← Назад
Решение #2837813 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| нинг | 184 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6339-сонли иш
Х.Абдураимов
Судья:
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛ В ҚAРOРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 4 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъяси Х.Абдураимов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар “МИКРОКРЕДИТБАНК” ATB, жавобгар - “GOLD ANDIJON PHARMA” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан кредит маблағлари ҳисобига олиб келинган
“Инфузион дори воситалари ишлаб чиқариш ускуналарини” комплек ҳолда
гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Д.Уматалиев ва Ж.Қорабоев
(2025 1ил 3 январь кунги 01-09/6-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - “МИКРОКРЕДИТБАНК” АТIB (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “GOLD ANDIJON PHARMA” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан кредит
маблағлари ҳисобига олиб келинган “Инфузион дори воситалари ишлаб
чиқариш ускуналари”ни комплек ҳолда гаровга қўйиш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар судга даъво предметига аниқлик киритиш
тўғрисида ариза тақдим этиб, даъво аризада қайд этилган Инфузион дори
воситалари ишлаб чиқариш учкуналари комплекси, 1 дона Тиббий
стрелизатор (тиббиёт саноатида қўлланиладиган, дори воситалари ва
буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган), 8 тўплам тиббий мақсадлар
учун мўлжалланган йиғма қурилиш конструкцияси, 1 тўплаш Тиббиёт
мақсадалар учун мўлжалланган префабрик қурилиш конструкцияси, 1 дона
DDP-250 моделли Тиббиёт саноати учун блистерли қадоқлаш машинаси, 2
тўплам DDS моделли тиббиёт саноати учун мўлжалланган вакумли
бўғлантириш қурилмасидан иборат эканлигини билдириб, жавобгарга мазкур
ускуналарни комплекс ҳолда гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар билан
жавобгар ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, ушбу кредит
шартномасига асосан даъвогар томонидан ажратилган кредит маблағлари
эвазига олиб келинган Инфузион дори воситалари ишлаб чиқариш
ускуналарини гаровга қўйиш белгиланганлигини, бироқ жавобгар томонидан
ушбу ускуналар шу кунга қадар гаровга қўйиб берилмаганлигини, даъвогар
томонидан жавобгарга ушбу дастгоҳларни гаровга қўйиб беришни сўраб ёзган
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқбатсиз қолдирилганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида
иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаларига
асосан, жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришини, ишдаги мавжуд ҳамда
қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2024 йил 4 апрелда имзоланган 2-сонли кредит
шартномасига асосан Дори воситалари ишлаб чиқариш мақсадида ускуналар
сотиб олиш учун 60 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик 14 фоиз
устама тўлаш шарти билан 1 600 000 АҚШ доллари миқдорида кредит
ажратилган.
Мазкур шартноманиг 7.1-бандида мазкур шартнома асосида ажратилган
кредит маблағига таъминот сифатида Андижон вилояти, Олтинкўл тумани,
Уйғур МФЙ, 18-уй манзилида жойлашган жавобгарга тегишли умумий ер
майдони 15 000 кв.метр қурилиш ости ер майдони 5 647,95 кв.метр бўлган
(кадастр рақами 17:09:42:02:01:0013) Дори-дармон ишлаб чиқариш комплекс
ҳолда ерга эгалик ҳуқуқи билан 13 200 000 000 сўм қийматида ҳамда кредит
ҳисобига сотиб олинган дастгоҳлар келтирилиб, тўлиқ ўрнатилиб кредит
таъминоти сифатида тақдим этилгунга қадар, лекин 12 ойдан кам бўлмаган
муддатга 4 000 000 000 сўмлик кредит қайтмаслик хатари бўйича суғурта
полисини ва Кредит таъминотининг етмаган қисмига 8 800 000 000 сўмлик
кредит қайтмаслик хатари бўйича суғурта полиси тақдим этилади деб
кўрсатилган.
Даъвогар томонидан кредиш шартнома шартлари бажарилиб,
жавобгарга 1 600 000 АҚШ доллари ажратилган. Жавобгар эса ушбу
ажратилган кредит маблағлари эвазига олиб келинган дастгоҳларни шу кунга
қадар гаровга қўймасдан келган.
Шу сабабли, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасининг 7.2-бандига асосан кредит ҳисобига олинган дастгоҳларни
гаровга қўйишни сўраб жавобгарга юборган таклиф хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар жавобгарга кредитга олинган дастгоҳларни гаровга
қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат
қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига
асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига асосан, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 242-моддасига биноан, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар
қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш
вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса,
қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти
кунлик муддат ичида бажариши шарт.
ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 184-моддасига биноан, пул маблағларини
ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян
ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб
қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга
оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши
шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва
муддатини кўрсатади.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 7.2-бандида
кредит ҳисобидан олинган дастгоҳлар Хитой давлатларидан келтирилгандан
сўнг 4 000 000 000 сўмга гаровга тақдим этилиши назарда тутилган.
Бундан кўринадики, жавобгар кредит ҳисобидан олинган дастгоҳлар
Хитой давлатидан келгандан сўнг гаровга қўйиш мажбурияти вужудга келган.
Бироқ, жавобгар ушбу мажбуриятини бажармаган.
Жавобгар томондан кредит маблағлари ҳисобига Хитой давлатидан
сотиб олинган Инфузион дори воситалари ишлаб чиқариш учкуналари
комплексини олиб келинганлигини жавобгар билан Хитой корхонаси ўртасида
тузилган шартномалар, улар асосида пул маблағлари ўтказилганлигини
тасдиқловч ҳужжатлар ва маҳсулот кириб келганлигини тасдиқловчи божхона
декларация ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгарга нисбатан
кредит маблағлари ҳисобига Хитой давлатидан сотиб олинган Инфузион дори
воситалари ишлаб чиқариш учкуналари комплекси, яъни 1 дона Тиббий
стрелизатор (тиббиёт саноатида қўлланиладиган, дори воситалари ва
буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган), 8 тўплам тиббий мақсадлар
учун мўлжалланган йиғма қурилиш конструкцияси, 1 тўплаш Тиббиёт
мақсадалар учун мўлжалланган префабрик қурилиш конструкцияси, 1 дона
DDP-250 моделли Тиббиёт саноати учун блистерли қадоқлаш машинаси,
2 тўплам DDS моделли тиббиёт саноати учун мўлжалланган вакумли
бўғлантириш қурилмасида иборат бўлиб, мазкур ускуналарни комплекс ҳолда
мажбурий тартибда гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига
ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи стакавларининг 2-банди 2-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан БҲМнинг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни ва даъвогар фойдасига авал
тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларига асосланиб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “GOLD ANDIJON PHARMA” масъулияти чекланган жамиятига
кредит маблағлари ҳисобига Хитой давлатидан сотиб олинган Инфузион
дори воситалари ишлаб чиқариш учкуналари комплекси, яъни 1 дона Тиббий
стрелизатор (тиббиёт саноатида қўлланиладиган, дори воситалари ва
буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган), 8 тўплам тиббий мақсадлар
учун мўлжалланган йиғма қурилиш конструкцияси, 1 тўплаш Тиббиёт
мақсадалар учун мўлжалланган префабрик қурилиш конструкцияси, 1 дона
DDP-250 моделли Тиббиёт саноати учун блистерли қадоқлаш машинаси,
2 тўплам DDS моделли тиббиёт саноати учун мўлжалланган вакумли
бўғлантириш қурилмасида иборат бўлган ускуналарни комплекс ҳолда
гаровга қўйиш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгарт -“GOLD ANDIJON PHARMA” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи;
- даъвогар - “МИКРОКРЕДИТБАНК” АТIB фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
Х.Абдураимов