← Назад
Решение #2837834 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| олатда суд ФК | 384 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 26 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПК | 111 | — | law | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 110 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2508/*****сонли иш
УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишдан тугатиш тўғрисида)
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
*****нинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси **** вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар ****
масъулияти чекланган жамияти манфатида жавобгар **** масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил 11 ноябрда
тузилган 11/14/23-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда 2024 йил 30
октябрдаги 200/2-сонли электрон ҳисобварақ-фактурани ноқонуний деб топиш
ва бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни
даъвогар вакиллари **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), ****
(адвокатлик ордери асосида), жавобгар вакили **** (раҳбар, шахсини
тасдиқловчи ҳужжат асосида)лар иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида ****
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида 2023 йил 11 ноябрда тузилган 11/14/23-сонли шартномани бекор
қилиш
ҳамда
2024
йил
30
октябрдаги
200/2-сонли электрон ҳисобварақ-фактурани ноқонуний деб топиш ва бекор
қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, шартнома муддати 2023 йил 30 ноябрь куни
тугаганлиги сабабли жавобгарга шартномани бекор қилиш бўйича таклиф
юборилмаганлигини, жавобгарнинг 522 662 829 сўм асосий қарз ва пеня
ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантириш ҳақида Тошкент туманлараро
иқтисодий суди томонидан 2025 йил **** куни ҳал қилув қарори қабул
қилинганлигини, бироқ ушбу қарорга нисбатан 2025 йил 27 ноябрь куни
апелляция шикояти беришганлиги ва шикоят қабул қилинганлигини, жавобгар
шартнома талабларини жиддий равишда бузганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига асосан шартномани
бекор қилишни ҳамда ҳақиқатда етказиб берилмаган товарлар учун
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурани ноқонуний деб топиш ва уни бекор
қилиш сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига
эътироз билдириб, шартнома бўйича товарлар ўзлари ишончномада кўрсатган
2
шахсга бериб юборилганлиги, ҳисобварақ-фактура белгиланган тартибда
тузилиб тасдиқланганлигини, қарздорликни ундириш ҳақида Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини
билдириб, даъво талабларини рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвонинг шартномани бекор
қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни, ҳисобварақ-фактурани ноқонуний деб
топиш ва бекор қилиш талабини иш юритишдан тугатишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (буюртмачи) ва жавобгар
(бажарувчи) ўртасида 2023 йил 14 ноябрь куни 11/14/23-сонли маҳсулот
етказиб бериш тўғрисида (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)
шартнома тузилган.
Шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил 30 ноябрь куни этиб
белгиланган.
Шартномага кўра жавобгар даъвогарга 522 662 829 сўмлик амиакли
селитра (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади) етказиб бериши,
даъвогар шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 кун ичида маҳсулот
қийматининг 100 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши ва
маҳсулотни қабул қилиб олиши келишилган.
Шартноманинг 1.3-бандига кўра маҳсулот жавобгарнинг манзилидан
даъвогар ўзи олиб кетиши ва бунинг учун транспорт хизматларини тўлаш
даъвогар зиммасида бўлиши назарда тутилган.
Даъвогар ўз вакили ****номига 2025 йил 14 ноябрь куни 19-сонли
ишончнома расмийлаштириб, жавобгарга юборган. Ишончнома барча тарафлар
томонидан имзоланган.
Жавобгар 522 662 830 сўм маҳсулот етказилганлиги ҳақида 2024 йил
30 октябрь куни 200/2-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб, даъвогарга
юборган.
Мазкур
ҳисобварақ-фактура
даъвогар
ишончли
вакили
****томонидан қабул қилинган.
Палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасидаги шартнома муддати тугаган,
шунингдек, маҳсулотлар ҳақиқатда етказилмаган бўлса-да, электрон
ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилганлиги
натижасида
даъвогарга
55 999 588 сўм қўшилган қиймат солиғи вужудга келганлиги важларини
билдирилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш ҳамда
электрон ҳисобварақ-фактурани ноқонуний деб топиш ва бекор қилишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
3
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига иккинчи қисмига асосан бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Бироқ, даъвогар ёки палата шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклифни
жавобгарга юбормаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24-майдаги 13-сонли Қарори 3-бандида “Агар
қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган
бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш
чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. Бундай
тартиб, хусусан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади), Солиқ кодекси, Ҳаво кодекси, «Темир йўл
транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб
қўйилган. Низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби даъвогар
учун фақат қонун ва шартномада белгиланган ҳолларда мажбурий эканлигини
назарда тутиш лозим. Бунда судларнинг эътибори шунга қаратилсинки,
башарти шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада низони судгача
ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби назарда тутилган бўлса, прокурор,
давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан даъвогарлар манфаатида даъво
аризалари судга тақдим этилишидан олдин ҳам ушбу тартибга риоя қилиниши
керак.” деб, тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд ФКнинг 384-моддасида назарда туртилган низони
судгача ҳил қилиш тартибига риоя қилинмаган ҳолда палата даъвогар
манфаатида шартномани бекор қилиш талаби билан судга барвақт мурожаат
қилган деб ҳисоблайди.
ИПК 107-моддасининг 5-бандига асосан даъвогар низони судгача ҳал
қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
4
Юқоридагиларга асосан суд даъвонинг шартномани бекор қилиш
ҳақидаги талабини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада шартномани бекор қилиш талаби билан
бирга тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2024 йил 30 октябрдаги
200/2-сонли электрон ҳисобварақ-фактурани ноқонуний деб топиш ва бекор
қилиш талаби билдирилган.
ИПКнинг 25, 26-моддаларида иқтисодий судга тааллуқли ишлар ва
кўриладиган низолар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодекси 26-моддасида фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли ишлар,
Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш кодексининг
25, 27-моддаларида маъмурий судга тааллуқли ва ҳал этадиган ишлар
белгиланган бўлиб, мазкур кодексларда электрон ҳисобварақ-фактурани
ноқонуний деб топиш ва бекор қилиш талаби судлар томонидан ҳал этиладиган
ишлар тоифасига киритилмаган.
Ушбу ҳолатда суд тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2024 йил
30 октябрдаги 200/2-сонли электрон ҳисобварақ-фактурани ноқонуний деб
топиш ва бекор қилиш талаби бўйича иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари
бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи бандига асосан иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш
юритишни тугатади.
Юқоридагиларга кўра суд даъвонинг 2024 йил 30 октябрдаги 200/2-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурани ноқонуний деб топиш ва бекор қилиш
талабини иш юритишдан тугатишни лозим топади.
ИПК 111-моддаси иккинчи қисмига кўра суд ажримда иш юритишни
тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг
1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд
харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал
қилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар
қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъво
талабларидан БҲМ (412 000 сўм)нинг 10 баравари миқдорида давлат божи
тўланиши белгиланган.
Палата қонунда белгиланган имтиёзга асосан даъвогар манфаатида
олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво ариза тақдим этган.
Юқоридагиларга кўра суд, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклаб,
даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни, шартномани бекор қилиш талаби бўйича даъвогардан республика
5
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига
103
000
сўм
видеоконференцалоқа
харажати
ундиришни,
ҳисобварақ-фактурани ноқонуний деб топиш ва бекор қилиш талаби бўйича
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 107, 110, 118, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармасининг
**** масъулияти чекланган жамияти манфаатида **** масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил 11 ноябрда тузилган 11/14/23сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги талаби кўрмасдан қолдирилсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси *** вилоят ҳудудий бошқармасининг
**** масъулияти чекланган жамияти манфаатида **** масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 2024 йил 30 октябрдаги 200/2-сонли электрон ҳисобварақфактурани ноқонуний деб топиш ва бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажати **** масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
**** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4 120 000
сўм давлат божи ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****