Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/9523 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый KOSTO LINE HOLDING
Source ID 6271972c-cb88-46a8-9c7f-d6d0132dc08f Claim ID PDF Hash 64d9174375fc14ca... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 4 декабрь 4-1505-2502/9523-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Х.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Д.М.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси "O`ZAGROLIZING" акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар "KOSTO LINE HOLDING" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона ҳисобидан "O`ZAGROLIZING" акциядорлик жамияти фойдасига 501 139 980 сўм асосий қарз, 125 284 995 сўм пеня ва почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили А.А.Ҳайдаров (2025 йил 3 январдаги 11-06/17-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Б.С.Усманов(2025 йил 20 ноябрдаги 337-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) палата аъзоси "O`ZAGROLIZING" акциядорлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "KOSTO LINE HOLDING" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан "O`ZAGROLIZING" акциядорлик жамияти фойдасига 501 139 980 сўм асосий қарз, тўловни кечиктирганлик учун 125 284 995 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Суд мажлисида палатадан вакил иштирок этмади. Даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - “ИПК” деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризасини қувватлаб, судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар даъвонинг асосий қарздорлиги бўйича қисман 100 000 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлигини билдириб, даъво суммасининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили тушунтириш бериб, жавобгар даъвонинг асосий қарздорлиги бўйича қисман 100 000 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширганлигини билдириб, даъвонинг пеня суммасини камайтиришни сўради. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "O`ZAGROLIZING" акциядорлик жамиятининг Фарғона вилоят филиали билан жавобгар ўртасида 2018 йил 24 июль куни 18/12-4-197-сонли, 2018 йил 24 июль куни 18/12-4-198-сонли, 2018 йил 24 июль куни 18/12-4-199-сонли, 2018 йил 24 июль куни 18/12-4-200-сонли, 2018 йил 24 июль куни 18/12-4-201-сонли, 2018 йил 8 ноябрь куни 18/12-4-328-сонли, 2018 йил 8 ноябрь куни 18/12-4-329-сонли, 2018 йил 8 ноябрь куни 18/12-4-330-сонли ва 2018 йил 8 ноябрь куни 18/12-4-331-сонли лизинг шартномалари тузилган бўлиб, лизинг шартномаларига асосан даъвогар жавобгарга 30.08.2018 йилдаги 18/08-сонли далолатномага асосан 195 000 000 сўмлик 18/12-4-199-сонли лизинг шартномаси объектини, 30.08.2018 йилдаги 18/09-сонли далолатномага асосан 195 000 000 сўмлик 18/12-4-197-сонли лизинг шартномаси объектини, 30.08.2018 йилдаги 18/10-сонли далолатномага асосан 195 000 000 сўмлик 18/12-4-198-сонли лизинг шартномаси объектини, 30.08.2018 йилдаги 18/11-сонли далолатномага асосан 195 000 000 сўмлик 18/12-4-200-сонли лизинг шартномаси объектини, 30.08.2018 йилдаги 18/12-сонли далолатномага асосан 195 000 000 сўмлик 18/12-4-201-сонли лизинг шартномаси объектини, 13.11.2018 йилдаги 18/79-сонли далолатномага асосан 700 000 000 сўмлик 18/12-4-328-сонли лизинг шартномаси объектини, 13.11.2018 йилдаги 18/83-сонли далолатномага асосан 700 000 000 сўмлик 18/12-4-329-сонли лизинг шартномаси объектини, 13.11.2018 йилдаги 18/78-сонли далолатномага асосан 700 000 000 сўмлик 18/12-4-331-сонли лизинг шартномаси объектини, 13.11.2018 йилдаги 18/80-сонли далолатномага асосан 700 000 000 сўмлик 18/12-4-332-сонли лизинг шартномаси объектини ва 13.11.2018 йилдаги 18/81-сонли далолатномага асосан 700 000 000 сўмлик 18/12-4-330-сонли лизинг шартномаси объектини топширган. Лизинг шартномаларига асосан даъвогар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилиб, жавобгарга зарур техника воситалари топширилган бўлса-да, жавобгар лизинг шартномаларига кўра ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли 2025 йил 2 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг 18/12-4-197-сонли лизинг шартномаси бўйича 21 285 348 сўм, 18/12-4-198-сонли лизинг шартномаси бўйича 21 285 348 сўм, 18/12-4-199-сонли лизинг шартномаси бўйича 21 285 348 сўм, 18/12-4-200-сонли лизинг шартномаси бўйича 21 285 348 сўм, 18/12-4-201-сонли лизинг шартномаси бўйича 21 285 348 сўм, 18/12-4-328-сонли лизинг шартномаси бўйича 78 942 648 сўм, 18/12-4-329-сонли лизинг шартномаси бўйича 78 942 648 сўм, 18/12-4-330-сонли лизинг шартномаси бўйича 78 942 648 сўм, 18/12-4-331-сонли лизинг шартномаси бўйича 78 942 648 сўм ва 18/12-4-332-сонли лизинг шартномаси бўйича 78 942 648 сўм жами 501 139 980 сўм қарздорликка йўл қўйган. Юзага келган қарздорликни тўлаш ҳақидаги жавобгарга 12.08.2025 йилда 22-04-08-сонли юборилган талабномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга қарздорлик суммаси тўлаб берилмаган. Натижада, судга палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Лизинг шартномаларига асосан даъвогар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилиб, жавобгарга техника воситалари топширилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан ўз вақтида лизинг тўловлари амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, “Мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, деб белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятлари лизинг шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи бир тараф лизинг олувчи иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддасига кўра, “Лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади” деб белгиланган. ФКнинг 597-моддасига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Лизинг шартномасининг ажралмас қисми иловасида тўлов графиги белгиланган бўлиб, лизинг олувчи лизинг тўловларини қайтариш мажбуриятини олган бўлса-да, лекин қайтариш графигига амал қилмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига асосий қарз суммасини ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши билан ўз исботини топади. Бироқ, судда ишни кўриш жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар даъвонинг асосий қарздорлиги бўйича қисман 100 000 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлиги сабабли ушбу даъво талабини қисман қаноатлантириш, даъвонинг 501 139 980 сўм асосий қарз ундириш талабини қисман 401 139 980 сўмга нисбатан қаноатлантириш, ушбу даъво талабининг 100 000 000 сўм қисмини рад этиш лозим бўлади. Шунингдек, палата даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўлов кечиктирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан 125 284 995 сўм пеня суммасини ундиришни сўраган. Судга пеня суммасининг ҳисоб-китоби тақдим этилган. Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи/жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга халқи, деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, юзага келган қарздорликни ундириш тўғрисида судга ўз вақтида мурожаат қилинмаганлиги, тўланмаган қарздорлик учун ҳисобланган пеня суммасининг сунъий равишда кўпайишига сабаб бўлганлигини ҳамда пеня суммасини тўлиқ ундириш жавобгарнинг молияий аҳволини оғир ҳолатга олиб келиши мумкинлигини инобатга олиб, пеня суммасини адолатли миқдорини белгилашни, даъвонинг пеня суммасини ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман қаноатлантиришни, пеня суммасини камайтиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан суд, палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 401 139 980 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво аризаси тўлиқ асосли бўлса-да, жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги ҳамда пеня суммаси суд томонидан камайтирилганлиги сабабли даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 12 528 499,50 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида "Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади" деб, бешинчи қисмида “Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади” деб, олтинчи қисмида “Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим” деб белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 587-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "KOSTO LINE HOLDING" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона ҳисобидан даъвогар "O`ZAGROLIZING" акциядорлик жамияти фойдасига 401 139 980 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "KOSTO LINE HOLDING" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона ҳисобидан республика бюджетига 12 528 499,50 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев