← Назад
Решение #2837826 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2514/107465-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили
О.Мамашукуров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «TI NRUN”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонанинг жавобгар
«ERKIN INSH T GR UP” масъулияти чекланган жамиятидан 17 545
466,26 сўм асосий қарз, 8 772 733 сўм пеня ва 391 305 сўм зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича кўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида,
очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«TI NRUN” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхона (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар «ERKIN INSH T GR UP” масъулияти
чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
17 545 466,26 сўм асосий қарз, 8 772 733 сўм пеня ва 391 305 сўм зарар
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, даъво талабининг пеня қисмини ундиришни судга ҳавола
қилишини, даъво талабининг зарар қисмидан даъвогар воз кечишини
таъкидлаб, асосий қарзни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади, бироқ
илтимоснома тақдим қилиб, ишни иштирокисиз кўриб чиқишни, даъво талаби
бўйича асосий қарздорлик ундиришни, пеня ва зарарни қаноатлантиришни
рад этишни сўраган.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талаблари бўйича қисман иш юритишни тугатишни,
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, низо тарафлар ўртасида
2022 йил 8 ноябрда тузилган 191Г-сонли шартномадан келиб чиққан.
Мазкур шартномаларга асосан даъвогар шартномада белгиланган
маҳсулотни жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
товарни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
ҳисоб-фактураларга асосан маҳсулотлар етказиб берилган ва маҳсулотлар
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Шундай бўлсада, жавобгар олинган мажбурият лозим даражада
бажарилмаганлиги
натижасида
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
17 545 466,26 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 17 545 466,26 сўм асосий қарз, 8 772 733 сўм
пеня ва 391 305 сўм зарар ундиришни сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар томонидан етказилган маҳсулотни қабул қилиб
олганлиги ишга тақдим қилинган ҳисоб-фактуралардан ўз тасдиғини топди.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвони асосий қарзни ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан
жавобгардан 8 772 733 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида жавобгарлик
белгиланган. Ундирилиши сўралган пеня суммаси ҳисоб-китоблар билан
асослантирилган.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг
жавобгардан пеня ундириш талабини асосли деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу боис суд, мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини инобатга олиб,
талаб қилинган пеня суммасини мажбуриятларни бузганлик оқибатларига
номутаносиб деб топиб ҳамда тарафлар мулкий аҳволини инобатга олиб,
даъво талабининг пеня ундириш ҳақидаги қисмини 4 500 000 сўмгача
камайтирган ҳолда қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида 391 305 сўм зарар ундиришни
сўраган.
Ишга тақдим қилинган хужжатлардан ва даъвогар вакилининг
тушунтиришларидан даъвогар жавобгарга етказиб берган маҳсулотлар
нархига қўшимча 3 дона поддон нархини ҳам қўшиб асосий қарздорликни
ҳисоблаган бўлишига қарамасдан, жавобгарга етказиб берилган 3 дона поддон
нархини қўшимча зарар сифатида даъво талабида ундиришни сўраб хатоликка
йўл қўйганлиги аниқланди.
Даъвогар вакили судга ёзма ариза тақдим қилиб, даъвогар даъво
талабининг 391 305 сўм зарар ундириш қисмидан воз кечишини маълум
қилган.
Даъвогар вакилининг даъво талабидан воз кечиш ҳуқуқи мавжудлиги
ишга тақдим қилинган 2025 йил 1 апрелдаги 04-01-сонли ишончномадан ўз
тасдиғини топди.
ИПК 110-моддаси 8-бандига кўра даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд
уни қабул қилган бўлса, даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогар вакилининг даъво талабининг
жавобгардан 391 305 сўм зарар ўндириш қисми бўйича даъводан воз кечиш
аризасини қабул қилишни, даъво талабининг 391 305 сўм зарар ўндириш
қисми бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогарнинг қолган талабларини
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб
равишда тақсимлаб зиммаларига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236, 326, 333-моддаларини, ИПКнинг 66, 72,
118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъвогарнинг жавобгардан 391 305 сўм зарар ундириш талабидан воз
кечиш аризаси қаноатлантирилсин ва ушбу талаб бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ERKIN INSH T GR UP” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар «TI NRUN” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхона фойдасига 17 545 466,26 сўм асосий қарз,
4 500 000 сўм пеня, 526 364,90 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «TI NRUN” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхона томонидан олдиндан тўланган 7 826,10 сўм давлат божи ўз
зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар «ERKIN INSH T GR UP” масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига 103 000 сўм ВКА
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти бериш(протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Хайитов