Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/21361 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 713b8bbd-2df0-463a-88e5-befbf23fc2a1 Claim ID PDF Hash 8bb9e5beb54a727b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21361-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 4 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Қ.Хайитов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – “*” МЧЖнинг жавобгар – «*» МЧЖ ҳисобидан 21964464 сўм асосий қарз, 5000000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – “*” МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «*» МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 21964464 сўм асосий қарз, 5000000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлигини, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 12 январдаги N22-сонли шартномага асосан жавобгар олдиндан маҳсулот қийматининг 100 фоиз тўловини амалга ошириши, даъвогар корхона эса тўловлар келиб тушгандан сўнг 10 кун ичида дори воситаларини етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар корхона томонидан 2025 йил 4 декабрь куни ҳолатига ҳисобфактураларга асосан жами 33056993 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар корхона томонидан 16000000 сўм тўловлар амалга оширилган. Жавобгар корхона томонидан олинган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 21964464 сўм қарздорлик вужудга келган. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг 21964464 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 5000000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.3-бандига кўра мажбуриятлар бузилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўланиши келишилган. Шу сабабли, даъвогар корхона томонидан жами 5000000 сўм пеня ҳисобланган. Мазкур ҳолатда, суд шартнома шартлари бўйича олдиндан тўловларни амалга оширганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан шартнома шартларининг бузилиши оқибатларига мутаносиб равишда, Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаган ҳолда, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни ва 2000000 сўм ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 21964464 сўм асосий қарз, 2000000 сўм пеня, 539289,28 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажатини ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “*” МЧЖ фойдасига жавобгар «*» МЧЖдан 21964464 сўм асосий қарз, 2000000 сўм пеня, 539289,28 сўм давлат божи , 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов