← Назад
Решение #2837782 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 128 | — | law | |
| суд ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
20 705 символов
4-2303-2502/1224-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Нукус шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Қ.О.Хожамуратов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, даъвогар
вакили М.А*** (2025 йил 17 апрель кунги 04-03/8129-сонли ишончнома),
жавобгарлар “ *** L***” МЧЖ вакили жамият раҳбари К.Т*** ҳамда «K***
S***» АЖ вакиллари Р.Х*** (2025 йил 3 сентябрь кунги 01/2672-сонли
ишончнома) ва И.Д*** (2025 йил 18 июль кунги 01/51-сонли
ишончнома)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъвогар “Ў***” АТБнинг
манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгарлар “ *** L***” масъулияти
чекланган жамияти, “ *** *** S***” масъулияти чекланган жамияти ва
“K*** S***” акциядорлик жамиятидан солидар тартибда жами
9 470 299 652,71 сўм миқдорда кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Нукус туманлараро
иқтисодий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “Ў***”
АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унинг фойдасига
жавобгарлар “ *** L***” МЧЖ, “ *** *** S***” МЧЖ ва “K*** S***”
АЖдан солидар тартибда жами 9 470 299 652,71 сўм миқдорда кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 4 декабрь кунги ажрими билан жавобгар “ ***
L***” МЧЖнинг 2025 йил 2 декабрь кунги 2025-17-сонли илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилган.
Палата даъво аризасида ишни ўз вакилининг иштирокисиз кўришни
сўраганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
мувофиқ ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгар “ *** *** S***” МЧЖ вакили суд мажлисида қатнашмади
ва ўзининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади.
Уни суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш
мақсадида юборилган суднинг ажрими берилган манзил бўйича ташкилот
топилмаганлиги сабабли унга топширилмаган.
2
ИПК 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисига биноан,
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу боис, суд ИПКнинг 170-моддасига мувофиқ ишни жавобгар “ ***
*** S***” МЧЖ вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлашини, жавобгар “ *** L***” МЧЖ томонидан
қарздорликлар бугунги кунга қадар тўланмаганлигини, “K*** S***” АЖга
2025 йил 16 июль куни суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида ариза билан
мурожаат қилганлигини, лекин у томонидан ушбу масала ҳал
этилмаганлигини, суғурта шартномасининг 10.1-бандида “K*** S***” АЖ
солидар жавобгар эканлиги кўрсатилганлигини билдириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “ *** L***” МЧЖ вакили
даъво талабларини тан олишини, лекин даъво талабида кўрсатилган
қарздорликларни тўлашга бугунги кунда имконияти йўқлигини билдириб,
муддат беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “K*** S***” АЖ вакиллари
даъвогар ўзларига нисбатан даъво тақдим қилмасидан олдин жавобгар “ ***
L***” МЧЖдан қарздорликларни ундириш чораларини кўриб олиши, агар
кўрилган чоралар самарасиз якунланса, кейин ўзларига нисбатан даъво билан
чиқиши мумкинлигини билдириб, қарздорликларни жавобгарлар “ ***
L***” МЧЖ ва “ *** *** S***” МЧЖдан солидар ундиришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит, кафиллик ва
суғурта шартномаларидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
3
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар “ ***
L***” МЧЖ ўртасида 2023 йил 2 август куни тузилган 83-сонли кредит
шартномасига асосан унга айланма маблағини тўлдириш мақсадида
коммунал харажатлар ва химик воситалар сотиб олиш учун йиллик 23 фоиз
билан 18 ой муддатга, яъни 2025 йил 1 февралга қадар 10 000 000 000 сўм
маблағ ажратиш белгиланган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига мувофиқ, банк қарз олувчига
мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида
олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг 6.3-бандида кредитдан фойдаланганлик учун
фоизлар ҳар куни банк томонидан ҳисоблаб борилиши, 8.1-бандида асосий
қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), қарз
олувчи банкка бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз
ставкасининг 1,5 баравар оширилган миқдорда юқори фоиз тўлаши белгилаб
қўйилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Лекин, жавобгар “ *** L***” МЧЖ томонидан кредит шартномаси
шартлари мунтазам равишда бузиб келинган. Натижада унинг даъвогар
олдида 2025 йил 12 сентябрь ҳолатига 7 264 764 191,34 сўм муддати ўтган
асосий қарзи, 1 937 982 332,49 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
6 866 694,92 сўм юқори фоиз қарздорлиги ва 260 686 433,96 сўм пеня бўйича
қарздорлиги, жами 9 470 299 652,71 сўм кредит бўйича қарздорлиги вужудга
келган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги кредит шартномаси ва банк маълумотномалари
билан тўлиқ тасдиқланади.
“Ў***” АТБ Ўрта бизнес маркази Муаммоли қаздорликлар билан
ишлаш хизматининг маълумотномасига кўра, жавобгар “ *** L***” МЧЖ
томонидан юқоридаги кредит бўйича қарздорликлар бугунги кунга қадар
тўланмаган.
Кредит шартномасининг 7.1-бандида мазкур шартнома асосида
ажратилган кредит таъминотига:
1) Суғурта компаниясининг кредит суммасининг 12 500 000 000 сўм
миқдорига кредит қайтмаслик хатаридан суғурта полисини тақдим этиш;
2) Қўшимча таъминот сифатида “ *** *** S***” МЧЖнинг кредит
суммасининг 125 фоиз миқдоридаги кафиллиги тақдим этилиши
белгиланган.
Шунингдек, 2023 йил 2 август куни даъвогар, жавобгарлар “ ***
L***” МЧЖ ва “ *** *** S***” МЧЖлар ўртасида 84-сонли кафиллик
шартномаси тузилган бўлиб, унинг 2.1-бандига асосан кафил асосий қарзи ва
фоизи билан бирга 12 500 000 000 сўмга кафиллик берган.
4
Кафиллик шартномасининг 2.2-бандига мувофиқ, кафил кредитор
олдида асосий қарз, фоизлар тўлаш, шунингдек, қарзни ундириб олиш
бўйича суд чиқимларини ва қарз олувчи томонидан мажбуриятлар
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли
неустойка ва кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан қарздор
билан баравар ҳажмда жавоб бериш мажбуриятини олган.
Шу билан бирга, 2023 йил 2 август куни даъвогар, жавобгарлар “ ***
L***” МЧЖ ва “K*** S***” АЖ ўртасида 2000/506/1/2300020-сонли
кредитнинг қайтмаслиги хатарини суғурталаш шартномаси тузилган бўлиб,
унинг 2.2-бандига асосан суғурта объекти бўлиб, кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни, пеняни сўндириш бўйича қарздор мажбуриятларини
бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги натижасида суғурта
қилдирувчининг кредит ва унга ҳисобланган фоиз, пеняларини қайтмаганлик
билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 3.1-бандига биноан суғурта ҳодисаси бўлиб,
суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича
зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва
фоизларни, пеня)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва
муддатларда тўлай олмаганлиги ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, суғурта пули (товони)
суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига қарздорнинг кредит
шартномаси бўйича мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган ҳолларда
суғурта пули (товони)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.
Суғурта шартномасининг 10.1-бандига кўра, суғурталовчи мазкур
шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан қарз олувчи билан
бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (товони)
миқдорида суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлади.
Электрон суғурта полисида суғурта пули 10 000 000 000 сўм, суғурта
суммаси 12 500 000 000 сўм эканлиги, суғурта полиси 2025 йилнинг
1 февралидан 1 августига қадар амал қилиши кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда кредит шартномасининг амал қилиш муддати 2025 йил
1 февраль куни тамомланган бўлиб, кредитнинг қайтмаслиги хатари, яъни
суғурта ҳодисаси суғурта муддатида юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгар “K*** S***” АЖга 2025 йил 16 июль
куни 47-03/16539-сонли ариза/талабнома билан мурожаат қилинган бўлиб,
унда жавобгар “ *** L***” МЧЖнинг 2025 йил 16 июль ҳолатига юзага
келган жами 9 000 192 786,6 сўм миқдоридаги муддати ўтган қарздорликни
суғурта товони (пули) сифатида тўлаб беришда амалий ёрдам бериш
сўралган.
Лекин, жавобгар “K*** S***” АЖ томонидан даъвогарнинг
ариза/талабномаси бажарилмай, оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар,
5
башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленуми
ва
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрь кунги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори 30-бандининг
иккинчи
хатбошисида
асосий
мажбурият
бўйича
қарздорнинг
жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг
асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам
алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим
этишга ҳақли эканлигини англатиши ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки
шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни
ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 45-сонли Қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб
юритилади)нинг 11.1-бандида берилган тушунтиришларга кўра, суғурта
ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган
воқеа шартнома амалда бўлган даврда содир бўлса-да, етказилган зарар
шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг аниқланса, фойдасига
суғурта шартномаси тузилган шахс (суғурта қилдирувчи, наф олувчи), агар
зарар шартнома амалда бўлган даврида етказилган ёки етказилиши
бошланган бўлса, суғурта товонини талаб қилишга ҳақли.
Пленум қарорининг 13-бандида эса суғурталовчининг суғурта
товонини тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқиши ва
суғурта ҳодисаси натижасида келиб чиққан зарарлар учун жавобгарлик
ҳисобланмаслиги, суғурта шартномаси кучга кирганидан сўнг суғурта
ҳодисаси юз берган тақдирда, суғурталовчида шартномада ва суғурталаш
6
қоидаларида кўрсатилган тартиб, шартлар ва муддатда муайян пул
суммасини тўлаб бериш мажбурияти юзага келиши тўғрисида тушунтириш
берилган.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъво талабларининг ушбу
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарлар “ *** L***” МЧЖ, “ ***
*** S***” МЧЖ ва “K*** S***” АЖдан даъвогарнинг фойдасига солидар
тартибда 7 264 764 191,34 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 937 982 332,49
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 6 866 694,92 сўм юқори фоиз
қарздорлигини ундиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 260 686 433,96 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 8.3-бандида фоизларни белгиланган муддатда
тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун
қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
10%дан ошмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга 1 937 982 332,49 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 6 866 694,92 сўм юқори фоиз
қарздорлиги, жами 1 944 849 027,41 фоизлар ҳисобланилган бўлиб, ушбу
сумманинг 10 фоизи 194 484 902,74 сўмни ташкил этади.
Шартномада муддати ўтган асосий қарздорликка нисбатан пеня
ҳисоблаш назарда тутилмаган.
Демак, даъво талабидаги 260 686 433,96 сўмнинг 194 484 902,74 сўми
асосли ҳисобланиб, қолган 66 201 531,22 сўми асоссиз ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
7
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини
ҳамда пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир
кўрсатиши мумкинлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга
олиб, асосли пеняни 50 000 000 сўмга қаноатлантиришни, ушбу суммани
жавобгарлар “ *** L***” МЧЖ, “ *** *** S***” МЧЖ ва “K*** S***”
АЖдан даъвогар фойдасига солидар тартибда ундиришни, пенянинг қолган
қисмларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий
ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа
режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд даъвонинг асосли қисми бўйича жавобгар “ *** L***”
МЧЖдан республика бюджетига 188 081 962,43 сўм давлат божи ва суд
8
мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм
суд харажатини, шунингдек, жавобгарлар “ *** L***” МЧЖ ва “ *** ***
S***” МЧЖлардан даъвогарнинг фойдасига иш бўйича олдинган тўланган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни, асоссиз қисми бўйича даъвогардан
республика бюджетига 1 324 030,62 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар “ *** L***” масъулияти чекланган жамияти, “ ***
*** S***” масъулияти чекланган жамияти ва “K*** S***” акциядорлик
жамиятидан даъвогар “Ў***” АТБнинг фойдасига солидар тартибда
7 264 764 191,34 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 937 982 332,49 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 6 866 694,92 сўм юқори фоиз қарздорлиги
ва 50 000 000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгарлар “ *** L***” масъулияти чекланган жамияти ва “ ***
*** S***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ў***” АТБнинг
фойдасига солидар тартибда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ *** L***” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 188 081 962,43 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ *** L***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд
мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ суд
харажати ундирилсин.
Даъвогар “Ў***” АТБдан республика бюджетига 1 324 030,62 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Қ.О.Хожамуратов