← Назад
Решение #2837889 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 325 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6399-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитов раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили У.Усманходжаев
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
даъвогар
«UZ-SEMYUNG K » акциядорлик жамиятининг жавобгар « UT MIR R D»
масьулияти чекланган жамиятидан 13 825 608 сўм етказилган зарар
ва 17 040 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«UZ-SEMYUNG K » акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
« UT MIR R D» масьулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 13 825 608 сўм етказилган зарар ва 17 040 000 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қанотлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган
бўлиб, суднинг ажрими жавобгарга почта алоқа хизмати томонидан
топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг жавобгардан зарар ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни, жарима ундириш талабини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
ўртасида тақсимлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган
харакатларидан вужудга келади.
ФК 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс
(ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, низо тарафлар ўртасида
2025 йил 29 майдаги электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб
бериш тўғрисидаги 4821915.1.1-сонли шартномадан (бундан буён матнда
шартнома деб юритилади) келиб чиққан.
Шартномага асосан жавобгар даъвогарга 24 дона Хитойда ишлаб
чиқарилган “385/65R22/5
llr ds T2(универсал)
E LUS” маркали кон
ишларига мўлжалланган автотарнспорт воситаларининг шиналарини етказиб
бериш, даъвогар эса етказиб берилган товар учун ҳақ тўлаш ва товарларни қабул
қилиб олиш мажбуриятини олган.
Шартнома шартлари икки тарафлама бажарилиб, 2025 йил 25 июндаги
01/06-02-01-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан товарлар жавобгарга етказиб
берилган бўлсада, даъвогар жавобгар томонидан шартномада келишилганидан
бошқа – тур(ассортимент)даги “385/65R22/5 D U R ” маркали шиналарни
етказиб берилганлиги аниқлаган.
Даъвогарнинг етказиб берилган автошиналарни шартномага мувофиқ
автошиналар билан алмаштириш ёки товарлар ўртасидаги фарқни тўлаш
тўғрисидаги мурожаатига жавобгар 2025 йил 28 июлда жавоб хати йўллаб,
омборида шартномада кўрсатилганган маркадаги автошиналар қолмаганлиги
сабабли, бошқа маркадаги автошиналарни жавобгарга етказиб берганлигини,
етказиб берилган автошиналарнинг сифатига кафолат берилишини маълум
қилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 13 825 608 сўм зарар ва 17 040 000 сўм жарима
ундиришни сўраган.
ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги қарори 19-бандида зарарга шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати
билан
тарафнинг
қилган
харажатлари,
мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф
шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин
унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киририши, бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома
ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги тушунтирилган.
ФКнинг 324-моддасига асосан агар қонунчиликда ёки шартномада ўзгача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши
керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий
қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган
бўлмаса, — даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади.
ФК 434-моддасда сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар
сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум
қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:
худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада
бўлган товарга алмаштиришни;
харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги
(моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга
алмаштиришни;
товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд
учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун
қилинган харажатлар қопланишини;
харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб
қилиш ҳуқуқига эга.
Шартномага асосан етказиб берилган автошиналар даъвогар томонидан
қабул қилиб олинганлиги ва тегишли мақсадда фойдаланиб келаётганлиги
даъвогар вакилининг судга беорган тушунтиришларидан ўз тасдиғини топди.
ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Бироқ, даъвогар “385/65R22/5 D U R ” маркали автошиналарнинг сифати
“385/65R22/5 llr ds T2(универсал) E LUS” маркали автошиналардан паст
даражада эканлигини тасдиқловчи хужжатлар(паспорт, сертификат, сифат
тўғрисида гувоҳнома ва ҳ.к.)ни ва бозорда “385/65R22/5 D U R ” маркали
автошиналарнинг нархи “385/65R22/5 llr ds T2(универсал) E LUS” маркали
автошиналардан паст нархда сотилиши тўғрисида расмий маълумотларни судга
тақдим қилмади ва автошиналарнинг нархлари ўртасидаги тафовут натижасида
даъвогарга 13 825 608 сўм зарар етказилганлиги важини исботлаб бермади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 13 825 608 сўм зарар
ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 17 040 000 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.5 бандида агар етказиб берилган
товарлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар,
намуналар(эталонлар)га қонунчиликда ёки шартномада белгиланган бошқа
мажбурий шартларга мос келмаса, буюртмачи товрларни қабул қилиш ва ҳамда
уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, ижрочидан сифати, ассортименти ва нави
лозим даражада бўлмаган товарлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима
ундириб олишга ҳақлилиги белгиланган.
Ишга тақдим қилинган хужжатлардан, жавобгар даъвогарга шартномада
белгиланган ассортиментдаги товарларни етказиб бермаганлиги ўз исботини
топди.
ФКнинг 260-моддасига кўра қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган,
қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни
исботлашга мажбур эмас.
ФКнинг 325-моддаси иккинчи қисмида шартномада зарар ҳам неустойкадан
ташқари тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкинлиги белгиланганлидан келиб
чиқиб, зарардан ташқари ундирилиши сўралаётган жарима тарафлар ўртасидаги
шартномада келишилганлигини ҳисобга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан
жарима ундириш талабини асосли деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига
кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Шу боис суд, мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини инобатга олиб,
етказиб
берилган
автошиналар
даъвогар
томонидан
фойдаланиб
келинаётганлигини ҳисобга олиб, даъво талабининг жарима ундириш ҳақидаги
қисмини 15 000 000 сўмгача камайтирган ҳолда қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, 13 825 608 сўм зарар ундириш талабини қаноатлантиришни
рад қилишни, суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда
тақсимлашни лозим топди.
Бинобарин, ФКнинг 8, 14, 234, 236, 325, 326 -моддаларини, ИПКнинг 66, 68,
72, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар « UT MIR R D» масьулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар «UZ-SEMYUNG K » акциядорлик жамияти фойдасига 15 000 000 сўм
жарима ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «UZ-SEMYUNG K » акциядорлик жамиятидан Республика
бюджетига 276 512,16сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар « UT
MIR R D» масьулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 340 800 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция
шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериш(протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Хайитов