Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21740 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5aae8ea6-f765-4d8e-95e3-ea32e89a529d Claim ID PDF Hash 6572411023245f62... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 4 декабрь 4-1501-2501/21740-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, кредитор *********нинг жавобгар «*********» хусусий корхонасини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ********* судга аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «*********» хусусий корхонасини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган даъвогар ва жавобгарлар суд мажлисига келмади ёки ўзларининг вакилларини иштирокини таъминламади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими билан ишни кўриб чиқиш 2025 йил 4 декабрь кунига тайинланган ҳамда бу ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар белгиланган тартибда хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 31-банди учинчи хатбошисига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 6-бандига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ҳамда даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни ҳамда тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 109, 195-моддаларини қўллаб; ажрим қилди: Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Фарғона вилоят солиқ бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Т.Маматожиев