← Назад
Решение #2837787 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 173 | — | law | |
| ФКнинг | 1733 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 173 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2501/73319-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 4 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар-Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Хўжаобод қора байирлари” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар - “S n t n rg tik guruhi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
56 370 000 сўм асосий қарздорлик, 20 160 040 сўм пеня ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар раҳбари С.Алишеров (паспорт асосида), жавобгар вакили Г.Саматова
(2025 йил 3 январдаги GD-001/1-1-сонли ишончнома) иштирокида, Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Хўжаобод қора байирлари” фермер хўжалиги манфаатида
(бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “S n t n rg tik guruhi” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 56 370 000 сўм
асосий қарздорлик, 20 160 040 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Шунингдек, суд мажлиси муҳокамаси жараёнида даъвогар судга ариза
билан мурожаат қилиб, даъвонинг 56 370 000 сўм асосий қарз ундириш
қисмини 56 370 000 сўм сервитут ҳақини ундириш деб ўқишни сўраган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнларда ИПК деб юритилади)нинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогарнинг аризаси қонун ҳужжатларига зид эмас ёки бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмайди, шу сабабли суд аризани иш юритишга қабул қилишни ва даъво
предметини ўзгартириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилиб, қўшиб
муҳокама этишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида – даъво аризани қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан қарздорликлар тўланмай келинганлиги сабабли
судга даъво ариза билан мурожаат қилганлигини ҳамда тарафлар ўртасидаги
сервитут
шартномаси
тегишли
тартибда
давлат
рўйхатидан
ўтказилмаганлигини, бироқ жавобгар томонидан ердан фойдаланганлиги учун
даъво талабларини қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида, жавобгар вакили ўз кўрсатмасида- даъво
талабига эътироз билдириб, асосий қарздорликни тан олишини, бироқ,
шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли пеня талаби асоссиз
эканлигини билдириб, асосий қарздорликни қаноатлантириб, пеняни рад
этишни сўраган.
Суд мажлисида Фермерлар кенгаши, ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида давлат кадастрлар палатаси Андижон
вилояти бошқармаси ва Хўжаобод туман давлат солиқ инспекцияси иштирок
этмади даъвогарнинг даъво талабларига ўз эътирозини билдирмади.
Иш ҳужжатларида суд мажлиси вақти ва жойи белгиланган ажрим нусхаси
қарздорга юборилганлиги тўғрисидаги “Гибрид почта” хизматининг маълумоти
мавжуд.
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, ИПКнинг 170-моддасига мувофиқ, ишни Фермерлар
кенгаши, учинчи шахс иштирокисиз кўришни лозим топди.
Шунингдек, Хўжаобод туман давлат солиқ инспекцияси судга маълумот
тақдим этиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2024 йил 7 июндаги,
2025 йил 12 февралдаги ҳамда 2025 йил 13 февралдаги сервитут шартномалари
рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилган.
Суд, даъвогар раҳбари ва жавобгар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни, далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси, биринчи қисмига
мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2024 йил 7 июнда “Сервитуарийнинг ўз ҳудудига ўтиши учун сервитут
белгилаш тўғрисидаги” сервитут (ижара) шартномаси тузилган бўлиб, ушбу
шартномага кўра, даъвогар жавобгарга ўз мулкининг бир қисмига тегишли
бўлган Хўжаобод тумани Хидирша МФЙ ҳудудида қурилиш режалаштирилган
“Автомобиллар газ тўлдириш шахобчаси”га янги газ қувири орқали газни ер
остидан кавлаб олиб ўтишини лойихалаштирилган бўлиб, фойдаланиладиган ер
участкасидан олиб ўтиб кетиш, ер майдонланларидан чекланган ҳолда
фойдаланиш ҳуқуқи берилган.
Шартноманинг 2.1-бандида, сервитутдан фойдаланувчи, шартномада
келишилган сервитут тўловни томонларнинг келишувига биноан 10 050 000
сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, 2025 йил 12 февралда тарафлар ўртасида тузилган “Ўзганинг
ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида”ги S n g
2025-348-сонли сервитут шартномасига кўра, даъвогарнинг балансида
бўлган Сервитут мулкдори, Ер кодекси ва бошқа қонунчиликда белгиланган
ваколатлар асисида Хўжаобод туман ҳокимининг 11.12.2020 йилдаги 604-Қсонли қарорига асосан тегишли ва фойдаланишда бўлган 1,44 гектар яйлов ер
майдонларидан сервитут келишув орқали вақтинча фойдаланишга келишиб
олган.
Шартноманинг 2.1-бандида, сервитутдан фойдаланувчи, шартномада
келишилган сервитут тўловни томонларнинг келишувига биноан 2024 йил
2025-йиллар учун 31 840 000 сўм этиб белгиланган.
2025 йил 13 февралда тарафлар ўртасида Ўзганинг ер участкасидан
чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги сервитут шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогарнинг балансида бўлган Сервитут мулкдори,
Ер кодекси ва бошқа қонунчиликда белгиланган ваколатлар асисида Хўжаобод
туман ҳокимининг 11.12.2020 йилдаги 604-Қ-сонли қарорига асосан тегишли ва
фойдаланишда бўлган 1,45 гектар яйлов ер майдонларидан сервитут келишув
орқали вақтинча фойдаланишга келишиб олган.
Шартноманинг 2.1-бандида, сервитутдан фойдаланувчи, шартномада
келишилган сервитут тўловни томонларнинг келишувига биноан бир марталик
учун 14 480 000 сўм этиб белгиланган.
Учта шартнома бўйича жавобгар даъвогарга ҳозирги кунга қадар бир
марталик ҳамда ижара объектининг бир йиллик тўловини ҳисобга олганда
жами ер участкасидан фойдаланганлиги учун (10 050 000+31 840 000 +
14 480 000=56 370 000) 56 370 000 сўм тўлаб бериши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар томонидан ҳозирги кунга қадар ижара тўловлари
тўланмай келинганлиги натижасида 56 370 000 сўм ижара ҳақи тўловидан
қарздорликлар хосил бўлган
Ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаб қўйиш учун даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан муддати ўтган қарздорликни ундириш
ҳақида судга даъво ариза киритган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 173-моддаси иккинчи қисмига кўра, ўзганинг ер
участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич,
алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан
таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут
белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини
қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.
ФКнинг 1733-моддаси биринчи қисмига кўра, сервитут белгиланган ер
эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва
мулкдорлари сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша
шахсдан ушбу ер участкаларидан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб
қилишга ҳақлидир.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари мунтазам бузилиб келган.
ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беришлиги белгиланган.
Бироқ, иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогар вакилининг судда берган
кўрсатмасига мувофиқ, тарафлар ўртасидаги шартнома давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги аниқланди.
ФКнинг 173- моддаси тўртинчи қисмига асосан сервитут белгилашни
талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга
мувофиқ сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни
рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
ФКнинг 116-моддаси биринчи қисмига кўра, Қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФКнинг 114-моддаси, иккинчи қисмига кўра, битим ҳақиқий бўлмаганида
тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб
бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан
фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда)
қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг
бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул
билан тўлаши шарт.
Суд, юқоридагиларга мувофиқ, тарафлар ўртасидаги шартномаларга
мувофиқ, давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса-да, даъвогар томонидан ер
участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи асосида жавобгарга
берганлиги жавобгарнинг қарздорликни тан олиб берган кўрсатмаси,
шартномалар ҳамда бошқа далиллар билан исботини топади.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгардан 56 370 000 сўм сервитут ҳақи
ундириш ҳақидаги даъво талбини қаноатлантириб, даъво талабининг 20 160 040
сўм пеня ундириш қисмини сервитут шартномалари давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлигини имнобатга олиб, рад этишни лозим топади.
Суд тарафлар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
ҳаражати, Республика бюджетига 1 127 4000 сўм давлат божи ундиришни
даъвони рад этилган қисми бўйича даъвогар фермер хўжалиги давлат божини
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб давлат божини ундирмасликни
лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмида суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3318-сон
қарорининг
3-банднинг, олтинчи
хатбошисида,
даъво
аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди, деб белгиланган.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Хўжаобод қора байирлари” фермер хўжалиги манфаатида берган
даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “S n t n rg tik guruhi” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
-даъвогар “Хўжаобод қора байирлари” фермер хўжалиги фойдасига
56 370 000 сўм сервитут ҳақи, 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 1 127 4000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Н.М.Ахматбеков
4-1001-2501/73319-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(ХУЛОСА ҚИСМ)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 4 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар-Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Хўжаобод қора байирлари” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар - “S n t n rg tik guruhi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
56 370 000 сўм асосий қарздорлик, 20 160 040 сўм пеня ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар раҳбари С.Алишеров (паспорт асосида), жавобгар вакили Г.Саматова
(2025 йил 3 январдаги GD-001/1-1-сонли ишончнома) иштирокида, Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Бинобарин, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
Хўжаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Хўжаобод қора байирлари” фермер хўжалиги манфаатида берган
даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “S n t n rg tik guruhi” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
-даъвогар “Хўжаобод қора байирлари” фермер хўжалиги фойдасига
56 370 000 сўм сервитут ҳақи, 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 1 127 4000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Н.М.Ахматбеков