Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/8689 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b1ca1e51-19b4-44b9-8f57-2a03f9834bc0 Claim ID PDF Hash 88aa108bf1971048... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8689-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ****** тумани 2025 йил 4 декабрь ****** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси ****** вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз, даъвогар раҳбари С.Тошниёзов (23.03.2023 йилдаги 01-сонли буйруқ асосида), даъвогар вакили Н.Тошқулов (01.08.2025 йилдаги 04-сонли ишончнома, 01.08.2025 йилдаги 12-сонли буйруқ ва паспорт асосида), жавобгар вакили Ч.Халиқов (25.07.2025 йилдаги 4-сонли ишончнома ва 18.09.2024 йилдаги 18/9-сонли буйруқ асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб жавобгар “******” хусусий корхонаси ҳисобидан 350 000 000 сўм асосий қарз ҳамда 175 000 000 сўм пеня, жами 525 000 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ****** туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****** вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” ёки “Бажарувчи” деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “******” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” ёки “Буюртмачи” деб юритилади) ҳисобидан 350 000 000 сўм асосий қарз ҳамда 175 000 000 сўм пеня, жами 525 000 000 сўмни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****** вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига асосан ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва ишончли вакили ўзининг суддаги тушунтиришида, даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъвогар билан жавобгар ўртасида 09.09.2025 йилда 04-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганини, шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 17.09.2025 йилдаги 16-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами 350 000 000 сўмлик “горячий мелкозернистый асфальт” маҳсулотлари 17.09.2025 йилдаги 53-сонли ишончнома билан етказиб берилганини, етказиб берилган маҳсулотлар ўз навбатида жавобгар томонидан қабул қилиб олинганини ҳамда бу ҳақда тегишли тартибда ҳисобварақ-фактура тузилгани, даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида юборилган огоҳлантириш хатлари ҳам оқибатсиз қолдирилиб, ҳозирги кунга қадар мавжуд қарздорлик тўлаб берилмаганини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзининг суддаги тушунтиришида, даъво талабини тан олиб, хақиқатдан ҳам даъвогар билан жавобгар ўртасида 09.09.2025 йилда 04-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганини, шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 17.09.2025 йилдаги 16-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами 350 000 000 сўмлик “горячий мелкозернистый асфальт” маҳсулотлари етказиб берилганини ва етказиб берилган маҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинганини, даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш қисми бўйича эътирози йўқлигини, бироқ даъвогар томонидан пеняни ҳисобкитоб қилишда ортиқча пеня ҳисоблаганини маълум қилиб, даъвогар томонидан билдирилган пеняни камайтиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 9 сентябрь кунида 04-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 350 000 000 сўмлик “горячий мелкозернистый асфальт” маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини зиммасига олган. Даъвогар томонидан мазкур шартномага асосан жавобгарга 17.09.2025 йилдаги 16-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 350 000 000 сўмлик “горячий мелкозернистый асфальт” маҳсулотлари етказиб берилган бўлиб, етказиб берилган маҳсулотлар жавобгар томонидан 17.09.2025 йилдаги 53-сонли ишончномага асосан қабул қилиб олинган, бироқ ушбу етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўлаб берилмасдан, 350 000 000 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Шу сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шу сабабли, суд даъво аризасида ундирилиши сўралган 350 000 000 сўм асосий қарздорликни асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 175 000 000 сўм пеняни ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3.-бандида, товар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи ҳар бир кечиктирилган кунига тўланмаган сумманинг 0,5 фоиз миқдорида, лекин ушбу сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда сотувчига пеня тўлайди, деб келишилган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар томонидан даъво аризасида кечиктирилган 350 000 000 сўм асосий қарздорлик суммасининг 50 фоизи миқдорида, яъни 175 000 000 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 16-бандига кўра, мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади, деб тушунтириш берилган. Суд муҳокамаси жараёнидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган маҳсулотлар 17.09.2025 йилда етказиб берилиб жавобгар томонидан шу кунда қабул қилиб олинганлигини ҳамда Пленум қарорида мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланишини инобатга олиб, жавобгар томонидан кечиктирилган 350 000 000 сўм асосий қарздорлик суммаси 25.09.2025 йилдан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган кунга қадар, яъни 12.11.2025 йилгача жами 49 кунга кечиктирилганлиги сабабли жами 85 750 000 сўм (350 000 000 х 0,5% = 1 750 000 х 49 = 85 750 000) пеняни асосли деб ҳисоблаб уни қаноатлантиришни ҳамда пеня ундириш қисмининг қолган 89 250 000 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблаб уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогар томонидан билдирилган пеня ундириш талабининг 85 750 000 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабининг 89 250 000 сўм қисмини асоссиз деб топишни, пеня миқдорини белгилашда жавобгар ва даъвогар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 200 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисми қаноатлантирилишини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи, олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъво аризасида ундирилиши сўралган 350 000 000 сўм асосий қарздорликни асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 350 000 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни, шунингдек даъво аризасининг 175 000 000 сўм пеня ундириш талабининг 85 750 000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, пеня миқдорини камайтиришни ва 8 200 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек пеня ундириш талабини 89 250 000 сўм қисмини асоссиз деб топиб, қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабининг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 8 715 000 сўм давлат божини ундиришни, қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича эса даъвогардан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 785 000 сўм давлат божини ундиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8,234,236,263,437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118,170,176-179,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “******” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 350 000 000 сўм асосий қарз, 8 200 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ўзбекистон Республикаси бюджетига: - Жавобгар “******” хусусий корхонаси ҳисобидан 8 715 000 сўм давлат божи; - Даъвогар “******” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 785 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ****** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******