← Назад
Решение #2837875 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 47 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 16 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 26 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, ****
котиблигида, **** масъулияти чекланган жамиятининг **** ****
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 26 250 000 сўм миқдорида
жарима қўллаша ва ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган
иқтисодий ишни аризачи вакили **** (**** ишончнома асосида), жавобгар
вакили **** (**** ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
**** (бундан буѐн матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда
жавобгар деб юритилади)га “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонунининг 47-моддаси талабларига асосан 26 250 000 сўм
миқдорида жарима қўллаш ва ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Li Aut N w En rg V hi l s WZBK”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда учинчи шахс деб
юритилади) жалб қилинган. Суд мажлисида аризачи вакили даъвони
қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд
мажлисида иштирок этиб, ҳақиқатдан ҳам инстаграм каналига улар “Li
Aut ”нинг Ўзбекистондаги сертификатга эга диллери сифатида
маълумотларни жойлаганлигини, лекин хечкимни алдамаганликларини,
чалғитиш ниятлари бўлмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради. “Li Aut N w En rg V hi l s WZBK” масъулияти
чекланган жамияти вакили аризачининг талабларини қувватлашини, даъво
юзасидан фикрларини ўз аризасида баѐн қилганлигини билдириб, ишни
унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраб, ариза тақдим қилган. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
(бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)га асосан ишни учинчи шахс
вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган далилларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра ариза талабларини қаноатлантиришни лозим топди: ишдаги
ҳужжатлардан аниқланишича “Li Aut N w En rg V hi l s WZBK”
масъулияти чекланган жамиятининг Рақобат қўмитасининг Тошкент
шаҳарҳудудий бошқармасига юборган 2025 йил 9 июлдаги 01-09-289-25сонли мурожаати келиб тушгандан сўнг Рақобат қўмитаси Наманган вилоят
2
ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 4 августдаги 162-I h-сонли буйруғига
асосан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда “Реклама тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан
текшириш ўтказилган. Олинган маълумотларга асосан учинчи шахс B ijing
Li i ng Aut m bil
., L D (Хитой) заводининг Ўзбекистондаги ягона
ваколатли вакили ҳисобланиши, ушбу заводи Li Aut (Li i ng) маркали
автомобил ишлаб чиқарувчи ҳисобланиши аниқланган. Учинчи шахс ўз
мурожаатида жавобгар ўзининг телеграм каналида 2024 йил 4 апрел санасида
“Li Aut ”нинг расмий диллери эканлиги тўғрисида ѐлғон ва чалғитувчи
маълумотлар тарқатганлиги келтирилган. Аниқланган ҳолатлар бўйича 2025
йил 5 августда далолатнома расмийлаштирилиб, унга кўра 2025 йил 2
сентябрь кунги йиғилиш баѐнига асосан жавобгар томонидан “Реклама
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 16-моддаси талаблари
бузилган деб топилган ҳамда жавобгарга “m / s_ ut /354” телеграм
каналида “Li Aut ”нинг расмий диллери тўғрисидаги маълумотларни
тарқатишни тўхтатиш, барча ижтимоий тармоқларда юқоридаги компания
билан боғлиқ тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишни тўхтатиш,
келгусида “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 16моддаси биринчи хатбошиси талаблари бузилиши ҳолатига йўл қўймаслик,
рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ѐки чалғитиши мумкин бўлган
нотўғри реклама беришни тўхтатиш ва нотўғри реклама берилган ижтимоий
тармоқларда аксил реклама беришни таъминлаш тўғрисида кўрсатма
берилган.
“Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (бундан буѐн
матнда Қонун деб юритилади)нинг 8-моддасининг мазмунига кўра
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рекламанинг айланиши соҳасидаги
ваколатли давлат органи ҳисобланиб, у рекламага оид фаолият субъектларига
нисбатан молиявий санкциялар қўллаш ҳақида қонунчиликда белгиланган
тартибда қарорлар қабул қилади. Қонуннинг 16-моддасида номақбул
рекламага йўл қўйилмайди, деб белгиланган. Қонуннинг 5-моддасида
номақбул реклама ва нотўғри (инсофсиз, била туриб ѐлғон) реклама
тушунчаларига таъриф келтирилган бўлиб, унга кўра номақбул реклама —
нотўғри, ахлоқсиз, яширин реклама, шунингдек ушбу Қонун талабларига мос
келмайдиган бошқа реклама, нотўғри (инсофсиз, била туриб ѐлғон) реклама
— ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши,
яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан
талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг
бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ѐки
чалғитиши мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек
жамият ҳамда давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиѐн
етказиши мумкин бўлган реклама ҳисобланади. Қонуннинг 47-моддасига
асосан реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун, номақбул
3
реклама берганлик, аксилрекламани беришни рад этганлик — базавий
ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб
бўлади. Мазкур ҳолатда аризачининг даъво талаби асосли ҳисобланади,
сабаби жавобгарнинг фаолиятини ўрганиш жараѐнида аниқланган
қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 2025 йил 5 августда расмийлаштирилган
далолатномада жавобгар томонидан телеграм каналида унинг “Li Aut ” нинг
расмий диллери эканлиги тўғрисида жойлаштирилган маълумот юзасидан
жавобгар ўзининг расмий инстаграм сахифасида завод билан алоқаси
йўқлигига ва хечқандай рухсатнома олмаган ҳолда “Li Aut ”нинг
Ўзбекистондаги сертификатга эга дилери сифатида ѐлғон маълумотлар
тарқатилганлигини билдирган. Бундан ташқари 2024 йил 12 апрелда W ib
ва W h t (Хитой ижтимоий тармоғида) тарқатилган суратлар Хитойнинг
Ханчжоу шахрида “Li Aut ” ва жавобгар ўртасида шартнома имзолаш
маросими акс эттирилганлигига жавобан “Li Aut ” компаниясининг юридик
бўлими баѐнот эълон қилган ва унда тасвирлар сохталаштирилгани жавобгар
ва завод ўртасида хечқандай шартнома имзоланмаганлигини билдирган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан аризачи томонидан 2025 йил 2 сентябрь куни 1-162025/67-сонли қарор қабул қилинган ва қонунбузилиш ҳолатларини бир
ойлик муддатда, 2025 йил 2 октябрь кунига қадар бартараф этиш юзасидан
кўрсатма берилган, бироқ жавобгар томонидан берилган муддатда кўрсатма
талаблари бажарилмаган. ИПКнинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи
органлар мурожаат этишга ҳақли.
ИПК 26-моддасининг 13-бандига асосан иқтисодий суд агар қонунда
жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш назарда тутилмаган
бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахслар ва
фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги низоларни ҳал этади. Ушбу
ҳолатда суд жавобгарнинг Қонуннинг 16-моддаси биринчи хатбошиси
талабини бузганлиги тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги
мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги,
берилган
муддатда
жавобгар
кўрсатма
талабларини
ихтиѐрий
бажармаганлиги сабабли, аризачининг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни, жавобгарга 26 250 000 сўм молиявий жарима
қўллашни, аризачи пул маблағларини сўзсиз тартибда ундириш ҳуқуқига эга
бўлмаган назорат қилувчи орган бўлганлиги боис, жавобгардан қўлланилган
жаримани ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво (ариза) талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, суд
харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, аризада мулкий ва
ҳуқуқий
таъсир
чорасини
қўллаш
ҳақидаги
номулкий
талаб
билдирилганлиги, ариза талаби қаноатлантирилганлиги, “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 19-бандига
кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
4
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан аризачи
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, даъвонинг мулкий талабга оид қисми
бўйича республика бюджетига 525 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179, 186, 216, 217, 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Ариза талаблари қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “Реклама
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 47-моддасига асосан 26
250 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллансин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- **** фойдасига 26 250 000 сўм молиявий жарима ва 41 200 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 525 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн
кунлик муддат ичида аппеляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
****