Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/1920 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Zir tshun s
Source ID ad88b414-7e55-4674-8f13-a0d893043858 Claim ID PDF Hash fa0a268b9c83a913... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун Ф… агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 116-моддаси ИПКнинг 116 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1920-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 2025 йил 4 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, даъвогар жамият вакили Х.Худайбердиев (2025 йил 3 январь кунги 2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмади, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси палата аъзоси “ gr t H ldings” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Zir tshun s” фермер хўжалиги ҳисобидан 150 000 000 сўм асосий қарздорлик, 16 800 000 сўм фоиз ва 15 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси палата аъзоси “ gr t H ldings” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Zir tshun s” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳисобидан 150 000 000 сўм асосий қарздорлик, 16 800 000 сўм фоиз ва 15 000 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси суд мажлисини палата вакилининг иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлигини, шартнома бўйича 150 000 000 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга етказиб берганлигини, лекин жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси бошланишидан аввал ёзма фикрнома ва тўлов топшириқномларини тақдим этиб, ушбу тўлов топшириқномларини инобатга олган ҳолда ишни кўришни ва вакилнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси суд мажлисини палата вакилининг иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра асосий қарздорликни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларида аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, 2 даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 28 ноябрь куни 102-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган ва тарафлар томонидан имзоланган. Даъвогар томонидан 2024 йил 4 декабрь кунига қадарли 150 000 000 сўмлик маҳсулотларини 244-сонли счёт-фактурага асосида жавобгарга етказиб берган. Жавобгар томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олган. Суд мажлиси жараёнида жавобгар томонидан олинган маҳсулот бўйича даъвогарнинг ҳисоб рақамига 2024 йил 29 ноябрь куни 071-сонли тўлов топшириқнома билан 80 000 000 сўм, 2025 йил 7 март куни 739-сонли тўлов топшириқнома билан 20 000 000 сўм, 2025 йил 6 октябрь куни 847-сонли тўлов топшириқнома билан 8 000 000 сўм, 2025 йил 24 октябрь куни 854сонли тўлов топшириқнома билан 12 000 000 сўм ва судга даъво аризаси киритилганидан сўнг 2025 йил 20 ноябрь куни 30 000 000 сўм тўловлар амалга оширганлиги маълум бўлди. Бундан кўринадики, судга даъво аризаси тақдим этилгунга қадарли жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига 120 000 000 сўм тўловларни амалга оширган, қолган 30 000 000 сўм маблағларни эса судга даъво аризаси берилганидан сўнг тўлов амалга оширилган. Таъкидлаш жоизки, даъвогар томонидан 2025 йил 12 сентябрда мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан талабномани оқибатсиз қолдирган. Қарздорлик бартараф этилганлиги жавобгар томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномлари билан ўз тасдиғини топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 449-моддасига биноан, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Суд, даъво талабидаги фоиз ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда ушбу талабини қисман асосли деб ҳисоблади ва қисман қаноатлантиришни лозим топди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартнома имзоланганидан сўнг 30 банк иш куни ичида 100 фоиз тўловни амалга ошириш кераклиги кўрсатилган бўлиб, жавобгар томонидан 100 фоиз тўловни амалга оширмаган. Яъни 2024 йил 29 ноябрь куни 80 000 000 сўм тўловни амалга оширган, қолган 70 000 000 сўмни 2025 йилнинг март, октябрь ва ноябрь ойларида 3 амалга оширган. Суд, жавобгар томонидан амалга оширилган кунлардан келиб чиқиб, фоиз ундирув қисмини қайта ҳисоб китоб қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра ушбу талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Хусусан, жавобгар томонидан амалга оширган 80 000 000 сўм тўловдан ташқари қолган 70 000 000 сўмдан 20 000 000 сўм қисмини 2025 йил 7 март куни 739-сонли тўлов топшириқнома асосида амалга оширган. Кечиктирилган кун 62 кунни ташкил этмоқда, ушбу кечиктирилган куни бўйича 1 687 778 сўм фоиз ҳосил бўлмоқда. Қолдиқда 50 000 000 сўм мавжуд бўлиб, ушбу суммадан кейинги 8 000 000 сўм тўловни 2025 йил 6 октябрь куни 847-сонли тўлов топшириқнома асосида амалга оширган. Кечиктирилган кун 272 кунни ташкил этмоқда. Ушбу кечиктирилган кун бўйича 5 288 889 сўм фоиз ҳосил бўлмоқда. Қолдиқда 42 000 000 сўм мавжуд бўлиб навбатдаги 12 000 000 сўм тўлов 2025 йил 24 октябрь куни 854-сонли тўлов топшириқнома билан амалга оширган. Кечиктирилган кун 290 кунни ташкил этмоқда. Ушбу кечиктирилган кунлар бўйича 3 383 333 сўм жами фоизи 10 360 000 сўм фоиз ҳосил бўлмоқда. Шу сабабли суд, даъводаги 16 800 000 сўм фоиз ундириш талабини 10 360 000 сўм қисмини асосли, қолган қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Суд, фоиз ундириш талаби бўйича мажбурият бажарилишида номутаносиблик юзага келганлиги сабабли асосли бўлган қисми бўйича жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 000 000 сўм фоиз ундиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Пленум қарорини 11бандига кўра, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкасини) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли. Суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда кечиктирилган кунлар бўйича қайта ҳисоб китоб қилинганида даъвогар томонидан ҳисобланган пеня тўғри хисоб китоб қилинганлиги маълум бўлди. Қолаверса, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-бандида, кечиктирилган ҳар бир куни учун маҳсулот қийматининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ пенянинг умумий суммаси шартнома суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Шундай бўлсада, суд фермер хўжалигининг фаолият мавсумий бўлганлиги сабабли иқтисодий аҳволини инобатга олган ҳолда жавобгар 4 ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 300 000 сўм пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Пленум қарорнинг 2бандига асосан, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ИПКнинг 74-моддасига биноан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 75-моддасига мувофиқ, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласин муҳокама қилган ҳолда давлат божини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 116-моддаси учинчи қисмига кўра, суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118моддасига мувофиқ ундирилади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи қисмига биноан, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкасида, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 5 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур нормалардан келиб чиқиб суд, Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 1 107 200 сўм, даъвогар ҳисобидан 2 528 800 сўм давлат божини, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 163сонли Пленум қарорини, ФКнинг 234, 236, 449-моддаларини ва ИПКнинг 74, 75, 116, 118, 176-186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Zir tshun s” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “ gr t H ldings” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 000 000 сўм фоиз, 6 300 000 сўм пеня, видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисми қаноатнатириш рад этилсин. Республика бюджетига: Жавобгар “Zir tshun s” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 107 200 сўм, даъвогар “ gr t H ldings” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 528 800 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Р.Г.Асқаров