Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10177 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d2e026fb-cf79-4e0b-9554-dec5463b93ea Claim ID PDF Hash 60a7a1e70bf25915... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
аролик процессуал кодекси 26-моддаси аролик процессуал кодекси 26 code_article
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПК 111-моддаси ИПК 111 law
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****- сонли иш судья: **** Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, **** туман прокурори ёрдамчиси ****нинг қатнашувида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази **** ҳудудий бошқармасининг жавобгар – ****дан 104 973 764 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва жавобгарнинг даъвогарга нисбатан 2025 йил 15 сентябрь куни тузилган далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари **** (2025 йил 17 мартдаги 01-08-17/271-сонли ишончнома асосида), **** (2025 йил 4 декабрдаги 01-0.8-17/1425-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили **** (директор, буйруқ асосида), гувоҳ **** (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази **** ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар ёки ҳудудий бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** (бундан буён матнда жавобгар ёки мактаб деб юритилади)дан давлат мулкидан шартнома тузмасдан фойдаланганлик учун 104 973 764 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган. Шунингдек, жавобгарнинг даъвогарга нисбатан даъвогар ходими **** томонидан 2025 йил 15 сентябрь куни тузилган далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъво аризаси суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан иш юритувга қабул қилинган. Суднинг 2025 йил 18 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида **** Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси ҳамда **** ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Мактабгача ва мактаб таълими муассалари ҳудудида бўш турган бино-иншоот ва ер участкаларини хатловдан ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги 2025 йил 16 сентябрдаги қўшма қарори ва ҳудудий бошқарманинг 2025 йил 24 сентябрдаги буйруғига асосан жавобгар манзилида 2025 йил 25 сентябрь куни ҳудудий бошқарма ходими **** ва **** ходими **** билан биргаликда хатловдан ўтказилганлигини, хатловда жавобгар хўжалик мудири (исми ёдида эмас)нинг мактаб биносининг 555 кв.м. 2 майдонидан **** МЧЖ фойдаланиб келаётганлигини, уч томонлама шартномалар мавжудлигини айтганлигини, барча ҳужжатлар директорда эканлигини, ҳужжатларга имзо қўймаслигини айтганлигини, директор мактабда бўлмаганлиги, унга телефон орқали қўнғироқ қилганларида, текширишга ваколатлари бўлмагани ҳолда нима сабабдан мактаб биносига киришганлигини сўраганлигини, шунда унга барча ҳужжатлар мавжудлигини билдирганлигини, **** МЧЖнинг ҳам раҳбарлари шу куни мактабда бўлмаганлигини, лекин ўқитувчилари шу мактаб биносида ўқувчиларга дарс ўтаётганлиги, уларнинг тушунтиришлар беришга ваколати мавжуд эмаслигини билдиришганлигини, ҳудудий бошқармада уч томонлама шартнома тузилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли шу куни, яъни 2025 йил 25 сентябрь куни бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилганлиги, мактаб директори далолатномага имзо қўймаганлиги, давлат мулкидан фойдаланувчилардан ҳам тушунтириш ололмаганлиги, далолатномага имзо қўйилмаганлигини, мактаб директори далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлиги далолатномада қайд этилганлиги, **** ходими **** имзо қўйиб берганлиги сабабли холислар орқали қайд этилмаганлигини билдиришиб, даъво талабини қаноатлантиришни, қарши даъво асоссизлиги сабабли рад қилишни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар вакили дастлабки даъвога эътироз билдириб, жавобгар ходими **** хеч қандай ҳужжатларсиз асоссиз равишда мактаб ҳудудида текшириш ўтказганлигини, далолатнома қонун талабларига зид равишда тузилганлиги, жавобгар вакиллари мактаб ҳудудида борган вақтларида мактаб дарслари бўлаётганлиги, ўзи бошқа жойда бўлганлигини, ҳеч кимга шартнома асосида мактаб биноси ижарага берилмаганлигини, **** МЧЖни билмаслигини, 2025 йил июнь ойларида ****нодавлат таълим муассасаси раҳбари **** мактабнинг бўш турган биносидан мактаб ўқувчиларини ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш имтихонларига тайёргарлик кўрсатиш учун фойдаланишга сўраганлигини, шунда у рози бўлганлиги, шундан сўнг ****НТМ рахбари томонидан 2025 йил июнь-сентябрь ойларида ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини олиб борганлигини, лекин 2025 йил 1 октябрь кунига қадарли фаолият юритмаганлиги, унга бинони топширмаганлиги, уч томонлама шартнома тузиш учун даъвогар ходимларидан маслаҳатлар сўраганлигини, мактабнинг бўш турган 236,7 кв.м. майдони ижарага бериш учун 2025 йил ноябрь ойида онлайн аукцион савдоларига қўйилганлиги, электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2025 йил 21 ноябрдаги баённомага асосан ****НТМ акцион ғолиби деб топилиб, у билан 2025 йил 24 ноябрь куни ижара шартномаси тузилганлигини билдириб, қарши даъвосини қаноатлантириб, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни сўради. Суд мажлисида гувоҳ сифатида чақирилган **** ****нодавлат таълим муассасаси раҳбари эканлигини, 2025 йил август ойларида ****да ўқувчиларни харбий билим юртларга ўқишга кириш имтихонларига тайёрлаш мақсадида мактаб директори ****дан дарсдан кейин бўшаган бинода фаолият юритишга рухсат сўраганлигини, директор мактабнинг учинчи биносида ўқувчилар ўқиётганлиги, таъмир талаб 3 бўлганлиги сабабли, таъмирдан чиқариб дарс вақтлари тугаганидан сўнг мулк қўмитаси билан шартнома асосида фойдаланиши мумкинлигини айтганлигини, бинони таъмирлаш учун **** МЧЖ билан лойиха ҳужжатлари тузилиб, 72,0 млн. сўм атрофида ўз ҳисобилан бинони жорий таъмирлаганлигини, 2025 йил 1 январдан 2025 йил 1 октябрь кунига қадар мактабда фаолият кўрсатмаганлигини ва бинодан фойдаланмаганлигини, 2025 йил 21 ноябрда аукционда ижара ҳуқуқини ютиб олиб, мактабнинг бўш турган 236,7 кв.метр биносидан фойдаланиш учун 2025 йил 24 ноябрь куни уч томонлама шартнома тузиб, фойдаланиб келаётганлиги ҳақида кўрсатувлар берди. Прокурор дастлабки даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш, қарши даъво талаби судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишдан тугатиш ҳақида фикр берди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахсдан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини, гувоҳнинг кўрсатувларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра дастлабки даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, қарши даъво талабни иш юритишдан тугатишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази **** ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳудудида бўш турган биноиншоот ва ер участкаларини хатловдан ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги 2025 йил 16 сентябрдаги қўшма қарори ва ҳудудий бошқарманинг 2025 йил 24 сентябрдаги буйруғига асосан жавобгар балансида бўлган **** биноси хатловдан ўтказилган. Хатлов натижаларига кўра ****нинг 555 кв.м майдонини **** МЧЖ НТМга ижарага берилганлиги, МЧЖ томонидан мазкур бино-иншоот нодавлат таълим муассасаси сифатида белгиланган тартибда уч тарафлама шартнома тузмаган холда 2025 йил 1 январдан 2025 йил 25 сентябрь кунига қадар фойдаланиб келинганлиги тўғрисида 2025 йил 25 сентябрь далолатнома расмийлаштирилган ва **** ҳокимининг 2025 йил 30 январдаги 44-6-0-Қ/25-сонли қарорига асосан жами 52 486 882 сўм ижара ҳақлари ҳисобланган. Мазкур ҳисобланган ижара тўлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 660-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 58-бандига асосан, 2(икки) баробар ҳисобланганда 104 973 764 сўмни ташкил этган. 4 Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 104 973 764 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 660-сонли қарори билан тасдиқланган Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 17-бандига асосан ижарага берувчи томонидан давлат мулки қуйидаги тартибларда ижарага берилади: савдо платформасида ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдолар орқали; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида давлат мулки жисмоний ва юридик шахсга ижарага берилиши белгиланганда (ижарага берувчи, балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган шартнома асосида); қонунчиликда белгиланган бошқа тартиблар асосида. Низомнинг 18-бандида давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «Е-аукцион» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилиши назарда тутилган. Мазкур Низомнинг 58-бандига кўра, давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиш холати аниқланган санадан бошлаб, уч иш кун мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланган даври учун тўловнинг икки баравари миқдорида хисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи хужжатларни балансда сақловчига тақдим этиши, ҳисобланган суммани 10 иш куни ичида ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ушбу сумма суд орқали ундирилиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатларга кўра даъвогар ходими **** томонидан давлат мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида 2025 йил 25 сентябрь куни рақамсиз далолатнома расмийлаштирилган. 5 Далолатномада **** балансида бўлган ****жойлашган биносини ҳудудий бошқарма мутахассиси **** ва **** вакили **** билан хатловдан ўтказилганида мактаб биносининг 555 кв.метр майдони вакил айтишича 2025 йил январь ойидан **** МЧЖ уч томонлама шартнома тузмай нодавлат таълим муассасаси сифатида фойдаланиб келаётганлиги” қайд этилган. Далолатнома ҳудудий бошқарма ходимлари **** ва ****, **** вакили ****лар томонидан имзоланган. Балансда сақловчи **** имзо қўйишдан бош тортганлиги ёзиб қўйилган. Бироқ ушбу ҳолат холислар иштирокида қайд этилмаган. Шунингдек, далолатнома давлат мулкидан фойдаланувчи сифатида кўрсатилган шахсларга таништирилмаган, улардан тушунтиришлар олинмаган. Мазкур ҳолатда даъвогар ходимлари томонидан расмийлаштирилган далолатномада қайд этилган ҳолатлар белгиланган тартибда ишончли далиллар билан тасдиқланмаган. Аниқланишича, жавобгар баласидаги бўш турган 236,7 кв.м. майдонини ижарага бериш учун аукционга қўйилиб, электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2025 йил 21 ноябрдаги баённомага асосан ****НТМ аукцион ғолиби деб топилган ва ушбу НТМ билан 2025 йил 24 ноябрь куни ижара шартномаси тузилган. Гувоҳ тариқасида сўралган ****НТМ раҳбари **** суд мажлисида 2025 йил 1 январдан 2025 йил 1 октябрь кунига қадарли ****да фаолият кўрсатмаганлиги ва бинодан фойдаланмаганлиги ҳақида кўрсатув берган. ИПК 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. ИПК 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд даъвогар ходими **** томонидан давлат мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида 2025 йил 25 сентябрь куни тузилган рақамсиз далолатномани даъво талабини қаноатлантириш учун ишончли далил деб ҳисобламайди. 6 ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топади. Шунингдек, жавобгар даъвогарга нисбатан қарши даъво билан мурожаат қилиб, даъвогар ходими **** томонидан 2025 йил 15 сентябрь куни тузилган далолатномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. ИПКнинг 25, 26-моддаларида иқтисодий судга тааллуқли ишлар ва кўриладиган низолар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 26-моддасида фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли ишлар, Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш кодексининг 25, 27-моддаларида маъмурий судга тааллуқли ва ҳал этадиган ишлар белгиланган бўлиб, мазкур кодексларга кўра далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш талаби ушбу судлар томонидан ҳал этиладиган ишлар тоифасига киритилмаган. Ушбу ҳолатда суд жавобгарнинг даъвогар ходими **** томонидан 2025 йил 15 сентябрь куни тузилган далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъво талабини иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 110-моддаси биринчи бандига асосан иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Юқоридагиларга кўра суд жавобгарнинг қарши даъво талабини иш юритишдан тугатишни лозим топади. ИПК 111-моддаси иккинчи қисмига кўра суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёзга асосан судга олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Жавобгар қарши даъво учун 4 120 000 сўм давлат божи тўлаган. Тарафлар 41 200 сўмдан почта харажатлари тўлаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгарнинг қарши даъво талабини иш юритишдан тугатишни, тўланган почта харажатларини тарафлар зиммасида қолдиришни, даъвогар қонунга кўра давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, дастлабки даъво бўйича давлат божи ундирмасликни, қарши даъво судларга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли тўланган 4 120 000 сўм давлат божини бюджетдан жавобгарга қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни лозим топади. 7 Шунингдек тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва гувоҳнинг кўрсатувларида қарама-қаршиликлар бўлганлиги ҳамда уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини терговолди суриштув йўллари билан текшириш лозимлиги сабабли ҳолат юзасидан прокурорга хусусий ажрим чиқариш лозим бўлади. Бинобарин, ИПКнинг 66, 68, 72, 74, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази **** ҳудудий бошқармасининг ****дан 104 973 764 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. ****нинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази **** ҳудудий бошқармасига нисбатан 2025 йил 15 сентябрь куни тузилган далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъво талаби иш юритишдан тугатилсин. Тўланган 41 200 (+ 41 200) сўм почта харажатлари тарафлар зиммасида қолдирилсин. **** томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божини бюджетдан қайтариш бўйича маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали **** судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****