Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2502/2832 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TOSHPULATOV XUMOIDDIN MAMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 05610295-2442-43a3-8980-00a5bfd22f09 Claim ID PDF Hash f3c91f69b501ed92... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
зарарни ундириш ФКнинг 325-моддаси зарарни ундириш ФК 325 law
ра ФК 326-моддаси ра ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш Судья: Х.М.Тошпулатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 2025 йил 04 декабрь Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.М.Тошпулатов раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси "****" АЖ манфаатида, жавобгар - "****" ФХ ҳисобидан 20.801.996 сўм асосий қарз, 4.596.150 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг "****" АЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "****" фермер хўжалиги (бундан буён матнда деб жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20.801.996 сўм асосий қарз, 4.596.150 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида Савдо-саноат палалатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирок этмади. Даъвогар ўз даъво аризасида суд ишини Савдо-саноат палалатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар вакили томонидан илтимоснома тақдим этилиб, унга кўра суд мажлисини даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўралган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмадилар, бироқ суд мажлисига қадар судга илтимоснома тақдим этиб, унга кўра ҳақиқатда қарздорлик мавжудлигини, муддат берилса тўлаб беришлигини билдириб, пеня қисмига қонуний енгиллик беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата, даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ЎзР. Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244-моддаси 1хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 25/02-4-344-сонли лизинг шартномаси асосида 1-дона “Z mli n 904” русумли трактор техника воситаси етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиш ва лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Лизинг шартномасининг 2.1-бандига кўра, лизинг шартномаси жавобгар томонидан техникалар қийматининг 20 фоизлик қисмини олдиндан тўлов шаклида тўланганидан кейин кучга кириши назарда тутилган. Лизинг шартномасининг 3.1-бандига кўра, 1-дона “Z mli n 904” русумли трактор техника воситаси қиймати 335.000.000 сўмни ташкил қилиб, шартноманинг 3.5-бандида лизинг фоизи 19 фоизни ташкил этиши ва 3.6бандида лизинг муддати 2 йиллик имтиёзли даври билан 7 йилни ташкил этиши белгиланган. Лизинг шартномасининг 4.3-бандига кўра, лизинг тўловлари шартноманинг ажралмас қисми бўлган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланиши, ҳамда лизинг тўловлари мазкур жадвал асосида жавобгар томонидан ҳар чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўланиши кўрсатилган. Лизинг шартномаси билан лизинг тўловларининг ҳисоби ва тўлов графиги тасдиқланган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмай, унинг даъвогар олдида 30.10.2025 йил ҳолатига 20.801.996 сўм миқдоридаги лизинг қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарларга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. ФК 295-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд даъво аризасининг жавобгар ҳисобидан 20.801.996 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бундан ташқари, даъвогар шартнома шартлари асосида жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун лизинг шартномаси 8.3-бандига асосан 4.596.150 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарорининг 8-бандига кўра лизинг шартномаси ва (ёки) лизинг объектини олди-сотди шартномаси мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ҳуқуқи бузилган лизинг субъекти айбдор шахсдан қонунда ёки шартномада белгиланган неустойкани ундиришни талаб қилишга ҳақли. Бунда, агар неустойка билан бирга зарарни ҳам ундириш ҳақидаги талаб билдирилган бўлса, зарарни ундириш ФКнинг 325-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд жавобгар томонидан шартномадаги мажбурият бажарилиш даражасини инобатга олиб, талаб қилинган 4.596.150 сўм пеняни қисман, яъни 644.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни қолган қисмини рад этишни лозим топади. Суд даъвогарнинг жавобгардан 20.801.996 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаи талабини ва 644.000 сўм пеня қисмини ундиришни қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг "****" АЖ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "****" АЖ фойдасига 20.801.996 сўм асосий қарз, 644.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 507.962,92 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши мумкин. Судья Х.М.Тошпулатов