← Назад
Решение #2837838 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 47 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1904-2503/6644-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 04 декабрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг,
жавобгар “*****” АЖга нисбатан 41.621.600 сўм қўлланилган молиявий
жаримани ундириш ҳақидаги аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Б.Меликмуратов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Жўраев (ишончнома асосида)лар иштирокида Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи ***** Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “*****” АЖ Қумқўрғон туман бўлимига нисбатан
41.621.600 сўм қўлланилган молиявий жаримани ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан жавобгар “*****” АЖ Қумқўрғон туман бўлими
жавобгар “*****” АЖга алмаштирилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллабқувватлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ишлаб чиқариш
жараёнида электр тармоқларида бир маромда энергия таъминоти барқарор
таъминламаганлиги боис электр жихозлари яроқсиз ҳолатга келиб
қолганлиги учун электр жихозлари алмаштирилиб, бугунги кунда ташкилот
зарар билан фаолият кўрсатаётганлиги, молиявий жаримани тўлашни имкони
йўқлиги сабабли аризани рад этишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, *****
Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан
бошқарманинг 2025 йил 16 июлдаги 18-219/240-сонли буйруғига асосан
“*****” АЖ Қумқўрғон туман бўлимида ёқилғи-энергия ресурсларини
беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини
аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув
ўтказилган.
Жумладан, “*****” АЖ Қумқўрғон туман бўлими томонидан норматив
ҳужжатлар билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолат
ва
тизимнинг
элементларидан
сертификатлаштирилмаган
ҳолда
фойдаланганлиги, бунинг натижасида корхонада 2024 йил ноябрь, декабрь
ойлари, 2025 йилнинг январь, февраль, март, апрель, май, июнь ва июль
1
ойларида ностандарт ва сертификатлаштирилмаган электр қурилмаларида
электр энергия истеъмоли 41 622 Квт*соатни ташкил этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича 2025 йил 28 июлда 18-2-19/240-сонли далолатнома
расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 47-моддасида ёқилғиэнергетика
ресурслари
истеъмолчилари
томонидан
сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти
тармоқлари
ва
тизимларининг
элементларидан
фойдаланиш
—
сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти
тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки
узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб
бўлади.
“*****” АЖ Қумқўрғон туман бўлими томонидан энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар амалга оширганлиги боис Қонуннинг 47-моддасига
41.621.600 сўм миқдорида молиявий санкция белгилаш тўғрисидаги
*****нинг 2025 йил 30 июлдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш
ва
энергия
самарадорлигини
ошириш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини белгилаш
тўғрисида”ги 729-сон қарори қабул қилинган.
Шунингдек, ушбу қарор нусхаси “*****” АЖ Қумқўрғон туман
бўлимига ижро қилишлик учун юборилган бўлсада, қарор
ижроси
бажарилмаган, жарима тўлаб берилмаган.
Шунга асосан аризачи судга ариза билан мурожаат қилган.
Бугунги кунда *****нинг 2025 йил 30 июлдаги “Энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини белгилаш
тўғрисида”ги 729-сон қарори қонуний кучда.
Юқоридагиларга асосан, суд аризачининг даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
2
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд ҳаражатларни жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“*****” АЖ ҳисобидан:
***** фойдасига қўлланилган 41.621.600 сўм молиявий жарима ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта ҳаражати;
Республика бюджетига 832.432 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****
3