Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/3286 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 61fe3ee4-2ae1-49bb-bf3b-3ff7ca39ca7c Claim ID PDF Hash cbe5d2475aca5241... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/3286-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида) Касби тумани 2025 йил 4 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, аризачи Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг қарздор “Q s m D r ” фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан 2024 йил 30 январдаги Касби туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб, бекор қилиш тўғрисидаги “Q s m D r ” фермер хўжалигининг аризасини тарафлардан қарздор вакили О.Қодиров иштирокида, очиқ суд мажлисида Касби туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи “Q s m D r ” фермер хўжалиги Касби туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризачи Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг қарздор “Q s m D r ” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги иш бўйича Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 30 январдаги 4-1805-2301/3286сонли тугатиш ажримни янги очилган ҳолат бўйича бекор қилишни сўраган Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси вакилига қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида аризачи “Q s m D r ” фермер хўжалигини вакили судда тушунтириш бериб, аризани қаноатлантиришни сўраган. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, “Q s m D r ” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган, судининг 29.11.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантирилган ва “Q s m D r ” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, А.Исматов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан 26.01.2024 йилдаги якуний хулоса тақдим қилинган ва суднинг 30.01.2024 йилдаги ажрими билан якуний хулоса иш юритувга қабул қилинган ва тугатишга доир иш юритиш тамомланган. Шунга кўра фермер хўжалиги 06.02.2024 йил давлат реестридан чиқарилган. Аризачи “Q s m D r ” фермер хўжалигини томонидан ўз аризасида, фермер хўжалигининг солиқ қарзни қисман тўлаб берилганлиги, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 4 декабрдаги №35-159231-сонли маълумотномалари мавжудлигини билдирган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 327моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 111-сонли Қарори 5-бандига кўра, иқтисодий судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозим. Бу ҳолат иқтисодий суд томонидан аввалда текшириш предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан юридик фактларнинг ўзи бўлиши лозим. Суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкин. Агар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим, чунки ИПКнинг 68моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак (тортишув принципи). Суд, аризачи “Q s m D r ” фермер хўжалигини аризасига асос қилиб кўрсатган, фермер хўжалигининг қарздорлиги қисман қопланганлиги, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 4 декабрдаги №35-159231сонли-сонли маълумотномалари мавжудлигини асос қилган бўлсада, бироқ суд аризачининг аризасида келтирган ҳолатларини Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 30 январдаги 4-1805-2301/3286-сонли тугатиш ажримни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқишга асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Шу боис, суд аризачи “Q s m D r ” фермер хўжалигининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда аризачи томонидан почта харажатини олдиндан тўланганлиги инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 128, 129, 170, 195, 325, 327, 332-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Аризачи “Q s m D r ” фермер хўжалигининг Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 30 январда қабул қилинган 4-1805-2301/3286сонли ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Аризачининг почта харажатини олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Усманов