← Назад
Решение #2837843 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
**** йил 4 декабрь
**** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
****вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар****акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар **** фермер хўжалиги, қўшимча жавобгарлар
****фермер хўжалиги****фермер хўжалиги ҳамда **** фермер хўжалигидан
солидар тартибда 7.103.639 сўм асосий қарз ва 751.513 сўм пеняни ундириб
бериш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ю.Бобоярова (2025 йил 19
майдаги 11-05/61-сонли ишончнома асосида) (палата, жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакиллари иштирокисиз) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги
ўринларда
матнда
палата-деб
юритилади)
даъвогар****акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар-деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
**** фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда жавобгар-деб юритилади)
ва қўшимча жавобгарлар ****фермер хўжалиги****фермер хўжалиги ҳамда
**** фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда қўшимча жавобгар-деб
юритилади)дан солидар тартибда 7.103.639 сўм асосий қарз ва 751.513 сўм
пеняни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, унга кўра жавобгар томонидан 2025 йил 04 декабрь куни
ҳолатига қарздорлик тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Палата ўзининг даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Иш ҳужжатида жавобгар ва қўшимча жавобгарлар тегишли тартибда
хабардор қилинганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, учинчи қисмида иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу боисдан, суд ишни палата ва жавобгарлар вакилларининг
иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида
келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 02 февралда
24/09-4-21УФ-сонли, 2024 йил 22 февралда 24/09-4-187УФ-сонли лизинг
шартномалари имзоланган.
Шартномалар шартларига кўра “Лизинг берувчи” “Лизинг объекти”ни
“Лизинга олувчи”нинг буюртмаси асосида “Сотувчи”дан ўз маблағлари,
кредит маблағлари ва қарз маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиш
ва “Лизинг олувчи”га лизинга бериш, “Лизинг олувчи” эса “Лизинг
объекти”дан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини ўз вақтида ва
белгиланган миқдорларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан
кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномалар ва лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш
далолатномаларига асосан лизинг объектлари даъвогар томонидан
жавобгарга топширилган.
Лизинг тўловларини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида
2024 йил 02 февралдаги 24/09-4-21УФ-сонли лизинг шартномаси юзасидан
лизинг берувчи****акциядорлик жамияти ****вилоят филиали, лизинг
олувчи **** фермер хўжалиги ва кафил ****фермер хўжалиги ва ****
фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 02 февралда 21-сонли кафиллик
шартномалари тузилиб, кафиллик суммаси 19.000.000 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, лизинг тўловларини ўз вақтида қайтарилишини
таъминлаш мақсадида 2024 йил 22 февралдаги 24/09-4-187УФ-сонли лизинг
шартномаси юзасидан лизинг берувчи****акциядорлик жамияти ****вилоят
филиали, лизинг олувчи **** фермер хўжалиги ва кафил **** фермер
хўжалиги ўртасида 2024 йил 22 февралда 187-сонли кафиллик шартномаси
тузилиб, кафиллик суммаси 325.000.000 сўм этиб белгиланган.
Кафиллик
шартномаларининг
3.3-бандида
кафиллар
лизинг
шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек суд қарорида
белгиланган ёки лизинг олувчи томонидан тан олинган пеня (ва жарима)ни,
суд харажатларини тўлайди, лизинг берувчининг лизинг шартномаси бўйича
бошқа зарарларини қоплайди деб келишилган.
Жавобгар томонидан лизинг тўловлари қайтариш графиклари бўйича
қайтарилмасдан 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига 7.103.639 сўм қарздорлик
вужудга келган.
2
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда
тўлаб бериш бўйича юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъвоси қуйидагиларга кўра қисман асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятларни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга
йўл қўйилмайди.
ФКнинг 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда
жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича
суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни
тўлайди.
ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Бироқ, суд муҳокамасида 2024 йил 02 февралдаги 24/09-4-21УФ-сонли
лизинг шартномаси юзасидан лизинг берувчи****акциядорлик жамияти
****вилоят филиали, лизинг олувчи **** фермер хўжалиги ва кафил
****фермер хўжалиги ҳамда ****фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 02
февралда 21-сонли кафиллик шартномалари тузилган бўлиб, асосий лизинг
шартномаси бўйича жавобгарнинг 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига асосий
қарздан 1.269.667 сўм ва унга ҳисобланган пенядан 25.393 сўм, 2024 йил 22
февралдаги 24/09-4-187УФ-сонли лизинг шартномаси юзасидан лизинг
берувчи****акциядорлик жамияти ****вилоят филиали, лизинг олувчи ****
фермер хўжалиги ва кафил **** фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 22
февралда 187-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, асосий лизинг
3
шартномаси бўйича жавобгарнинг 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига асосий
қарздан 5.833.972 сўм ва унга ҳисобланган пенядан 116.679 сўм мавжудлиги
аниқланди.
Суд асосий лизинг шартномалари бўйича келиб чиққан қарздорлик ва
пеняни кафиллик шартномаларига мутаносиб равишда ҳисоблашни лозим
деб топди.
Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгар **** фермер хўжалиги, қўшимча
жавобгарлар ****фермер хўжалиги****фермер хўжалиги ҳамда **** фермер
хўжалигидан солидар тартибда 7.103.639 сўм асосий қарз ундириш талабини
қисман қаноатлантиришни яъни ****фермер хўжалиги ва ****фермер
хўжалигининг солидар жавобгарлик миқдорини 1.269.667 сўм этиб, ****
фермер хўжалигининг солидар жавобгарлик миқдорини 5.833.972 сўм этиб
белгилашни лозим топади.
Даъвогар даъво талабида жавобгар мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги учун жавобгарлардан солидар тартибда 751.513 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 8.3-бандида лизинг
тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда
амалга оширилмаса, Лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди деб келишилган.
Суд даъвогар томонидан ҳисобланган пенянинг ҳисоб китобига
аниқлик киритиб, 142.072 сўм пеня ташкил қилишини инобатга олиб, пеня
бўйича солидар жавобгарлик масаласида қўшимча жавобгарларнинг
кафиллик шартномаларидан келиб чиқиб, жавобгар **** фермер хўжалиги,
қўшимча жавобгарлар ****фермер хўжалиги****фермер хўжалиги ҳамда
**** фермер хўжалигидан солидар тартибда 142.072 сўм пеня ундириш
талабини қисман қаноатлантиришни яъни ****фермер хўжалиги ва
****фермер хўжалигининг солидар жавобгарлик миқдорини 25.393 сўм этиб,
**** фермер хўжалигининг солидар жавобгарлик миқдорини 116.679 сўм
этиб белгилашни лозим топади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
4
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши қайд этилган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан солидар тартибда
даъвогар фойдасига 7.103.639 сўм асосий қарз, 142.072 сўм пеня ундиришни,
бунда ****фермер хўжалиги ва ****фермер хўжалигининг солидар
жавобгарлик миқдорини 1.269.667 сўм асосий қарз ва 25.393 сўм пеня, ****
фермер хўжалигининг солидар жавобгарлик миқдорини 5.833.972 сўм асосий
қарз ва 116.679 сўм пеня этиб белгилашни, жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига
412.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини
қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 74, 118, 170, 176, 179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** фермер хўжалиги, қўшимча жавобгарлар ****фермер
хўжалиги****фермер хўжалиги ҳамда **** фермер хўжалигидан солидар
тартибда даъвогар****акциядорлик жамияти фойдасига 7.103.639 сўм асосий
қарз, 142.072 сўм пеня ундирилсин.
Солидар жавобгарликнинг миқдори: ****фермер хўжалиги ва
****фермер хўжалигининг солидар жавобгарлик миқдори 1.269.667 сўм
асосий қарз ва 25.393 сўм пеня ҳамда ****фермер хўжалигининг солидар
жавобгарлик миқдори 5.833.972 сўм асосий қарз ва 116.679 сўм пеня этиб
белгилансин.
Жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар****акциядорлик
жамияти фойдасига 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорини ижро қилишда кафил жавобгарларнинг солидар
жавобгарлик миқдори инобатга олинсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ****вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
****
5