Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9185 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4817109c-f41c-47ad-b678-e7abbfcf670f Claim ID PDF Hash 3fe6393e2a2006a0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9185-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 4 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар *** акциядорлик жамиятининг жавобгар ***масъулияти чекланган жамиятидан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни жавобгар вакили З.Рахмонова (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 1.019.794.099,13 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги ва ушбу медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 1 декабрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим қилинган. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган. Медиатив келишув шартларига кўра, жавобгар даъвогарга даъво талабидаги 1.019.794.099,13 сўм қарздорлик суммасидан қисман 620.794.099,13 сўм қарздорликни тўлаб берганлиги ва қолган 399.000.000 сўм қарздорлик суммасини 2025 йил 20 декабрь кунига қадар тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олган, даъвогар эса даъвонинг 620.794.099,13 сўм қарз ундириш қисмидан воз кечган. Бинобарин, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорлик суммаси тўлиқ тўланмаган, яъни низо бартараф қилинмаган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья И.Юлдашев 2