Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2504/6639 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 35c7599c-34d0-4297-ac54-dbcce981e579 Claim ID PDF Hash 6bc9a8dfced4899c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
Ушбу кодекснинг 38-моддаси Ушбу кодекс 38 code_article
да ушбу Кодекс 36-моддаси да ушбу Кодекс 36 code_article
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2504/6639-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ *** тумани 2025 йил 4 декабрь *** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси **** котиблигида, даъвогар *** туман ҳокимлигининг жавобгар “***” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2021 йил 25 майдаги № 575-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу 81.25 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 26 августдаги 01-09/695-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ***** (2025 йил 27 октябрдаги 18-сонли ишончнома асосида), “А****” АТБ вакили Ш.Абдураимов (2025 йил 4 августдаги 03-14/113-сонли ишончнома асосида), *** туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ф.Абдураимов (2025 йил 28 октябрдаги 01/12-95-сонли ишончнома асосида) ва Ю.Менглиқулов (2025 йил 4 декабрдаги 05-05/941-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а н д и: Даъвогар *** туман ҳокимлиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2021 йил 25 майдаги № 575-сонли шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу 81.25 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтаришни сўраган. Суднинг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида *** туман қишлоқ хўжалиги бўлими, *** туман солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси *** туман бўлими, Давлат Кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси *** туман бўлими, *** туман Фермер, дехқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сурхондарё бўлинмаси *** туман бўлими, “Агробанк” АТБ *** филиали жалб этилган. Суднинг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан ишга прокурор иштирокини таъминлаш чораси кўрилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, ўтган суд мажлисларида барча ҳолатлар бўйича ўз тушунтиришларини берганлигини, низо юзасидан бошқа қўшимчалари йўқлигини, жавобгар билан ўзаро келишувга эришиб бўлмаганлигини, жавобгар шартнома шартларини бузганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз эканлигини, бирон-бир ташкилотдан қарздорлиги мавжуд эмаслигини, аксинча солиқ органида ортиқча тўловлари мавжудлигини, ҳар йили белгиланган режадан ортиқ миқдорда режаларни бажариб келганлигини, “***” ва “*****” фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалигининг айнан ёндош карталари (контури)да жойлашганлигини, иккала фермер хўжалиги ҳам ўзиники эканлигини, биттасида турмуш ўртоғи иккинчисида ўзи раҳбарлик қилишини, лекин буйруқ асосида иккаласида ҳам ўзи иш бошқаришини, ернинг хусусияти яъни унумдорлигидан келиб чиқиб алмашлаб экин экканлигини, бу эса бирон-бир ҳуқуқий оқибат олиб келмаганлигини, хосил унумдорлигига таъсир этмаганлигини, давлат ва жамият манфаатларига зиён етказилмаганлигини, ижара ва солиқ тўловлари ўз вақтида тўлаб келинаётганлигини билдириб даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Агробанк” АТБ *** филиали вакили жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги мавжуд эмаслиги, бу ҳақда ўтган суд мажлисида маълумотнома берилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган *** туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари жавобгар томонидан пахта ғалла маҳсулотларини етиштириш кўрсатгичлари барча йилларда ортиғи билан бажарганлигини, лекин белгиланган режага зид равишда ғалла экилиши лозим бўлган ерга пахта ёки чорва моллари озуқаси учун ўсимлик экилганлигини маълум қилишиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўрадилар. 2025 йил 18 ноябрда бўлиб ўтган суд мажлисида қатнашган прокурор даъвони рад этиш ҳақида фикр билдирган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар яъни *** туман солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси *** туман бўлими, Давлат Кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси *** туман бўлими, *** туман Фермер, дехқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сурхондарё бўлинмаси *** туман бўлимидан суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. 2 Иш ҳужжатида учинчи шахслар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу боисдан, суд ишни юқорида қайд этилган учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари, даъво аризасида қайд этилган ҳолатлар ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва мухофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5006-сон Қарорининг ижроси юзасидан *** тумани Беш Қахрамон массиви ҳудудида фаолият юритаётган “***” фермер хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, имтиёзли кредитларни қопланиши, солиқ тўловларини аҳволи, кузги шудгорлаш, “Яшил макон” умум миллий лойиҳаси, кўчат экиш ишларини бориши аҳволи юзасидан туман мутахассислари томонидан мониторинг ўтказилган. Жавобгарга *** туман ҳокимининг 2018 йил 24 декабрдаги Қ-3490-сонли қарори билан *** тумани Беш Қахрамон ҳудудидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 194, 196, 198, 232қ, 233, 234, 235, 236, 238-дала контурларидан жами 81,25 гектар, шундан 79.30 гектар суғориладиган экин ер майдони, 1.95гектар ариқ ажратиб берилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 25 майда № 575-сонли “Фермер хўжалиги 3 томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартнома”си тузилган ва қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. Шартнома шартларига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига “***” массивида жойлашган 81.25 гектар ер майдонини ижарага бериши, ижарага олувчи эса шартнома шартларига амал қилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда солиқ ва ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Беш Қахрамон ҳудудидаги “***” фермер хўжалиги 2025 йил ҳосили учун 30.5 гектар пахта ва 50.0 гектар ғалла экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ўрганиш кунида режадаги 50.0 ғалла экилиши режалаштирилган ер майдонининг 40.12 гектарига ғалла экилганлиги, режага нисбатан 9.88 гектар ғалла экини кам экилганлиги, шундан 0.4 гектари экин экилмасдан очиқ турганлиги, 2025 йил ҳосили учун 30.5 гектар пахта экини режалаштирилган бўлсада, 39.98 гектар, яъни режага нисбатан 9.48 гектар ғалла экини экилиши керак бўлган ер майдони ҳисобига пахта экини кўп экилганлиги, экин экилмасдан турган 9.88 гектар ғалла ушбу фермер хўжалиги раҳбарига қарашли иккинчи “ UN HOQ HO V SI” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигининг сувли ер майдони 16.0 гектар бўлиб шундан “***” фермер хўжалигига режалаштирилган ғалла экини экилганлиги, қолган 6.12 гектарига чорва озуқаси учун беда экини экилганлиги аниқланган. *** туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 07 майдаги маълумотномасига кўра “***” фермер хўжалигининг 2025 йил 06 май ҳолатига кўра, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдида 23 898 432 сўм асосий қарздорлик ва 455 047 сўм устама (пеня) хисобланиб жами қарздорлиги 24 353 479 сўмни ташкил этганлиги аниқланганлиги даъвода қайд этилган. “Агробанк” АТБ *** туман филиалининг 2025 йил 13 майдаги маълумотномасига кўра “***” фермер хўжалигига ажратилган кредит бўйича 2025 йил 13 май ҳолатига кўра жами кредит қарздорлиги 418 913 030 сўмни ташкил этганлиги аниқланган. *** туман электр таъминоти корхонасининг 2025 йил 3 майдаги маълумотномасига кўра фермер хўжалигининг фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси *** туман бўлими томонидан 2025 йил 13 мартда тақдим этилган 12.25/1149-сонли туман ҳокимлигига юборган тақдимномасига кўра тақдимномада кўрсатилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан аниқ чора тадбирлар белгилаш, фермер хўжалигига ажратилган ер майдонларига қишлоқ хўжалик экинларини тўғри жойлаштириш, ерлардан мақсадли фойдаланишда хато ва камчиликларга йўл қўйган маъсулларга 4 нисбатан чоралар кўриш, келгусида ушбу ҳолатлар такрорланганда қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантириш бериш сўралган. Туман фермерлар кенгашининг 2025 йил 13 майдаги хулосасига кўра фермер хўжалигининг келгусида фаолиятини давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли ер майдонини муддатидан олдин туман ҳокимлиги захирасига олиш чораларини кўриш таклифи берилган. Халқ депутатлари *** туман кенгашининг 2025 йил 22 майдаги VII-7-79-8-114-К/25-сонли Қарори билан тарафлар ўртасида тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида *** туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиш вазифаси маъсул шахсларга юклатилган. Даъвогар жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномани ўзаро келишув йўли билан бекор қилиш таклифи билан 2025 йил 30 майда 01-09/537-сонли талабнома юборганган бўлсада, жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу боисдан, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 25 майдаги № 575-сонли шартномани суд тартибида бекор қилиш ва 81.25 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтаришни сўраган. Даъвогарнинг даъво талаблари қуйидагиларга кўра асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида биринчи қисми 6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганда, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, 9-бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Ушбу кодекснинг 38-моддасида ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 13-бандида ушбу шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига 5 эришилмаган тақдирда эса суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин деб, 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик экинлари экилганда, самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда, шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бекор қилиниши мукинлиги келишилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 30 декабрдаги 914-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш қуйидагилар мезонлар бўйича баҳоланади: тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш (ҳайдалма қатламида умумий гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калийнинг мақбул даражасини таъминлаш); асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгиланган даражада сақлаш ва ошириш; сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш; яйловлар алмашинишини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш; тупроқнинг унумдорлиги ва мелиоратив ҳолатини сақлаш ва ошириш; чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда яйловлардаги мақбул (оптимал) фойдаланиш меёрини таъминлаш; ерларнинг хўжалик айланмасидан (фойдаланишдан) чиқиб кетишининг олдини олиш, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда уларнинг маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик; ерга ишлов беришда қишлоқ хўжалиги экинларини анғиз қолдиқлари ва иккиламчи маҳсулотларни ёқишга йўл қўймаслик; дала четларига, боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига, шу жумладан, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга мақбул экинларни экиб даромад олиш (суғориш сувлари билан таъминланган ерларда); Ички суғориш тармоқлари ва зовурларни ўз вақтида тозалаш. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори асосида тасдиқланган Низомнинг 3-боби 14-бандида фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг 6 қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан аниқланган камчиликлар асосида Ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган 7 тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 382-моддасида агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Лекин, мазкур модданинг учинчи қисмида тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бироқ, суд мажлиси муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлар ва далиллар асосида жавобгар 2023, 2024 ва 2025 йилларда пахта ва ғалла маҳсулотларини белгиланган режадан ҳам ортиқ миқдорда бажарганлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги, аксинча ортиқча тўловлари мавжудлиги, ижара тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги, электр таъминоти корхонаси ва жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги, жавобгар ижарага олинган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлари оқибатида даъвогар ёки давлат ва жамият манфаатларига зиён етказмаганлиги, ушбу ҳаракатлар ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаганлиги, даъвогарга зарар етказилмаганлиги ўз тасдиғини топади. Шу боисдан, суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2021 йил 25 майдаги № 575-сонли шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида 81.25 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтаришни ҳам сўраган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 24-банди иккинчи хатбошисида судларга тушунтирилсинки, агар даъво аризасида ер участкасини олиб қўйиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби билан бирга ушбу ер участкасини захирага олиш (захирага қайтариш) талаби ҳам қўйилган бўлса ёки алоҳида талаб сифатида ер участкасини захирага олиш (захирага қайтариш) талаби берилган бўлса, қонунчиликка кўра ер участкаларини захирага олиш (захирага қайтариш) судларнинг ваколатига кирмаслиги сабабли ушбу талаб бўйича иш юритиш тугатилиши лозим деб 8 тушунтириш берилган. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 1-бандида иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади деб белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг ушбу талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши кўрсатилган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган вақтда жавобгарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари олдида 24 353 479 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган бўлиб, ушбу қарздорлик суд муҳокамаси давомида бартараф этилган. Ушбу ҳолатда низо даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилганидан сўнг бартараф этилганлиги боис, ундирилиши лозим бўлган давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини *** туман ҳокимлиги ва “***” фермер хўжалигига ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2021 йил 25 майдаги № 575-сонли шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг 81.25 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, ИПКнинг 110, 118, 127, 128, 170, 176 - 183, 186, 192 моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвонинг *** туман ҳокимлиги ва “***” фермер хўжалигига ўртасида тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 2021 9 йил 25 майдаги № 575-сонли шартнома бекор қилиш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг 81.25 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар *** туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья *** 10