← Назад
Решение #2837933 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 631 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 634 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 241 | — | code_article | |
| исмларига ва | 334 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 646 | — | code_article | |
| бандида ФК | 646 | — | law | |
| нинг | 72 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 74 | — | code_article | |
| шунингдек Кодекс | 75 | — | code_article | |
| шунингдек мазкур Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/4390-сонли иқтисодий иш
Биринчи
инстанция судида
ишни
кўрган
судья:
Х.Абдураимов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – О.Садиков
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья – Т.Атабаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 04 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Умаралиев ва
Ш.Абдухааликовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг
котиблигида, “IMK N QURILIS S VD UK” масъулияти чекланган жамияти
вакили Х.Кўкиев (18.07.2025 йил 1808-сонли ишончнома асоисда), “ NEM N
ELI ” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Жўраев (адвокатлик ордери
асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 7 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси судининг
2025 йил 29 октябрь кунги қароридан норози бўлиб, “ NEM N ELI ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган тафтиш тартибидаги
шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“IMK N QURILIS
S VD
UK” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, “ NEM N ELI ” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда мантда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
814 873 887,30 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 7 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган, жавобгар ҳисобидан
814 873 887,30 сўм асосий қарз, 8 148 738,88 сўм давлат божи ва 37 500 сўм
почта харажатлари даъвогар фойдасига ундирилган.
Кейинчалик, биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 сентябрдаги
ажрими билан ҳал қилув қарорининг кириш, баён ва хулоса қисмидаги ёзувдаги
хатолик тузатилган.
Мазкур, биринчи инстанция судининг 07.08.2025 йилдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини
2
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган
жавобгарнинг кассация шикояти ва унга қилинган илова қилинган хужжатлар
асосида тарафлар иштирокида кўриб чиқилиб, кассация инстанция судлов
ҳайъатининг 2025 йил 29 октябрдаги кассация қарори билан жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган ва биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, шунингдек суд
харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилган.
Кейинчалик, жавобгар томонидан юқоридаги кассация итнстанция судлов
ҳайъатининг 2025 йил 29 октябрь кунги қарорига нисбатан тафтиш шикояти
билан мурожаат қилиб, ушбу кассация инстанция судлов ҳайъатининг қарорини
бекор қилишни, даъво талабини тўлиқ рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Тафтиш инстанция суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
тафтиш шикоятини қувватлаб, унда келтирган важларини такрорлаб, ишларни
бажарилганлиги ҳақидаги ҳисобварақ-фактуралари бўлса-да, аслида ишлар
тўлиқ бажарилмаганлигини, ишдаги мавжуд ҳисобварақ-фактураларга
жавобгар жамияти тушинмаган ҳолда имзолаб мухр билан тасдиқлаб
берганлигини, қурилиш объектида бажарилган ишларга қўшиб ёзишлар бўлган
бўлиши мумкинлигини, шунга кўра қуйи инстанция судларида ҳам қайта
назорат ўлчови ўтказилиши тўғрисида суд илтимосномалар киритилганлигини,
бироқ ушбу илтимосномалар рад этилганлигини билдириб, тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг ҳал қилув қарори ва
қарорларини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъво аризани тўлиқ
рад этишни сўради.
Тафтиш инстанция суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили берган
кўрсатмасида, қуйи инстанция судлари томонидан асосли қарорлар қабул
қилинганлигини, жавобгар суднинг қарорларини бажармаслик учун турли
баҳоналар билан судга қайта-қайта шикоятлар билан мурожаат
қилётганликларини, жавобгар билан тузилган пудрат шартномаси асосида
бажарилган ишлар учун форма-2 ва форма-3 бухгалтерия ҳужжатлари орқали
бундан ташқари даололатномалар орқали бажарилган ишлар қонуний
ҳужжатлаштирилганлигини, бу ҳақда ҳар икки тарафларнинг ваколатли
шахслари томонидан имзоланиб мухр билан тасдиқланиб келинганлигини,
бажарилган ишлар учун қайта назорат ўлчови ўтказишни қуйи инстанция
судлари асосли рад этганликларини, боиси бажарилган ишлар биноларни
демонтаж қилинган ишлардан иборатлигини, ҳозирда ушбу бинолар тайёр
ҳолда эканлигини, агарда даъаогвр ишлар бажарилмаганида қисман тўловлар
қилинмаган бўлганида тўловлар амалга оширмаган бўлишлигини билдириб,
тафтиш шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция
судларининг ҳал қилув қарори ва қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, суд
ҳаражатларини жавобгар зиммасида қолдиришни сўради.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг суд
мажлисида берган тушунтиришларини ва шикоятда келтирилган важларни
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
3
судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судлов ҳайъаьтининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 2022 йил 29 март куни 2-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан, даъвогар Андижон давлат тиббиёт институти
клиникаси биносида қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш, жавобгар эса
ишлар натижасини қабул қилиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, 2022 йилнинг апрель-декабрь
ойларида жами 2 714 873 888 сўмлик пудрат ишлари бажарилган.
Даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги, тарафлар ўртасида
имзоланган
ва
тасдиқланган
2022
йил
18
апрелдаги
1-сонли
1 966 500 000 сўмлик (ҚҚС билан) ва 2022 йил 27 декабрдаги 57-сонли
748 373 887,30 сўмлик бажарилган ишлар бўйича ҳисобварақ-фактураси ҳамда
бажарилган ишларни тасдиқловчи далолатномалар билан ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, жавобгар томонидан 2022 йил 1 апердаги 12-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 400 000 000 сўм ва 2023 йил 17 январдаги 48-сонли
тўлов топшириқномасига асосан 1 000 000 000 сўм ҳамда 2023 йил 15 мартдаги
259-сонли тўлов топшириқномасига асосан 500 000 000 сўм, жами бўлиб
1 900 000 000 сўм тўловларни даъвогар ҳисобига қисман тўловларини амалга
оширган.
Бунинг
билан,
даъвогар
томонидан
жами
бажарилган
2 714 873 888 сўмлик бажарилган ишлар қийматидан, кейинчалик жавобгар
томонидан тўлаб берилган 1 900 000 000 сўм пул маблағларини чегириб
ташланса, суд мажлиси кунида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
814 873 887,30 сўмни ташкил қилиниши юқоридаги хужжатлар асосида
исботини топади.
Юқоридаги тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси асосида
вужудга келган қарздорликни ихтиёрий равишда тўловини амалга
оширишларини билдириб жавобгарга юборилган 2023 йил 23 августдаги
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддаси
биринчи қисмида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи
тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва
унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчилик ёхуд тарафлар
келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун
пудратчи таваккал қилишлиги, мазкур Кодекснинг 634-моддаси биринчи
қисмида, агар қонунчиликда ёки пудрат шартномасида пудратчининг
шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб
чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа
шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда
пудратчи бош пудратчи ҳисобланиши, шунингдек, мазкур модданинг иккинчи
4
қисмида, ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига ва
334-моддасига мувофиқ, бош пудратчи буюртмачининг пудрат шартномаси
бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи олдида жавобгар бўлади, буюртмачи
олдида эса, ёрдамчи пудратчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлигининг оқибатлари учун жавобгар бўлишлиги, мазкур
Кодекснинг 646-моддаси биринчи қисмида, буюртмачи бажарилган ишни
(унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш
натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа
камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум
қилиши шарт эканлиги белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш
пудрат шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
10-бандида ФК 646-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган
ишларнинг сифати юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, суд экспертиза
тайинлаши шартлигидан фарқли равишда, фуқаролик қонун ҳужжатлари
бажарилган ишларнинг ҳажми бўйича келиб чиққан низолар бўйича суднинг
экспертиза тайинлашга мажбур эканлигини назарда тутмаслигига судларнинг
эътибори қаратилган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан объектда қурилиш ишлари
шартнома ва лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилган ва бу ҳақда
бажарилган ишлар белгиланган хужжатлар асосида жавобгарга топширилган.
Ишдаги мавжуд хужжатлар асосида маълум бўлишича, низодаги
объектда даъвогар томонидан 2 714 873 888 сўмлик бажарилган қурилиш ва
демонтаж ишлари учун жавобгар томонидан қисман 1 900 000 000 сўм тўловлар
амалга оширилганлиги, бироқ жавобгар томонидан 814 873 887,30 сўм тўловлар
амалга оширилмаганлиги, натижада даъвогар олдида жавобгарнинг
қарздорлиги юзага келганлиги аниқланди. Бу ҳақда тарафлар ўртасида ишдаги
ҳужжатларида аниқланишича, даъвогар томонидан бажарилган иш ҳажмлари
бўйича тузилган электрон ҳисобварақ-фактуралар, тўлов хужжатлари, форма-5,
форма-2, ишларни бажарилганлигини тасдиқловчи далолатномалар билан
тасдиқланади.
Юқоридаги қонун ҳужжатлари ва ишга тақдим қилинган ва мавжуд
хужжатлар асосида тафтиш инстанция судлов ҳайъати, жавобгарнинг
814 873 887,30 сўм даъвогар олдидаги қарздорлиги асосли бўлганлиги, бу
ҳақда биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш тўғрисида асосли
тўхтамга келганлиги, шунингдек касация инстанция судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдлриш тўғрисида тўғри
тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, жавобгар тафтиш шикоятида келтирилган эътирозида қуйи
инстанция судларига даъвогар томонидан тақдим қилинган даъво талабидан
жавобгарнинг қарздорлиги 814 873 887 сўм эканлиги кўрсатилган бўлсада,
5
аслида бажарилган ишлар юзасидан жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи
мавжуд эмаслигини, бу ҳақда аниқлик киритиш учун қайта назорат ўлчови
ўтказилмаганлиги тўғрисидаги эътирозларига ҳам тафтиш инстанция судлов
ҳайъати қўшилмайди.
Боиси,
гарчи
жавобгар
судга
даъвогарнинг
жавобгардан
206 950 180,22 сўм қарздор бўлиб қолаётганлиги ҳақида маълумотнома тақдим
қилган бўлсада, бироқ ушбу маълумотлар белгиланган тартибда
тасдиқланмаганлиги. Бундан ташқари ишдаги мавжуд ҳужжатларда ва даъво
талабини асословчи ҳужжатларда жавобгар раҳбарлари томонидан
қарздорликни тасдиқловчи хужжатлар мавжуд.
Бундан ташқари жавобгар тафтиш шикоятида бажарилган ишлар қайта
назорат ўлчови ўтказилмаганлиги тўғрисидаги эътирозига ҳам тафтиш
инстанция судлов ҳайъати қўшилмайди.
Боиси, даъвогар томонидан тарафлар ўртасидаги пудрат шартномаси
асосида асосан демонтаж ишлари амалга оширганлиги, ҳозирда ушбу бино
иншоатлар тайёр ҳолатга келтирилганлиги, шунга кўра қуйи инстанция судлари
қайта назорат ўлчови ўтказиш тўғрисидаги жавобгарнинг илтимономасини
асосли равишда рад этилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 72-моддасига асосан қонунчиликка
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги, мазкур Кодекснинг
74-моддасида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд
мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб
чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб
қўйилган кучга эга эмаслиги, шунингдек Кодекснинг 75-моддаси иккинчи
қисмида, ёзма далиллар асл нусхада ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма
нусхада тақдим этилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, тафтиш инстанция судлов ҳайъати, жавобгарнинг
тафтиш шикоятидаги эътирозлари ҳамда суд мажлисида берган кўрсатмалари
асосида кассация инстанция судлов ҳайъатининг қарорини ўзгартиришга ёки
бекор қилишга асослар етарли эмас деб ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
7
324 -моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, тафтиш инстанцияси суди
ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги,
шунингдек мазкур Кодекснинг 118-моддасининг биринчи қисмида, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, жавобгар томонидан
берилган тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
6
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда кассация инстанция судлов
ҳайъатининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тафтиш
инстанцияси учун олдиндан тўланган 4 074 370 сўм давлат божи ҳамда
41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
118, 3247-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
“ NEM N ELI ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
тафтиш шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 август кунги
ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 29 октябрь кунги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш инстанцияси учун олдиндан тўланган 4 074 370 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати “ NEM N ELI ” масъулияти чекланган
жамияти зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) қилиш
мумкин.
Раислик қилувчи:
/имз
Т. Атабаев
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
С.Умаралиев
Ш.Абдухаликов