Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2301-2503/2275 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья ARZIEVA GULMIRA AYNAZAROVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7b5206d7-c60b-4fd4-b7ce-cff404fa45c2 Claim ID PDF Hash a54ee9ba494a0f8b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПКнинг 221-моддаси ИПКнинг 221 law
Текст решения 6 003 символов
4-2301-2503/2275-сонли иқтисодий иш судья Г.Арзиева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Нукус шаҳри 2025 йил 4 декабрь Нукус туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Арзиеванинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Пердебаевнинг котиблигида, аризачи вакили *** (2025 йил 19 ноябрьдаги 01/06-8395-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари *** (2025 йил 4 декабрь кунги 341-сонли ишончнома асосида) ва *** (2025 йил 4 декабрь кунги 340-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи "***" давлат муассасасининг жавобгар ***" давлат муассасасига нисбатан муассасага тегишли бўлган 1-сонли стрелка ўтказгичи, 1-сонли ортиш-тушириш йўли ҳамда 1-дона рақамсиз тормоз бошмоғидан, номи юқорида қайд этилган техник ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтиргунга қадар фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: "***" давлат муассасаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Нукус туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, ***" давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан муассасага тегишли бўлган 1-сонли стрелка ўтказгичи, 1-сонли ортиштушириш йўли ҳамда 1-дона рақамсиз тормоз бошмоғидан, номи юқорида қайд этилган техник ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтиргунга қадар фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятини тақиқлашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари ўзларининг камчиликларини тан олишини, аризани қаноатлантиришга қаршилиги йўқлигини билдирди. Суд, иш юзасидан тарафлар вакилларининг фикрлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб қуйидаги асосларга кўра, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Транспорт назорат инспекция раҳбарининг 2025 йил 17 сентябрдаги 1332-сонли буйруғи ва текшириш дастурига асосан ***" давлат муассасасида 2025 йил 18, 19 сентябрь кунлари темир йўлларда юк ташишни ташкиллаштиришни, техник воситалардан фойдаланишни, таъмирлаш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаши юзасидан текширув ўтказилганда, «Ўзбекистон Республикаси саноат темир йўл транспортида техникавий фойдаланиш қоидалари» талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланган ва далолатнома расмийлаштирилган ҳамда камчиликларни бартараф этиш тўғрисида жавобгарга кўрсатма берилган. Аммо, жавобгар томонидан кўрсатмага жавобгар хати берилиб, унда ҳозирги пайтда молиявий аҳволига боғлиқ темир йўлдан фойдаланмаётганлиги, автомобиль йўлидан фойдаланаётганлиги, камчиликлар бартараф этилишини билдирган, аммо камчиликлар бартараф этилмаган. Шу боис, ариза берувчи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга тегишли бўлган 1-сонли стрелка ўтказгичи, 1-сонли ортиш-тушириш йўли ҳамда 1-дона рақамсиз тормоз бошмоғидан, номи юқорида қайд этилган техник ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтиргунга қадар фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятини тақиқлашни сўраган. ИПКнинг 215-моддасида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПКнинг 221-моддасининг иккинчи бўлимида суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Жавобгар томонидан “Ўздавтемирйўлназорат” ДИнинг 2002 йил 28 октябрдаги 65-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигининг 2002 йил 5 ноябрдаги 20-15-250/20-сонли хати билан техник ҳужжат деб топилган “Ўзбекистон Республикаси саноат темир йўл транспортида техникавий фойдаланиш қоидалари” талаблари бузилганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Суд, юқорида қайд этилганларга асосланиб, аризани қаноатлантиришни, ва "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддаси биринчи қисмининг ўн тўққизинчи бандида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни, жавобгардан аризачи фойдасига тўланган 41 200 сум почта харажатини ундиришни, ишнинг видеоконференцалоқа режимида кўрилиши билан боғлиқ жавобгардан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 217, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ Ариза қаноатлантирилсин. ***" давлат муассасасига муассасага тегишли бўлган 1-сонли стрелка ўтказгичи, 1-сонли ортиш-тушириш йўли ҳамда 1-дона рақамсиз тормоз бошмоғидан, номи юқорида қайд этилган техник ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтиргунга қадар фойдаланиш билан боғлиқ фаолияти тақиқлансин. ***" давлат муассасаси ҳисобидан "***" давлат муассасаси фойдасига 41 200 сум почта харажати ундирилсин. ***" давлат муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарорига норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин яки қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Г.Арзиева