогар томонидан қарздорликни тасдиқловчи ҳужжат сифатида корхона, жамият ҳамда Бухоро вилояти чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси томонидан тасдиқланиб, 2025 йил 27 августда имзоланган 2025 йил 1 августдаги жисмоний шахслардан ҚМЧни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун “Тоза Ҳудуд” ДМдан давлат хусусий шерик корхоналарга ўтган қарздорликдан ундирилган пул маблағлари бўйича солиштирма далолатнома келтириб ўтилган. Ушбу солиштирма далолатномада музлатилган кредиторлик қарздорлик суммаси 4.351.766.000 сўм, даъвогарга ўтказиб берилиши керак бўлган пул маблағлари 3.481.413.000 сўм, корхонага тўлаб берилган пул маблағи 1.050.000 сўм ва кредиторлик қарздорлик чегирилиб қолингандан сўнг даъвогарга тўланадиган маблағ 1.460.163.000 сўм (3.481.413.000 – 971.250.000– 1.050.000.000)ни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ5580-сон Фармонининг 4-бандига асосан белгилансинки: а) маиший чиқиндиларни бошқариш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги икки босқичли янги тизим жорий этилади. Бунда: I босқичда 2025 йил 1 июлдан бошлаб республикада маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар 1-иловага мувофиқ; II босқичда 2027 йил 1 январдан бошлаб экосаноат зоналари ташкил этилган ҳудудларда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар 2-иловага мувофиқ амалга оширилади; б) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади; в) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай Агентликнинг махсус транзит банк ҳисоб рақамларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисоб рақамида жамланади; г) Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар босқичма-босқич ўрнатилган тартибда 1-2-иловаларга мувофиқ йўналтирилади. Бунда қолган маблағлар Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади; д) электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳолидан ундирилган тўловларнинг 1 фоизи автоматик равишда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ўтказилади. 4 Чиқиндиларни бошқариш тизимини мувофиқлаштириш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика комиссияси бир ой муддатда «жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими» (кейинги ўринларда — Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими) маълумотлари асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича санитар тозалаш корхоналари (операторлар) томонидан амалга ошириладиган хизматлар учун полигонларга, чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига ёки чиқиндиларни ёқиш заводлари ёхуд экосаноат зоналарига топширилган қаттиқ маиший чиқинди миқдорини инобатга олган ҳолда ҳақ тўлашнинг алоҳида тартибини тасдиқласин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарорининг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналарининг абонентлар, уларни хатловдан ўтказиш маълумотлари, тўловлар ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича бошқа айланмалар ҳисобини юритиш тизими ( l n it биллинг тизими)дан фойдаланиш юзасидан шартномалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, қарздорлик суммаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан марказлашган тарзда юритиладиган маълумотлар базасидан олинган маълумотларга асосан ҳисобланган. Шунингдек, 2025 йил 10 ноябрдаги 01-01/1089-сонли Бухоро вилояти чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармасининг маълумотномасида, тарафлар ўртасида тузилган битим шартларига асосан 2025 йил 1 август ҳолатида жавобгарнинг даъвогар олдида 1.460.163.000 сўмлик қарздорлиги мавжудлигини, мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома билан тасдиқланишини кўрсатилган. 2025 йил 11 ноябрдаги 02/7-5586-сонли Бухоро вилояти экология атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан тақдим қилинган маълумотномасида, хусусий шерик (жавобгар) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақлари бўйича юзага келган қарздорликнинг 2022 йил 1 июнига қадар бўлган қисмининг ундирилган суммалардан 20% ини сақлаган ҳолда 80% ини даъвогарга ўтказиб бериш 5 белгиланганлиги, шунга кўра жавобгарга талабнома юборилганлиги кўрсатилган. Демак, ушбу ҳолатда даъвонинг асосий қарздорлик ундириш тўғрисидаги талаби асосли бўлиб, ушбу талаб қаноатлантирилиши лозим бўлади. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгардан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан асосий қарздорликнинг 50 фоизи, яъни 730.081.400 сўм миқдорида пеня ундириш талаби билдирилган. Ушбу Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмига биноан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарда юқоридаги Қонун талаблари бўйича пеня ундириш ҳуқуқи мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва ушбу талабни асоссизлиги сабабли рад қилишни лозим топади. Суд, жавобгар вакилининг суд муҳокамасидаги важлари билан келишмайди. Биринчидан, гарчи даъвогар 36,37,39-сон битим тарафи бўлмаса-да, бироқ жавобгар томонидан қарздорлик суммаси ихтиёрий равишда битим талаблари бўйича тўлаб берилмаганлиги учун даъвогарда ушбу қарзни ундириш ҳуқуқи мавжуд деб ҳисоблайди. Чунки, битим доираси даъвогарга билвосита таъсир қилади. Иккинчидан, 36,37,39-сон шартномада даъвогар томонидан судга қарздорликни ундириш ҳақида даъво билан мурожаат қилишдан олдин жамиятнинг ҳисоб-рақамига мажбурий тартибда акцептсиз тарзда тўлов топшириқномаси қўйиши мажбурийлиги белгиланмаган. Аксинча, Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қарздорликни акцептсиз ушлаб қолиш йўли орқали ундирилишини таъминлаш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво қисман қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини тарафларнинг зиммасига уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклашни ва жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 29.203.260 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 14.601.628 сўм давлат божини корхонанинг зиммасида қолдиришни лозим топади. 6 Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 68, 72, 73, 74, 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 1.460.163.000 сўм асосий қарздорлик, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда 29.203.260 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 14.601.628 сўм давлат божи даъвогар *** зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Раҳматова