Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9154 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Озод Диёр Дониёр Файз
Source ID 733e996c-ba01-4ce1-8557-5633f244e0db Claim ID PDF Hash 212be54af6f7d4c0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9154-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳар 2025 йил 04 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ***манфаатида жавобгарлар *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги ва *** фермер хўжалигидан солидар тартибда асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Акрамов (ишончнома ва буйруқ асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда “палата” деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** фермер хўжалигидан 36.797.228 сўм асосий қарз ва 10.775.381 сўм пеня ҳаражатларини ҳамда жавобгарлар *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги ва *** фермер хўжалигидан солидар тартибда 109.459.743 сўм асосий қарз ва 34.698.573 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво аризасида қайд этилган асосларни такрорлаб, жавобгар қарздорлик тўламаганлигини, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар фермер хўжаликлари ва палата, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларини қўллаб, суд ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2017 йил 22 ноябрда 17/03-04-51-сонли шартнома (1-лизинг шартнома) ҳамда 2021 йил 04 октябрда 21/03-04-311-сонли шартнома (2-лизинг шартнома) лизинг шартномаси тузилган. 1-лизинг шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгар “Озод Диёр Дониёр Файз” фермер хўжалигига 1 дона “N w H ll nd T 6070” русумли трактор қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш, жавобгар “Озод Диёр Дониёр Файз” фермер хўжалиги эса лизинг объекти учун белгиланган муддатда ва миқдорда фоизлар ва асосий тўловларни тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. 2 2-лизинг шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгар “Озод Диёр Дониёр Файз” фермер хўжалигига 1 дона “Доминатор-130” русумли комбайн қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш, жавобгарлар эса лизинг объекти учун белгиланган муддатда ва миқдорда фоизлар ва асосий тўловларни тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. 1-лизинг шартномаси тўлов мажбуриятининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2017 йил 22 ноябрда 17/51-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, жавобгарлар “Озодбек Давронов” фермер хўжалиги, “Ўлмас Ҳамро” фермер хўжалиги, “Сабина Нозли” фермер хўжалиги ва “Насриддин Ботир” фермер хўжалиги томонидан кафиллик берилган. 2-лизинг шартномаси тўлов мажбуриятининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2021 йил 4 июнь куни 21/311-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, жавобгарлар “Нодир” фермер хўжалиги, “Шамшод Нодир Собир” фермер хўжалиги, “Жўрабек Мафтунабону” фермер хўжалиги ва “Озодбек Давронов” фермер хўжалиги томонидан кафиллик берилган. Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, кафиллар жавобгар “Озод Диёр Дониёр Файз” фермер хўжалиги (лизинг олувчи) ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда даъвогар (лизинг берувчи) олдида лизинг тўловлари, пеня ва бошқа зарарларни тўлаш бўйича жавобгар (лизинг олувчи) билан биргаликда солидар (баравар) жавобгар бўлиши белгиланган. Кафиллик шартномасининг 3.4-бандига кўра, кафиллар лизинг шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек суд қарорида белгиланган ёки лизинг олувчи томонидан тан олинган пеня (ва жарима)ни, суд харажатларини тўлайди, лизинг берувчининг лизинг шартномаси бўйича бошқа зарарларини қоплайдилар. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, лизинг объектларини белгиланган тартибда жавобгар “Озод Диёр Дониёр Файз” фермер хўжалигига топширган, бироқ ушбу жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан лизинг тўловлари жадвалида белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгар “Озод Диёр Дониёр Файз” фермер хўжалигининг даъвогар олдида 2025 йил 21 октябрь ҳолатида лизинг тўловларидан 1-лизинг шартномаси бўйича 36.797.228 сўм, 2-лизинг шартномаси бўйича 109.459.743 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 25.07.2025 йилдаги 13-01-16-сонли талабнома хати жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгарлардан қарздорликни банк ҳисобварақларидан сўзсиз тартибда ундириш ҳақидаги тўлов талабномалари ижроси таъминланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи 3 тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасида кафилнинг кредитор олдида субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилмаган. Кафиллик шартномасининг 2.5.3-бандида, лизинг берувчи мажбурият бўйича лизинг олувчи ва кафилларга ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг бир қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган. 1-лизинг шартномасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 36.797.228 сўм лизинг тўловларидан қарздорлиги иш ҳужжатларидаги лизинг шартномаси, лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси, лизинг тўлови қарздорлиги ҳисоб-китоби маълумотномаси ва тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланган. Даъвогар мазкур шартнома бўйича даъвогар факат жавобгар (лизинг олувчи “Озод Диёр Дониёр Файз” ф.х)дан қарздорликни ундиришни сўраган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 1-лизинг шартномаси бўйича 36.797.228 сўм асосий қарзни жавобгар “Озод Диёр Дониёр Файз” фермер хўжалигидан ундириш талабини тўлиқ миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. 2-лизинг шартномасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 109.459.743 сўм лизинг тўловларидан қарздорлиги иш ҳужжатларидаги лизинг шартномаси, лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси, лизинг тўлови қарздорлиги ҳисоб-китоби маълумотномаси ва тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланган. Даъвогар мазкур шартнома бўйича даъвогар жавобгарлардан солидар тартибда қарздорликни ундиришни сўраган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 2-лизинг шартномаси бўйича 109.459.743 сўм асосий қарзни жавобгарлардан солидар тартибда тўлиқ миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар шунингдек даъво аризасида 1-лизинг шартномаси бўйича жавобгар “Озод Диёр Дониёр Файз” фермер хўжалигидан 10.775.381 сўм пеня ҳамда 2-лизинг шартномаси бўйича жавобгарлардан солидар тартибда 34.698.573 сўм пеня ундиришни сўраган. 4 Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 8.3-бандига кўра, лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи (жавобгар) тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган (умумий) тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Пеня суммаси лизинг тўловлари кечиктиирлган давр учун тўғри ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги, даъвогар томонидан ўз вақтида қарздорликни ундириш чораси кўрилмаганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 1-лизинг шартномаси бўйича 4.000.000 сўмга қаноатлантириб, жавобгар “Озод Диёр Дониёр Файз” фермер ҳўжалигидан ундиришни ҳамда 2-лизинг шартномаси бўйича 10.000.000 сўмга қаноатлантириб, жавобгарлардан солидар тартибда ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим 5 бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклашни, жавобгар *** фермер ҳўжалиги ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва 1-лизинг шартномаси бўйича 951.452,18 сўм давлат божини республика бюджетига ундиришни ҳамда 2лизинг шартномаси бўйича 2.883.166,32 сўм давлат божини жавобгарлардан солидар тартибда республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128-129, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. 1-лизинг шартномаси бўйича, даъвогар *** фойдасига жавобгар *** фермер хўжалигидан сўм 36.797.228 сўм асосий қарз, 4.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. 2-лизинг шартномаси бўйича даъвогар *** фойдасига жавобгарлар *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги ва *** фермер хўжалигидан 109.459.743 сўм асосий қарз ва 10.000.000 сўм пеня солидар тартибда ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 1-лизинг шартномаси бўйича, жавобгар ***” фермер хўжалигидан республика бюджетига 951.452,18 сўм давлат божи ундирилсин. 2-лизинг шартномаси бўйича жавобгарлар *** фермер хўжалиги, ***” фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги, *** фермер хўжалиги ва *** фермер хўжалигидан 2.883.166,32 сўм давлат божи солидар тартибда ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова