Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/9751 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2d861476-b7d0-462f-8eef-a6f9cb33248f Claim ID PDF Hash e3925844f931c5c6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПК 157 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9751-сонли иқтисодий иш ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳар 2025 йил 4 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, Ш.Толиповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “*******” манфаатида, жавобгар ******* бошқармаси ҳисобидан 2 980 368 599 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурор ёрдамчиси Ш.***, даъвогар вакили Д.**** (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “*******” (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ******* бошқармаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 980 368 599 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 мартдаги 4-1801-2304/2979-сонли ҳал қилув қарорига асосан ундирилиши белгиланган 2 980 366 599 сўм қарздорликни 2023 йил 31 март куни ғазна томонидан тўлиқ тўланганлиги сабабли даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини тақдим этиб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъвосини тан олиб, ишга оид қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш мақсадида ишни кўришни кейинга қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд даъвогарнинг воз кечиш ҳақидаги аризасини даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Учинчи шахс вакиллари ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 50-моддасига кўра, давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади. ИПКнинг 107-моддаси 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. ИПКнинг 157-моддасига асосан, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб, суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд мазкур иш бўйича даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва даъвогар “*******” ҳисобидан Республика бюджетига 59 607 372 сўм давлат божи ундиришни ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 50, 157, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд, ажрим қилди: даъвогар “*******”нинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “*******” манфаатида, жавобгар ******* бошқармаси ҳисобидан 2 980 368 599 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. даъвогар “*******” ҳисобидан Республика бюджетига 59 607 372 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция, бир ойдан сўнг кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Қодиров