Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21659 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID adddff2e-dca2-44db-863f-5f5c7ae53a35 Claim ID PDF Hash 2e65c5b7f7a7890a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
бандида ФК 153-моддаси бандида ФК 153 law
ра ФК 154-моддаси ра ФК 154 law
бандига биноан ФКнинг 157-моддаси бандига биноан ФК 157 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21659-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 04 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари А.Сўпиев, Н.Ахунташев, М.Маърифжонов, Н.Асқаров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ж.Режапов, О.Рахимов, Р.Ахмаджонов (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида) иктирокида, даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 267 205 534 сўм ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти (қуйида даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти (қуйида жавобгар деб юритилади)дан биржа савдоларида сотиб олинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган дизель ёқилғисининг нархи ўртасидаги тафовут суммаси 5 267 205 534 сўм тўловларни даъво муддатини тиклаб, жавобгардан ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кўргазма бериб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, шу кунга қадар жавобгар вужудга келган тафовут суммасини тўламаганлигини, жамият раҳбар ва ҳодимларининг тез-тез алмашинуви сабабли ўз вақтида судга даъво аризаси киритилмаганлигини билдириб, даъво муддатини қўлламасдан, ўтказиб юборилган даъво муддатини тиклаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, судга даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида эътирознома тақдим қилиб, даъвогар ўз вақтида судга мурожаат қилмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини рад қилиб, қуйидагиларга асосан даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2020 йилдаги ПҚ-4664-сонли қарори 8-бандига асосан «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятининг дизель ёқилғисини биржа савдолари орқали сотиб олган ҳолда 5 та йўналишдаги корхоналарга ўтган чоракдаги биржа савдолари натижаларига кўра шаклланган ўртача биржа котировка нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб берилган. Мазкур қарор асосида даъвогар 2020 йил май-декабрь ойлари давомида жавобгарнинг 14 872 тонна дизель ёқилғисини сотиб олган ва истеъмолчиларга етказиб берган. ПҚ-4664-сонли қарори ижросини амалга ошириш жараёнида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги нефтбазалар томонидан сарфланган харажатлар нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан қоплаб берилиши назарда тутилганлиги боис, биржа савдоларида сотиб олинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган дизель ёқилғисининг нархи ўртасидаги тафовут суммаси 5 267 205 534 сўм тўловларни даъво муддатини тиклаб, жавобгардан ундиришни сўраган. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъвогар даъво талабида жавобгардан 5 267 205 534 сўм тўловларни ундиришни сўраган бўлса-да, даъвогар томонидан даъво муддатини ўтказиб юбориш сабабларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим қилмади. ФКнинг 150-моддасида даъво муддати 3(уч) йил этиб белгиланган. Жавобгар вакиллари томонидан судга эътирознома тақдим қилиниб, даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъвосини рад этишни сўраган. Даъвогар ушбу даъво муддати ўтганидан кейин судга даъво аризаси тақдим қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 4-бандида Судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади. Ушбу қарорнинг 8-бандида ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Қарорнинг 8.5-бандида агар даъво муддати ўтган бўлиб, уни тиклаш ҳақидаги даъвогарнинг илтимосномаси қаноатлантирилмаса, суд даъвони рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилади. Қарорнинг 10-бандида Даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153-моддасининг учинчи қисми). Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак. Қарорнинг 11-бандига кўра ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ФК ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Қарорнинг 13-бандига биноан ФКнинг 157-моддасига кўра даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса янги муддатга қўшилмайди. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 5 267 205 534 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини рад қилиб, даъво муддатини қўллаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ИПК 118-моддасига асосан даъвогардан Республика бюджетига 105 344 110,68 сўм давлат божи, 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб хисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 150, 153, 234, 236-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179 моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятининг даъво муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилмасин. Даъво мудати қўллансин. Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятининг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятидан 105 344 110,68 сўм давлат божи Республика бюджетига, 103 000 сўм ВКА харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов