Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1302-2501/4942 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение GALLAKON NORUDA Ответчик / Подсудимый O`ZYO`LKO`PRIK KLASTERI
Source ID a00bf483-d51c-42ad-8260-f36827dc2fc1 Claim ID PDF Hash 97df746c5faf9920... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
зР ИПКнинг 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 437-моддаси зР ФК 437 law
зР ФКнинг 703-моддаси зР ФК 703 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ФК 449-моддаси зР ФК 449 law
зР ФК 705-моддаси зР ФК 705 law
зР ФКнинг 263-моддаси зР ФК 263 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4942-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 4 декабрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “GALLAKON NORUDA” МЧЖ манфаатида жавобгар “O`ZYO`LKO`PRIK KLASTERI” ДМ ҳисобидан 253 954 248,12 сўм асосий қарз, 27 209 619,58 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ғаллаорол туман прокуратураси прокурор ёрдамчиси Ф.Амиров, даъвогар вакили М.Маджитов (раҳбар), жавобгар вакили И.Ёқубов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “GALLAKON NORUDA” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “O`ZYO`LKO`PRIK KLASTERI” ДМ ҳисобидан 253 954 248,12 сўм асосий қарз, 27 209 619,58 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суднинг 2025 йил 14 ноябрдаги ажрими билан Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва Жиззах вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2025 йил 4 декабрдаги ажрими билан “O`ZYO`LKO`PRIK KLASTERI” ДМ “O'ZYO'LKO'PRIK KLASTERINING JIZZAX FILIALI” ДМ (“Жиззах кўприклардан фойдаланиш” Книнг ҳуқуқий вориси)(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га алмаштирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга кўра жавобгарга унинг буюртмаси асосида транспорт воситалари ёрдамида ҳизмат кўрсатилганлиги ҳамда маҳсулот етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 253 954 248,12 сўм асосий қарз, 27 209 619,58 сўм пеня юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан эътирози йўқлигини, ҳақиқатан ушбу қарздорлик мавжудлигини, бугунги кунда жавобгарнинг молиявий аҳволи қониқарли эканлигини ҳамда жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб буджет маблағларидан молиялаштирилаётганлигини маълум қилиб, ҳисобланган пеня миқдорини рад этишни сўраб, судга илтимоснома таыдим этди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор мазкур иқтисодий иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва Жиззах вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Палата, Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва Жиззах вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг ишнинг мазмуни бўйича фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш ҳамда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида дастлаб 2023 йил 25 майда 17/GN-K-сонли ва 2024 йил 2 декабрда 22-GN/K-сонли шартномалар тузилган бўлиб, мазкур шартномаларга асосан, сотувчи (даъвогар) белгиланган муддатда ва шартларда сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада кўрсатилган маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини, сотиб олувчи (жавобгар) эса етказиб берилган махсулотни қабул қилиб олиш ва маҳсулот учун шартномада белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга дастлаб 2023 йил 25 майдаги 17/GN-K-сонли шартнома бўйича 200 345 600 сўмлик, сўнгра 2024 йил 2 декабрдаги 22-GN/K-сонли шартнома бўйича 117 300 960 сўмлик қурилиш ишлари учун тупроқ маҳсулоти етказиб берилган. шбу маҳсулотлар етказиб берилганлиги юзасидан тарафлар ўртасида 2023 йил 30 июнда 06/08-сонли, 2024 йил 31 декабрда 12/04-сонли хисоб-фактуралар расмийлаштирилган. шбу ҳисоб-фактуралар жавобгар томонидан тасдиқланган. Даъвогар томонидан етказиб берилган жами 317 646 560 сўмлик маҳсулот учун жавобгар томонидан 200 000 000 сўм тўловлар амалга оширилган, натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 117 646 560 сўм қарздорлик вужудга келган. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 2 декабрда 23/ТХ-K-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан, Бажарувчи (даъвогар) Буюртмачи (жавобгар)нинг буюртмасига асосан автотранспорт ёрдамида хизмат кўрсатиш, жавобгар эса бажарилган хизматларни қабул қилиб олиш ҳамда ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан жами 136 307 688,11 сўмлик автотранспорт хизматлари амалга оширилган бўлиб, бажарилган хизматлар юзасидан тарафлар ўртасида 2024 йил 31 декабрда 12/05-сонли ҳисоб-фактура расмийлаштирилган, ушбу ҳисобфактура жавобгар томонидан тасдиқланган. Бироқ, даъвогар томонидан бажарилган ҳизматлар учун ҳақ тўлаш борасидаги мажбурият жавобгар томонидан амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 136 307 688,11 сўм қарздорлик вужудга келган. Тарафлар ўртасида тузилган барча шартномалар бўйича расмийлаштирилган таққосослаш далолатномасига асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами қарздорлиги 253 954 248,12 сўмни ташкил этган. Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш талаби билан даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу боис, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожааат қилиб, жавобгар ҳисобидан 253 954 248,12 сўм асосий қарз ва 27 209 619,58 сўм пеня ундиришни сўраган. ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ЎзР ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ҳамда ишни кўриш жараёнида тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 25 майдаги 17/GN-K-сонли ва 2024 йил 2 декабрдаги 22-GN/K-сонли шартномалар ва улар бўйича ўзаро тасдиқланган 2023 йил 30 июндаги 06/08-сонли, 2024 йил 31 декабрдаги 12/04-сонли хисоб-фактураларга ҳамда 2024 йил 2 декабрдаги 23/ТХ-K-сонли шартнома ва у бўйича ўзаро тасдиқланган 2024 йил 31 декабрдаги 12/05-сонли ҳисоб-фактурага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 253 954 248,12 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек, ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга 2025 йил 26 ноябрдаги 01-4/958-сонли, 28 ноябрдаги 01-4/968-сонли, 2 декабрдаги 01-4/978-сонли маълумот хатлар тақдим этилган бўлиб, унда тарафлар ўртасида тузилган шартномалар Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, жавобгарнинг эски номланиши “Жиззах кўприклардан фойдаланиш” Кга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2023 йилдаги 104/9-сонли Қарорининг 1-бандига кўра 2023 йил 1 октябрга қадар ўзининг банкдаги хисоб рақамларидан хизмат кўрсатишга рухсат берилганлиги, ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарори 14-иловаси 11-бандига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари кўмитаси, “Йўлқурулиш” АЖ ва “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ таркибидаги хўжалик юритувчи субъектларга махсус мақсадли ҳисобварақалардан вақтинча фойдаланишга рухсат берилган айрим корхоналар рўйхатининг 1-45-бандларидаги “амал қилиш муддати” устунидаги “2023 йил” сўзлари “2025 йил” сўзлари билан алмаштирилганлигидан келиб чиқиб, жавобгар ғазначилик билан қамраб олинмаганлиги қайд этилган. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 253 954 248,12 сўм асосий қарздорлигининг мавжудлиги ва ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар ҳамда тарафлар вакилларининг суд жараёнидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ЎзР ФК 705-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 253 954 248,12 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг шартномада назарга тутилган тўловларни ўз вақтида тўламай кечиктирганлиги учун шартнома бўйича 27 209 619,58 сўм пеня ундиришни сўраган. ЎзР ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 25 майдаги 17/GN-K-сонли ва 2024 йил 2 декабрдаги 22-GN/K-сонли шартномаларнинг 6.2-бандига кўра, Сотувчи сотилган маҳсулот ҳақи бўйича ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги учун Сотиб олувчидан муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,1 фоиз, бироқ тўланмаган маҳсулот ҳақининг 20%дан ошмаган миқдорда пеня талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек 2024 йил 2 декабрда 23/ТХ-K-сонли шартноманинг 6.2-бандига кўра эса, “Бажарувчи”нинг кўрсатган хизматлари учун “Буюртмачи” томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмаганлиги учун тўланмаган хизмат ҳақининг 0.01% фоизи, аммо кечиктирилган суммани 20% фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги ҳамда асосий қарздорлик кечиктирилганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу боис суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 27 209 619,58 сўм пеня миқдорини 3 810 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланиши белгиланган. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 263, 333, 437, 449, 703, 705-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “GALLAKON NORUDA” МЧЖ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “O'ZYO'LKO'PRIK KLASTERINING JIZZAX FILIALI” ДМ ҳисобидан: - даъвогар “GALLAKON NORUDA” МЧЖ фойдасига 253 954 248,12 сўм асосий қарз, 3 810 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 5 623 278 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров