Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2503/6698 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый NDIJ ND NM HSUL T
Source ID 04b4ac8b-a693-4e68-8850-17dc8e0884f4 Claim ID PDF Hash 4a5ba109ff559a12... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6677-сонли иш Судья И.Хайитов АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Андижон шаҳри 2025 йил 4 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий суди судья И.Хайитов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, жавобгар вакили А.Рашидов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Андижон вилояти фермерлар кенгашининг «N BIJ N T » фермер хўжалиги манфаатида жавобгар « NDIJ ND NM HSUL T» акциядорлик жамиятидан 52 224 965 сўм ғалла маҳсулоти ҳақи ва 12 533 991 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилояти фермерлар кенгаши «N BIJ N T » фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар « NDIJ ND NM HSUL T» акциядорлик жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 52 224 965 сўм ғалла маҳсулоти ҳақи ва 12 533 991 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан низо бартараф қилинганлигини маълум қилиб, судга даъвогарнинг даъво талабларидан воз кечиш ҳақидаги ёзма аризасини тақдим қилиб, иш юритишни тугатишни сўради. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этмади. Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида низо бартараф қилинган ва даъвогар судга мурожаат қилиб 52 224 965 сўм ғалла маҳсулоти ҳақи ва 12 533 991 сўм пеня ундириш талабларидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” қарори 17-бандида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогардан давлат божи ундирмасликни ва олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогарлар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар «N BIJ N T » фермер хўжалигининг жавобгар « NDIJ ND NM HSUL T» акциядорлик жамиятидан 52 224 965 сўм ғалла маҳсулоти ҳақи ва 12 533 991 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари Андижон вилояти фермерлар кенгаши ва даъвогар «N BIJ N T » фермер хўжалиги зиммаларида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Хайитов