← Назад
Решение #2837922 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
Судья: Х.М.Тошпулатов
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш)
Асака тумани
2025 йил 04 декабрь
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.М.Тошпулатовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар - Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси "****" МЧЖ
манфаатида жавобгар - "****" МЧЖ ҳисобидан 179.128.627,18 сўм асосий қарз,
89.564.313,6 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар раҳбари - Ғ.Камалов
(паспорт асосида) иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида ВКА режимида кўриб чиқиб қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармаси "****" МЧЖ манфаатида иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар - "****" МЧЖ ҳисобидан 179.128.627,18 сўм
асосий қарз, 89.564.313,6 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Савдо-саноат палалатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили иштирок этмади.
Даъвогар ўз даъво аризасида суд ишини Савдо-саноат палалатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризада баён қилинган важларни
такрорлаб, жавобгар томонидан шу кунгача қарздорликни тўланмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмадилар ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар, суднинг суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига
юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар томонидан олинганлиги тўғрисида
почта алоқа хизмати томонидан маълумотнома мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, суд томонидан юридик шахснинг
судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли
суд ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган
хулосага келди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларгакўра,
даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг
4-1702-2502/2234-сонли иқтисодий иши бўйича 02.10.2025 йил кунги ҳал қилув
қарори билан билан "****" МЧЖга нисбатан уни тўловга қобилиятсиз деб
топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш жорий этилиб, Қарздор тугатиш
бошқарувчиси этиб, 4-тоифали суд бошқарувчиси Абдуллаев Хотамбек
Иброхимович тайинланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра
банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради, деб белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар
томонидан даъво аризаси тақдим этишда олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм
почта ҳаражатини зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармасининг даъвогар "****" МЧЖ манфаатида киритган жавобгар - "****"
МЧЖ ҳисобидан 179.128.627,18 сўм асосий қарз, 89.564.313,6 сўм пеня ҳамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар - "****" МЧЖ томонидан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта
ҳаражати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар - "****" МЧЖ ҳисобидан:
- Республика бюджетига 5.373.858,82 сўм давлат божи;
- Олий суди депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ харажатлар ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
Х.М.Тошпулатов